О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


Ульрих фон Гуттеннинг ҳаёти ва адабий фаолияти



Download 2,4 Mb.
bet76/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Ульрих фон Гуттеннинг ҳаёти ва адабий фаолияти. Немис гуманистлари орасида муносиб ўрин олган Ульрих фон Гуттен (1488-1523) Франконияда камбағаллашиб қолган собиқ рицарь оиласида туғилди. Отаси уни руҳоний қилиш мақсадида монастирга берди. Бироқ у ердаги диққинафас муҳит билимга ташна ёш Ульрихни зериктиради. У 1505 йилда Крот Рубеаннинг ёрдами билан Фульда монастиридан қочиб, олдин Кельнга, ундан сўнг Эрфурт ва бошқа шаҳарларга боради. Энди Гуттен гуманитар фанларни ўрганишга киришади. Франкфуртда бакалавр илмий даражасини олади. 1509 йилдан унинг дарбадарлик ҳаёти бошланади. Икки марта Италияда бўлади, у ерда отасининг истаги билан ҳуқуқшуносликни ўрганади. Аристофан ва Лукианнинг асарларини оригиналда мутолаа қилади. Рим унда жуда ёмон таассурот қолдиради. Гуттен дўсти Крот Рубеанга бағишланган латинча эпиграммаларида Рим руҳонийларининг бузилганликлари, бойлик ва зеб-зийнатга берилиб кетганликларини қаттиқ қоралайди. Моддий жиҳатдан қийналган Гуттен император Максимилиан қўшини сафига кириб, унинг Италияга қилган юришида қатнашади, бу давр воқеалари унинг латинча эпиграммаларида акс этган.
Гуттеннинг актив сиёсий фаолияти золим герцог Ульрих Вюртемберскийга қарши кураши билан бошланади. Герцог Гуттеннинг қарамоғида хизмат қилаётган тоғаси Ганс фон Гуттеннинг гўзал хотинини тортиб олмоқчи бўлади, бунга кўнмаган Ганс герцог томонидан ёвузларча ўлдирилади. Бу нарса босқинчи герцогга нисбатан шоирда ғазаб ўтини алангалатади. Гуттен 1515-1519 йилларда қотилни фош этган бешта нутқ ёзади, ўткир сўзлар билан баён қилинган бу норозилик Германиядан ташқарига ҳам чиқади. Агар император ва князлар бу қонхўр золимга жазо беришни кечиктирсалар, у вақтда кўп жафо чекиб келаётган унинг қўл остидаги фуқаролар герцогга қарши қўзғалишлари керак, деб хитоб қилади. Унинг нутқлари зулмга қарши кескин кураш руҳи билан суғорилган бўлиб, катта сиёсий аҳамиятга эга эди.
Герцог Ульрихга қарши сиёсий ташвиқот қизғин тусга кирган бир вақтда Гуттен «Фаларизм» номли диалогларини ёзади. Бу асар Лукианнинг «Охират суҳбатлари» тарзида тузилган. Диалогларда тасвирланишича, герцог Ульрих Меркурий етакчилигида золим Фаларис билан суҳбат қилиш учун жаҳаннамга тушади. Фаларис ўз шогирдини яхши кутиб олади. Ганс фон Гуттеннинг хоинларча ўлдирилганини эшитиб, шогирдининг золимликда ўзидан ўтиб кетганини эътироф этади.
Гуманистлар билан обскурантлар (маърифат душманлари) ўртасида кураш кучайган бир даврда Гуттен янада кенг танилади. Худди шу даврда «Капнионнинг тантанаси» номли шеърини (1515) ёзиб, унда обскурантлар билан баҳслашган гуманист Рейхлинни мақтайди. Шу йили Гуттен итальян гуманисти Лоренцо Валланинг «Константиннинг совғаси ҳақида» деган асарини нашр эттирди. Рим императори Константиннинг қолдирган хати сохта ҳужжат эканини кўрсатиш билан папанинг дунёвий ҳокимиятга бошчилик қилиш ҳақидаги даъволарини йўққа чиқаради. Гуттен бу қўлланмани папа Левга бағишлайди, кинояли мақтов билан папа саройида ҳукм сураётган айш-ишрат ва қабиҳликларни фош этади.
Гуттеннинг «Диалоглар» (1520), «Янги диалоглар» номли тўпламларида папа ва черков князлари аёвсиз фош этилган. Гуттеннинг католик Римини қаттиқ қоралаган «Вадиск ёки Рим троицаси» (1520) номли ажойиб диалогида Гуттен билан Эрнгольд ўртасидаги суҳбат тасвирланади. Муҳокама давомида Рим папасининг бутун пасткашликлари очилади. Рим муқаддас жой эмас, балки қабиҳликлар макони бўлиб, немис халқини йўлдан оздиради, унинг миллий бирлигининг вужудга келишига ғов бўлади, чунки Германиянинг тарқоқ ва кучсиз бўлиши папага уни талаш учун қулайлик туғдиради. Гуттен ўзининг триадаларида (Рим учлиги – троица) Римдаги бутун қабиҳликларни ўз кўзи билан кўрган Вадиск тилидан Рим папасининг мунофиқлигини баён этади.
Вадискнинг кўрсатишича, Рим уч нарса билан ҳаммани ўзига тобе сақлайди: зўравонлик, муғамбирлик ва мунофиқлик. Римда уч нарса кўп: фоҳишалар, поплар ва мирзалар. Римда уч нарсанинг қадр-қиммати йўқ: соддалик, мўътадиллик ва диёнат. Римда уч нарса – христиан дини, руҳоний мансаби ва аёл билан савдо қиладилар. Уч нарса: папа, индульгенция ва гуноҳ ҳақидаги ҳақиқатни айтиб бўлмайди. Римда, айниқса, уч нарса: немис князларининг бирлашиши, халқнинг кўзи очилиши ва папалар қаллоблигининг фош бўлишидан қўрқадилар. Римда уч тоифа князь ҳукмронлик қилади: қўшмачилар, сарой хушомадгўйлари ва савдогарлар. Римда ҳамма уч нарсани истайди: қисқа ибодат, эски олтин ва хушчақчақ ҳаёт. Уч нарсани Римдан олиб чиқиб кетиш ман қилинган: авлиёларнинг қудрати (уларнинг борлиги гумон), катта тошлар (уларни олиб кетиш қийин) ва тақводорлик (унинг ўзи бутунлай йўқ). Эрнгольд билан Гуттеннинг суҳбати тобора қизиб боради. Улар католик динининг маркази бўлган Римдаги қабиҳликларни ошкора айтиш билан чегараланиб қолмай, балки Германиянинг бойлигини талаётган папа зулмидан озод этиш йўлини ҳам кўрсатиб берадилар. Бу йўл қуролли кураш йўли эди.
«Диалоглар»да Гуттеннинг адабий таланти намоён бўлади. У ажойиб нотиқ, моҳир мунозарачи ва ўткир танқидчи сифатида шуҳрат қозонади.
Реформация ҳаракатининг арбобларидан бўлган Лютер ўзининг дастлабки позициясидан қайтиб, энди курашсиз, муросасозлик билан ривожланиш йўлини тарғиб қилаётган бир вақтда, Гуттен Реформация душманларига қарши қурол ёрдами билан курашмоққа чақирдики, бу нарса унинг обскурантизмнинг ашаддий душмани эканини кўрсатади. Реформация ҳаракатига яқиндан иштирок этган Гуттен бу ҳаракатнинг диний йўналишига эмас, балки миллий сиёсий характерига кўпроқ эътибор беради.
Германияда сиёсий вазият кескинлашиб бораётган бир вақтда рицарь Франо фон Зиккинген куч ишлатиш воситаси билан «Империя реформаси» ғоясини амалга оширмоқчи бўлади. Гуттен Зиккинген билан танишади ва унинг курашларининг илҳомчиларидан бири бўлиб қолади. Бу ҳаракат Германиянинг миллий бирлигига тўсиқ бўлган руҳонийлар ва йирик князларга қарши қаратилган эди. Уларнинг мақсади кучли дворянлар давлатини ўрнатиш бўлгани сабабли, шаҳарликлар ҳам, деҳқонлар ҳам Зиккингенни ва 1522-1523 йилларда Гуттен раҳбарлигида олиб борилган рицарь қўзғолонларини қўлламадилар. Чунки Гуттеннинг бу сиёсий программаси субъектив равишда ижобий ҳаракат бўлиб кўринса ҳам, аслида ўлиб бораётган майда феодал-дворянларнинг манфаатини акс эттирар эди. Шунинг учун ҳам бу қўзғолон мағлубиятга учради. Зиккинген оғир ярадор бўлиб ўлади. Гуттен Швейцарияга қочиб кетади. Кўп машаққат ва муҳтожликларни бошидан кечирган буюк гуманист Гуттен Цюрих қўлидаги бир оролда вафот этади. Унинг империя реформаси ҳақидаги хаёллари XВИ аср шароитида реал бўлмаган ва рицарлик таъсири остида юз берган бўлса ҳам, лекин ижодининг асосий йўналиши инсоният манфаатига зид бўлган жаҳолатпарастликни фош этишга ва мамлакатнинг миллий бирлигини тиклашга қаратилган эдики, бу хусусият Гуттеннинг номини тарихда ўчмас қилиб қолдирди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish