O. X. Xamidov universitet rektori, rais


Real dunyo kontekstdida berilgan masala



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

Real dunyo kontekstdida berilgan masala 
Matematika mazmuniga oid sohalar: Sonlar va kattaliklar, ma‘lumotlar va aniqmaslik, o‗zgarish 
va bag‗lanishlar, fazo va shakllar
Real dunyoning kontekstlari: shahsiy hayot, ta‟lim / kasbiy faoliyat, ijtimoiy hayot va ilmiy 
faoliyat
Matematik mulohazalar yuritish va faoliyat .Matematik tushunchalar,bilim va ko„nikmalar. 
Fundamental matematik qobiliyatlar: Ma‘lumot berish; taqdim qilish; strategiyalarni ishlab chiqish; 
matematiklashtirish; mulohaza yuritish va argumentatsiya qilish; simvolik, formal, texnik tillarni va 
amallarni qo‗llash; matematik uskunalardan foydalanish . 
Test natijalari va o‗quvchilar bilan suhbatlar tahlili o‗quv dasturlari va o‗quv jarayoni 
xususiyatlariga bog‗liq bo‗lgan holda bir hil topshiriqni bajarishda har xil o‗quvchilar kompetentlikning 
turli darajalarini namoyish qilganini ko‗rsatdi. YA‘ni qabul qilingan kompetentlik darajalari masalalarni 
yechishda zarur bo‗lgan faoliyatning asosiy turlarini aks ettirmas ekanligi aniqlandi. 
 
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO‗YXATI 
1.2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi 
bo‘yicha Harakatlar strategiyasi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi PF-4947 
sonli Farmoni. 
2. Assessing Reading, Mathematics and Scientific Literacy: A framework for PISA 2009. OECD, 
2009 
3. O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 8 dekabrdagi ―Xalq ta‘limi tizimida 
ta‘lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‗risida‖gi 997-
son qarori (Qonun hujjatlari ma‟lumotlari milliy bazasi, 10.12.2018 y., 09/18/997/2289-son) 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ―ЎҚИШ‖ ДАРСЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК 
ТАЛАБЛАР 
Нигора Сафарова 
БухДУ доценти 
Юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. 
Бунга таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг муваффақиятли натижаси ўлароқ бошланғич синфлар 
дарсликларини мисол тарзида келтириш мумкин. Бизга маълумки, таълим соҳасидаги ислоҳотлардан 
кўзланган мақсад кўп қиррали бўлиб, булар: дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг мазмунини тубдан 
янгилаш, янги материаллар ва илғор педагогик технологиялар билан бойитиш, қолаверса, аллома-ю 
мутафаккирларимизнинг баркамол инсон ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларидан кенгроқ фойдаланган 
ҳолда ѐш авлодни ватанпарвар, имон-эътиқодли шахс сифатида таркиб топтиришдан иборатдир.
Сўнги йилларда чоп этилган бошланғич синфлар дарсликларини таҳлил этганимизда, бу 
дарсликлар мазмуни ўқувчиларни ҳар тарафлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш муаммосига 
қаратилганлигига гувоҳ бўлдик. Бошланғич синфлар учун мўлжалланган дарсликлар аввало ―Умумий 
ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури‖ асосида тузилган. Ушбу дарсликлар 
ѐрдамида ўқувчилар ўзбек ҳалқининг тарихи, машҳур алломалари, халқ оғзаки ижоди, Ўзбекистон 
ҳудуди, ватанимиз табиати, унда яшовчи инсонлар меҳнати, турмуш тарзи, миллий қадриятлари 
ҳақида босқичма-босқич маълумотга эга бўлиб борадилар. ―Ўқиш‖ дарслиги миллий қадриятлар 
орқали ўқувчиларда баркамолликни тарбияловчи асосий воситалардан биридир. Бу 
дарслик 1-синфнинг иккинчи чорагидан бошлаб, то тўртинчи синфнинг якунигача ўқитилади. 
―Ўқиш‖ дастурининг мазмуни ҳақида таълим стандартларида қуйидаги фикрлар ѐзилган: ―Синфда ва 
синфдан ташқари ўқиш дастурининг мазмуни кичик ѐшдаги ўқувчиларда имон-эътиқод туйғуларини 
шакллантириш, ватанга муҳаббат уйғотиш, ўзлигини таниш орқали оламни танишга йўллаш 
мақсадларига хизмат қилади‖. Бошланғич таълим давлат таълим стандартларида 1-синф учун ―Ўқиш‖ 


100 
дарси савод ўргатишдан кейин амалга оширилади. Синфда ўқиш учун жами 60 соат ажратилган. 
Бунда ўқувчиларни қуйидаги мавзулар билан таништириш назарда тутилган: она табиат ва эрта 
баҳор, кишилар меҳнати, болалар ўйини, одоб-ахлоққа доир матнларни ўқиш ва бошқалар. 2-синфда 
эса, дарсда, синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш учун жами 136 соат, шундан синфда ўқиш учун 
120 соат ажратилган. Дарсликда ватанпарварлик мавзусига алоҳида ўрин берилган. Чунончи, ватан, 
ватанпарварликни тарбиялашга хизмат қилувчи ―Она - юртим олтин бешигим‖ бўлимига 22 соат 
ажратилган. Бу бўлимда ўқувчиларга бизнинг она юртимиз – Ўзбекистон Республикаси, унинг 
пойтахти Тошкент эканлиги, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарѐ, 
Сурхандарѐ, Жиззах, Сирдарѐ, Тошкент, Навоий каби вилоятлари борлиги айтиб ўтилади. 
Мамлакатимиз ҳудудидаги тоғлар, тепалик ва паст текисликлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳақида 
тушунча берилади. Бу бойликларни асрашга даъват этилади. 
3-синф ―Ўқиш‖ дарси учун таълим стандартларида синфда ўқиш учун 170 соат ажратилган. 
Унда кўпроқ миллий қадриятлар асосида ватанпарварликни шакллантиришга алоҳида эътибор 
берилган. Жумладан, ―Ватаним – жаннат макон Ўзбекистон‖ бўлимига 19 соат ажратилган. Бу 
бўлимда ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, унинг Давлат байроғи, тамғаси, 
Конституцияси ҳақида тушунча берилади. Ҳар бир киши ўз ватанини севиши, ватан учун жонини 
аямаслиги, она тилини қадрлаши ҳақида айтиб ўтилади. Кишилар меҳнати ҳақидаги бадиий ва илмий 
оммабоп асарлар ўқитилади. 
4-синф ―Ўқиш‖ дарси учун таълим стандартларида синфда, синфдан ташқари ўқиш ва нутқ 
ўстириш учун – 169 соат, синфда ўқиш учун – 152 соат ажратилган. Бу синфда ҳам миллий 
қадриятлар намуналари асосида ватанпарварликни шакллантиришга алоҳида ўрин берилган. Шу 
билан бирга ватанга эътиқод, ватанпарварлик тушунчаларини шакллантиришга хизмат қиладиган 
‖Истиқлолим – истиқболим‖ бўлими юзасидан 6 соат, ―Ўзбекистон – ватаним маним‖ бўлими учун 8 
соат ажратилган. Ушбу бўлимларда таниқли ѐзувчиларнинг истиқлолга бағишланган асарлари, 
истиқлолнинг аҳамияти таҳлил этилади. ―Эрк нашидаси‖ мавзуида ижодий суҳбат уюштирилади. 
Ўқувчиларга ватаннинг муқаддаслиги, юрт ободлиги, фаровон ҳаѐтимиз, халқимизнинг меҳнати ва 
саховатпешалиги туфайли юзага келиши тўғрисида тушунча беришга мўлжалланган бадиий, илмий-
оммабоп асарлар киритилган. Ватаннинг ягоналиги ва унга бўлган муҳаббат туйғуси юзасидан суҳбат 
уюштирилиши кўзда тутилган. 
Биз юқорида ―Ўқиш‖ ва ―Одобнома‖ ўқув предметларининг таълим стандартларида ватанга 
эътиқод тушунчаларини шакллантиришга қаратилган бўлимлари юзасидан берилган мавзулари, 
соатлари билан танишиб чиқдик. 
Навбатдаги вазифамиз ушбу дарсликларда миллий қадриятлар намуналари: эртак ва 
мақолларнинг ватанга эътиқодни тарбиялашдаги аҳамиятини таҳлил этишдир.
―Ўқиш‖ дарсликларини таҳлил қилар эканмиз, бошланғич синф ўқувчиларида ватанга эътиқод 
тушунчасини шакллантиришда миллий қадриятларнинг муҳим манба бўла олишини ҳисобга олган 
ҳолда, ватанпарварлик руҳидаги мақолларга қандай ўрин берилганлигига асосий эътиборни қаратдик. 
Ҳар бир синф учун белгиланган ўқиш дарслигида ватанпарварликка оид алоҳида бўлим мавжуд 
бўлиб, мавзуга доир матн ва шеърлар билан бир қаторда мақоллар ҳам келтирилган. Масалан, 3-синф 
ўқиш дарслигида «Она битта, ватан ягона» бўлими якунида қуйидаги мақоллар келтирилган: ―Ватани 
борнинг – бахти бор‖, ―Меҳнати борнинг тахти‖,―Ватанинг тинч – сен тинч‖, ―Она ернинг тупроғи 
она сутидек азиз‖, ―Олтмиш газ арқон‖ эртагидан сўнг шундай мақол келтирилган: ―Юрт бошига иш 
тушса эр йигит ҳозир‖. Бу мақолларнинг дарсликларга киритилишидан кўзланган мақсад ҳам 
бошланғич синф ўқувчиларини миллий қадриятлар намуналари билан таништириш орқали ўзбек 
халқи ва Ватанга эътиқодни шакллантиришдан иборат. Энг асосийси шу мақолларда илгари сурилган 
ватанпарварлик ғояларига амал қилиш кўзда тутилади. Кўпинча дарсликда берилган мақолларни 
ѐдлаш учун мавзунинг якунида берилади, бунга сабаб берилган мақоллар мавзуни тўлдириш учун 
хизмат қилиши билан бирга, мавзуда баѐн этилган фикрларни хулосалаш учун ҳам аҳамиятлидир. 
Масалан, юқоридаги ―Олтмиш газ арқон‖ эртагидан кейин келтирилган мақолнинг вазифаси ҳам 
эртак мазмунини тўлдириш ва хулосалаш учун ҳам аҳамиятли бўлиши билан бирга, ватанга эътиқод, 
уни ҳимоя қилиш учун эр йигитларнинг шай туриши лозимлиги ҳақида ўқувчиларни огоҳ этишдан 
иборатдир.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish