Макбет». «Макбет» (1605) трагедиясининг сюжети ҳам Холиншеднинг «Ароникалар»идан олинган.
Трагедиянинг бошида Макбет душманга қарши қаҳрамонона жанг қилган жасур лашкарбоши сифатида намоён бўлади. Лекин кўп ўтмай унинг қалбида шуҳратпарастлик ҳирси уйғонади. Илгари у фитначиларга қарши курашса, энди тахтни эгаллаш учун унинг ўзи фитна уюштиради. Макбет очиқ жанг қилмайди, балки мунофиқлик йўлини тутиб, гоҳ ўзи, гоҳ қотиллар орқали жуда кўп гуноҳсиз кишиларни қонга белайди. Лекин бу хилда иш тутиш унинг табиатига зид эди, қирол Дунканни ўлдириш олдидан иккиланган Макбет руҳан тинчлана олмай, ўзига душман деб ҳисоблаган кишиларининг ёстиғини қуритаверади.
Макбет кечаси уйқуда ётган қиролни ўлдиради. Бу сирни бекитиш учун унинг икки соқчисини ҳам йўқ қилади. Фожиали воқеадан қўрқувга тушган қиролнинг ўғиллари чет элга қочадилар. Бу аҳволдан фойдаланган Макбет уларни қотилликда айблаб, тезда тахтни эгаллайди. Сарой кишилари бирма–бир ўлдирилаверади. Дўсти Банко, Макдуфнинг хотини ва унинг ёш ўғли ҳам ҳалок этилади. Янгидан–янги ёвузликлар қилган Макбет руҳан азобланса ҳам, лакин у жиноий ишдан қайтмайди. Таслим бўлишни истамаган Макбет Шотландияга қўшин тортиб келган Макдуф билан бўлган очиқ жангда енгилиб мағлубиятга учрайди. Макбет ҳар томонлама юз тубан кетган мунофиқ, худбин типдир. Унинг ҳалок бўлиши табиийдир. Халққа зулм ўтказган ва мамлакатни қонга ботирган ҳар қандай ҳокимнинг тақдири шундай ўлим билан тугаши керак, деган фикр асарнинг асосий ғоясидир.
Асарда Макбет ўз қаҳрамонлиги билан ғурурланса, унинг хотини леди Макбет гўзаллиги билан кибрланади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўз устунлигини тахт зийнати билан безашни истаган шуҳратпарастлардир. Леди Макбет Макбетни қонли жиноятларга ундайди. Леди — аёлларга хос хусусиятлардан маҳрум бўлган юраги тош, қўли қон хотин. Унинг ҳар бир ҳаракати китобхонда нафрат уйғотади.
Шекспир Макбет ва леди Макбетни сиёсий деспотизмнинг тўла инъикоси деб тасвирлайди ва золим ҳоким ер юзида яшамаслиги керак деган чуқур гуманистик фикрнн ҳимоя қилди. Муаллиф «Хроникалар»да кўрсатилган шуҳратпараст леди Макбет шахсиятига ижодий ёндошди. Кўплаб кишиларнинг қасддан қатл этилишига сабабчи бўлган ледини асар охирида даҳшатли жазога маҳкум этади. Бегуноҳ тўкилган қонлар ледини ақлдан оздириб ҳалок қилади.
«Макбет»нинг бошқа трагедиялардан фарқи яна шундаки, бу икки шуҳратпараст ва жиноятчига қарши қўзғалиб чиққанлар шахсий ўч олишни эмас, балки мамлакатни истибдодчи зулмидан қутқазиб қолиш ва инсоний ҳуқуқларни ҳимоя қилишдек олижаноб мақсадни кўзлаган кишилардир. Малькольм ва Макдуфлар бошлиқ бўлган бу гуруҳнинг ҳаракатида авторнинг гуманистик қарашлари ифодаланади.
Шекспирнинг бир неча трагедияси «Рим трагедиялари» циклини ташкил этади. «Юлий Цезарь» ва ундан сўнг ёзилган «Антоний ва Клеопатра», «Кориолан», «Афиналнк Тимон» трагедиялари шу туркумга оиддир. Бу пьесалар сюжети учун Шекспир Рим тарихига оид воқеаларни асос қилиб олса ҳам, бу воқеаларни Англиядаги ижтимоий ҳаёт ва замонавий масалалар билан узвий боғланган ҳолда акс эттиради.
Ёзувчининг сиёсий қарашлари ва чуқур инсонпарварлик ғоялари «Кориолан» (1607) трагедиясида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Пьеса сюжети учун материал Рим тарихчиси Плутархнинг «Қиёсий таржимаи ҳол» китобидан олинган бўлиб, воқеа узоқ ўтмишда юз берса ҳам, лекин трагедия мазмунан Шекспир замонаси ижтимоий–сиёсий воқеалари, жумладан, Лондон яқинидаги бир графликда оч қолган деҳқонларнинг кўтарган қўзғолонлари билан чамбарчас боғланиб кетади. Трагедияда шахс билан халқ, плебейлар билан патрицийлар ўртасидати зиддият ҳамда жамиятдаги турли ижтимоий табақалар орасидаги курашларнинг реалистик ёритилиши Шекспирнинг Уйғониш даври гуманистик қарашлари билан абсолютизм ўртасида уйғунлик йўқлигини пайқаб олганини, бу тузумга танқидий қараганини аниқ кўрсатади.
«Афиналик Тимон» (1608) трагедиясида Шекспир ўз даврида пулнинг ҳалокатга олиб борувчи таъсирини акс эттиради. Бойликка ўчлик одамлар ўртасидаги ҳамма муносабатларни поймол қилади. Тимон оғир аҳволга тушиб қолганида олтинга сажда қилган дўстлари уни унутиб юборадилар. Феодализм ўрнига келаётган ва олтин ҳукмрон бўлиб бораётган янги жамият, унинг назарида Афинага ўхшайди. Шунинг учун у сотқинлик авж олган бу шаҳардан чиқиб кетади ва ўрмонзорда якка яшашни афзал кўради.
К.Маркс таъкидлаганидек, бу трагедияда Шекспир «пулнинг моҳиятини жуда яхши тасвирлайди».
Шундай қилиб, Шекспир ижодининг иккинчи давридаги трагедияларида ўрта аср феодал зулми, черков асоратидан қутулиб, энди ўз қаддини ростлай бошлаган шахснинг ақча ҳукмронлиги авж олаётган тузум қаршилигига дуч келишини акс эттирса ҳам, лекин у инсоннинг келажаги, ақл–идроки, истак–орзулари тантанасига ишонади. Шекспнр гуманизмининг чуқур халқчиллиги ҳам мана шундадир. Бу факт буржуа олимларининг драматург ўз ижодининг учинчи даврида мавжуд воқелик билан муросага келади, деган фикрларнинг тамомила асоссиз эканлигини исботлайди. Чунки, Шекспир илгари ёзган трагедиялари каби, кейинги йилларда яратган драмаларида ҳам қиролларга танқидий қараб, уларнинг ёвузликларини фош қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |