O. X. Xamidov universitet rektori, rais


ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ, ЛОЙИҲАЛАШ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ, ЛОЙИҲАЛАШ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ 
ФАОЛЛАШТИРИШ МЕЗОНИ 
 
Kurbanova Nasiba Yuldashmatovna, 
 Normatova Zilola Islombek qizi 
Chirchiq davlat pedagogika instituti,
Pedagogika va psixologiya yo'nalishi talabalari 
 
Ёш авлоднинг камол топишида ақлий тарбия ва мустақил фикрлаш кўникмаларини 
шакллантиришнинг ўрни ниҳоятда беқиѐс. ―Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаѐтга қадам 
қўйиб келаѐтган ѐшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган 
мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-
шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб 
етишлари керак‖. Дарҳақиқат, ижтимоий онг, ақл-заковат, борлиқни идрок этиш, илм чўққисига 
интилиш ҳисси инсонни фикр тарбиясининг самарали йўллари, шакл ва методларини 
такомиллаштиришга ундайдики, бу ўз навбатида, ѐш авлодда танқидий фикрлаш кўникмаларини 
шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини топишга замин яратади. Педагогик, психологик, 
социологик адабиѐтлар таҳлили танқидий фикрлашни шакллантиришга доир турли қарашлар 
мавжудлигини кўрсатади. 
Инсоннинг барча мавжудотлардан юксак жиҳати – бу унинг фикрлаш қобилиятидир. Зотан, 
инсонлар бир-бирлари билан ўзига хос ўй-хаѐллари, мушоҳадалари, фикр юритишлари, мустақил 
фикрлаш қобилиятлари билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам инсон фикрини тарбия қилиш 
муҳим саналади. Абдулла Авлонийнинг асарларида фикр тарбиясига оид қуйидагича талқин 
берилган: ―Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, 
муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр 
инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муаллимларнинг ѐрдамига 
сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига 
боғлиқдир‖. Дарҳақиқат, фикр устида буюк даҳолар сўз юритишиб, муайян таълимотлар 
яратишган. Фикрлашда қалб, онг ва сезгиларнинг уйғунлиги ҳақида Арасту таълимоти, фикрнинг 
эзгуликка йўналтирилиши ҳақида Абу Наср Форобий, инсонпарварликка йўналтирилиши ҳақида 
Алишер Навоий фикрнинг мантиқийлиги ҳақида– Умар Ҳайѐм, фикрлашда сигнал тизими ҳақида 
И.П.Павлов, фикрнинг босқичма-босқич шаклланиши назариясини яратган П.Я.Гальперин, 
фикрлашда умумлаштириш ҳақида Р. Давидов таълимотлари мавжуд. 
Фикрлаш-мураккаб психологик жараѐн бўлиб, ўқув материали хусусиятлари тўғрисида 
ўйлаш, нарса-ҳодисаларни ўзаро таққослаб, уларнинг хусусиятларини ажратиш, қўйилган 
топшириқ, муаммоларни ечиш фаолияти. Тушунилган ўқув материалининг ўқувчи томонидан 
таҳлил этилиши ўзлаштирилган билимларнинг янада юқори даражага кўтарилишини 
таъминлайди. Мустақил иш, ўқув топшириқларини таълимга татбиқ этиш, муммоли вазиятларни 
вужудга келтириш фикрлаш жараѐнининг самарадорлигини оширади. 
Бугунги кунда танқидий фикрлаш XXI асрда ижтимоий-сиѐсий соҳада содир бўлаѐтган 
ҳодисаларни янада чуқурроқ англашга ѐрдам берувчи кўникма сифатида қаралмоқда. Танқидий 
фикрлашга ўргатиш Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да баѐн 
этилган юқори касбий маданиятли, ижодий ва ижтимоий фаол ҳаѐтда ўз ўрнини топа оладиган 
малакали кадрларни шакллантириш вазифасини ҳал қилишга ҳам мос келади. 
Идрок – ўрганилаѐтган нарса-ҳодиса моҳиятининг онгда акс этиши – инъикоси. У кенг 
тушунча бўлиб, ўқувчининг сезги аъзолари (кўриш, эшитиш каби ўқувлар) ѐрдамида ҳис қилинган 
маълумот ҳақидаги билим, тажрибадан олдин ўтган нарса-ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурларни 
ҳам қамраб олади. Бунда ўқитувчининг вазифаси болаларнинг ўқув материалини фаол идрок 
этишини таъминлаш, турли мотивларни (ҳавас, иштиѐқ, қизиқиш) уйғотиш, имкониятига қараб 
сезги аъзоларининг аксариятини таълимда қатнаштиришдан иборатдир. 
Танқидий фикрлашни пайдо қилиш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим: ўқувчида 
ўзига хос нуқтаи-назарни пайдо қилиш; бир фикрдан бошқасининг афзаллигини асослаш 
маҳорати; мураккаб муаммоларни ечиш маҳорати; далилларга асосланган ҳолда баҳслашишга 
одатлантириш; ягона фикрни ишлаб чиқиш учун ўзаро ҳамкорликда ишлаш маҳорати; 
ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга қай 
даражада хизмат қилишини аниқлаш. 


134 
Ўқувчиларни фаол ўйлаш жараѐнига киритиш, муаммоли вазиятни ечиш, мантиқий 
жараѐнларни оқилона ҳал этишга ўргатиш билим ўзлаштиришда ижобий натижаларга олиб 
келиши муқаррар. 
Танқидий фикрлашни ривожлантириш осон нарса эмас. Бу муайян ѐш даврида тугалланиши 
ва унутилиши мумкин бўлган масала ҳам эмас. Танқидий фикрлашга олиб борадиган аниқ-равшан 
йўллар йўқ. Бироқ, ўқитиш шартларининг муайян тўплами борки, унинг ѐрдамида танқидий 
фикрловчиларни тарбиялаш мумкин. Жумладан, қуйидаги шартларга алоҳида эътибор бериш 
зарур: танқидий фикрлаш тажрибасини орттиришга вақт ва имконият бериш; ўқувчиларга 
фикрлаш имкониятини бериш; турли ғоя ва фикрларни қабул қилиш; ўқув жараѐнида 
ўқувчиларнинг фаол қатнашишларига имкон бериш; ўқувчиларни танқидий мулоҳаза юритишга 
қодир эканлигига ишонтириш.
Шу билан бирга, ўқувчилар: ўз-ўзига ишончни ривожлантириб, ўз ғоя ва фикрларининг 
қимматини тушунишлари керак; таълим жараѐнида фаол қатнашишлари лозим; турли фикрларни 
ҳурмат билан эшитишлари керак; ўз мулоҳазаларини шакллантиришга тайѐр бўлишлари ѐки ундан 
ўзларини тийишлари лозим. 
Шундай қилиб, танқидий фикрлаш фаоллик билан боғлиқ жараѐн эканлигини инобатга 
олсак, дарс мобайнида ўқитувчи ўқувчиларни ўйлашга, фикр ва идеаллари билан ўртоқлашишга 
жалб қилиши, ўқув материалини тақдим қилишда мотивация босқичидан фойдаланиши зарур. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish