O. X. Xamidov universitet rektori, rais


―ОРЗИГУЛ‖ ДОСТОНИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ТАРКИБИ ҲАҚИДА



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

ОРЗИГУЛ‖ ДОСТОНИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ТАРКИБИ ҲАҚИДА 
Қобилова Азиза Аҳроровна, 
 Жўраева Муҳаббат Амоновна 
Бухоро муҳандислик технология институти академик лицейи, 
 она тили ва адабиѐт кафедраси ўқитувчилари 
Ўзбек тилшунослигида ўхшатишларнинг тасвирий восита сифатида Р.Қўнғурув, М. 
Мукаррамов, С. Каримов ва бошқа олимлар томонидан кенг ўрганилганлиги ва ўзининг назарий 
баҳосини олганлиги маълум. Ана шу анъаналардан келиб чиққан ҳолда, Ислом шоирнинг 
―Орзигул‖ достони тилида қўлланилган баъзи ўхшатишларнинг лингвопоэтик белгиларини 
лингвистик таҳлил қилишни мақсад қилдик. 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўхшатишлар нутқ бирликларидан ташкил топган 
мантиқий қурилма бўлиб, унинг таркиби: ўхшатиш объекти ―асос‖, ўхшатиш тимсоли – ―тимсол‖,
ўхшатиш белгиси–―белги‖ ва ўхшатиш воситаси–―восита‖дан иборат бўлади. Тадқиқотимизда 
биз асос- ўхшатилаѐтган предмет ѐки тушунчанинг лексик ифодаси эканлигини ҳисобга олиб, уни 
қисқартирилган ҳолда А тарзида қўллаймиз. Уни асос деб аташимизга сабаб, у ўхшатиш 
ҳодисасининг асосини ташкил қилади. Чунки шу объект бўлмаса, уни бошқа нарсага чоғиштириш 
ва унга ўхшовчи тимсол топиш эҳтиѐжи бўлмайди. Тимсол–асосни ўхшатиш учун тимсол бўлиб 
хизмат қилувчи, ўхшовчи образнинг лексик ифодасини ифодалаганлиги учун уни қисқартирилган 
Т тарзида қўллаймиз. Уни тимсол деб аташимизга сабаб, асосга хос хусусиятларни рамзий 
мужассами бўлиб хизмат қилади. Восита эса ўхшатиш муносабатини ифодалашда иштирок этувчи 
лексик-грамматик (бирликлар) бўлганлиги учун уни қисқатирилган В шаклида белгилаймиз. 
Белги- бир-бирига ўхшатилаѐтган нарса, ҳодиса ѐки тушунча ўртасидаги ўхшашлик белгисининг 
лексик ифодаси. Уни шартли равишда Б ҳарфи билан белгилаймиз. 
Бу шартли белгиларни қўллашда биз Н.Маҳмудовнинг ўзбек тилидаги қиѐсий 
конструкциялар учун татбиқ этилган лингвоформуласи шаклидан фойдаландик. Бироқ 


207 
Н.Маҳмудов : ―А- ўхшатиш субъекти символи; В- ўхшатиш этолони символи; Б- ўхшатишнинг 
шартли кўрсаткичи, С- ўхшатиш асосининг символи‖ тарзида белгилайди. Биз эса шартли 
атамаларимизнинг бош ҳарфини символ сифатида қўллашни маъқул кўрдик. 
Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик тадқиқини амалга оширган М.Ёқуббекованинг 
таъкидлашича, ―ўхшатиш конструкциясида асос ва тимсол муҳим ўрин тутади. Асос бўлмаса, 
ўхшатишга эҳтиѐж бўлмайди. Тимсол бўлмаса, қиѐс амалга ошмайди. Ўхшатишда кўзда 
тутилаѐтган белги асоснинг сифатига ѐки ҳаракатига алоқадор бўлади. Чоғиштирилаѐтган бу 
белгининг тимсолда ѐрқинроқ ўхшатишнинг қўлланишига сабаб бўлади ‖. 
Бунда ўхшатиш қурилмаси ва ўхшатиш узвларининг ўзаро муносабатини тасаввур қилиш 
осон бўлиши учун биз узвларни ўхшатиш қурилмасининг келтириб чиқарувчи ҳарфлар билан (А Т 
Б В) белгилаган бўлсакда, ―Орзигул‖ достонида учрайдиган ўхшатишларни таҳлил ва талқин 
қилишда М.Ёқуббекова таснифига бевосита асосландик. Масалан: асардаги шеърий парчага 
эътибор берайлик: 
Қинғир дейди, болам, менинг ўзимни, 
Сарғайтирма қаҳрабодай тарзимни... (О. 283-б.) 
Бунда тўртала унсур иштирок этиб, тўлиқ ўхшатишни юзага келтирмоқда:. А- тарз, Т- 
қаҳрабо, В- -дай аффикси, Б- сарғайтирмоқ. Агар тўрт узвдан бири тушиб қолса тўлиқсиз ўхшатиш 
ҳисобланади. Достонда ўхшатишнинг бу тури салмоқли ўринни эгаллаган. 
...Кимлар сенинг гул сийнангга доғ қўйди, 
Султон отам ғам чекканин билмайман... (О. 291-б.) 
Мазкур парчада асос билан тимсол бир-бирига воситасиз ўхшатилган. 
Булардан ташқари, асарда қўлланилган ўхшатишларнинг материал таркибига эътибор 
берадиган бўлсак, қуйидаги кўринишли шакллари мавжудлиги аниқланди: 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish