Литература:
1.
-15 стр Молотков А. И. Фразеологический словарь русского языка. Москва,
1986.
2.
-16 стр Ожегов С. И. Словарь русского языка. Москва, 1991.
173
3.
-17 стр Рахматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Т., 1988.
4.
18 стр Узбекско-русский словарь. Под редакцией С.Ф. Акобирова и Г.Н.
Михайлова. Ташкент, 1988.
5.-19 стр Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси, Т.,
2008.
БОЛА ҚАЛБИНИНГ РАНГИН ЖИЛОЛАРИ
Жамилова Башорат Сатторовна,
Бухоро давлат университети доценти,
филология фанлари номзоди .
Нуриддинова Шахноза Садриддиновна,
БухДУ ўқитувчиси.
Ўзбек болалар адабиѐтининг етакчи намояндаси Кавсар Турдиева ижодида бола
қалбининг турфа олами, рангин жилолари, ахлоқий-маърифий, назарий талқинлари камалакдек
товланиб туради. Жумладан, шоира ижодида биргина алифбе-шеърларнинг ранг-баранг
намуналари талайгина. Айтайлик, ―Биз шунақа боламиз" шеърида лотин алифбосидаги 29
ҳарфнинг ҳар бири билан бошланувчи сўзлар алифбо тартибида шеърий вазн ва қофияга солинган.
Мазмунида эса ақлли, беш баҳо оладиган, дўстлари кўп ва эли мустаҳкам, жажжи ботирлар,
Ватанга қўшқанот бўлган энг ибратли авлод тилидан куйланади. Шоиранинг "Сеҳрли ҳарфлар
ороли" шеърида эса ҳарфлар ўзини шундай таништиради:
Аа - Мен "А"дирман, "А"дирман,
Кўп нарсага қодирман,
"Қор", "Бол", сўзларга қара:
Ясадим "Қора, бола"[3,157]
Бу алифбе шеърда ҳар бир ҳарфга бағишланган мисралар мустақил композицияга эга.
Ҳарфлар алоҳида хусусиятларини намоѐн қилиш билан бирга, ўзлари иштирок этган сўздан янги
сўз ва маьно ясашларини исбот қиладилар. Биринчи ҳарф ўзи таъкидлаѐтганидек, жуда кўп
сўзларда иштирок этиши қор-қора, бол-бола сўзларидаги маьно фарқлаши орқали ойдинлашган.
Бундай шеърларда маьно, фикр йетакчилик қилади. Ҳар тўрт қатор шеьр шу тариқа, мустақил
қофия ва мазмунга эга бўла борган. Уларни бирлаштирувчи ягона ритм эса йетти ҳижоли
мисраларнинг 4+3 тарзидаги туроқланишидир. Юқоридаги тўртликларнинг ранг-баранглиги –
ўзини тавсифлаѐтган ҳарфларнинг сўзга қўшилиш ўрнидир. Шоира алфавитдаги ҳарфларнинг
жойлашувини яхлит қитьага ўхшатса-да, гўѐ ҳарфларнинг ҳар бири алоҳида оролдир. Уларнинг
хусусияти, вазифаси, сўздаги ўрни, унли-ундошлиги хилма-хил. Буни шоир айрим ҳарфлар
мисолида яққолроқ ойдинлаштиради:
Фф - Мен унлиман, ундошман,
Фазо сўзида бошман.
Баьзан "В"дек жаранглаб,
Қолсам юрма аланглаб.
Бу ўқувчига ҳарфларни таништирибгина қолмай, унинг юқори синфларда бериладиган
илмий таьрифи ҳақида ҳам тушунча бераѐтганидан далолатдир. Шу жиҳатдан бундай шеьрларни
ҳарфий саньатга асосланган педагогик шеърлар қаторида эътироф этиш мумкин.
К.Турдиева шеьрида эса "Ч" ҳарфи ўзини шундай таништиради:
Чаққондирман, чиройли,
Шаклим нарвон ва ѐйли.
Мен қўшилсам ойнакка
Кўзинг тушар чойнакка.
К.Турдиева алфавитдаги ҳар бир ҳарфга тўхталиб ҳарфлардан гоҳ топишмоқ, гоҳ
ўйинчоқ, баьзан эса ѐш болаларга ўгитлар бериш мақсадида фойдаланади. Натижада, ҳарфлар
образ даражасига кўтарила олади.
Шеърларидаги лирик қаҳрамон ѐш бўлишига қарамай, талай касблар билимдони, ҳатто
шу касбларнинг вазифаларидан ҳам хабардор. У эндигина мактаб бориб, ҳарф таний бошлаганига
қарамай, келажакда ким бўлиш ҳақида бош қотирмоқда. Муҳими бу ҳам эмас, у кўпчилик ѐшлар
ҳали эшитмаган касб-ҳунарлар ҳақида тасаввурга эгалигини ойдинлаштирмоқда. Ҳа, муаллифнинг
"Касблар шеьрга айланди, алифбега жойланди" шеьрида алфавит тартибидаги ҳарфлар саф
174
тортиб, ўзи билан бошланувчи касблар ҳақида сўз юритади. Гарчи ҳар бир банд (10-14 мисра)да
бирор касб-ҳунар ҳақида сўз бориб, мустақил сюжетга эга бўлса-да, уларнинг барчаси "ѐ
бўлсамми" сўзидан бошлангани, мантиқий боғлқлигига кўра яхлит шеьрдир. Алифбе шеьр орқали
ўқувчи ўттиздан ортиқ касб-ҳунар ҳақида тасаввурга эга бўлади. Рост шеьрда кичкинтой
болаларнинг тасаввурига ҳали сиғмайдиган касблар ҳақида ҳам сўз боради. Масалан, элчи, ғаввос,
луғатшунос каби. Аммо шоира ўзининг замондош ўқувчиларини янги воқелик, чет тилларини 1-
синфдан ўргатилиши ва халқимизнинг иқтидорли фарзандлари тафаккурига мос фикр юритишни
кўзлайди. Бунда шоира тажнисли сўзлардан ҳам фойдаланган:
Ё (ѐзувчи)
Ё бўлсамми ѐзувчи,
Ҳикоялар ѐзувчи.
Роман, қиссам ѐзилса,
Китобларим босилса.
Таниқли бўлсам беҳад
Дарров сўрашса дастхат.
Интервюлар олишса,
Тинглаб қойил қолишса.
Менга берганлар савол
Жавобимга қолса лол.
Бу истиқлол даври алифбо-шеърларининг ѐрқин намунаси эканлиги билан ҳам
эьтиборли. Унда даврнинг нафаси уфуриб туришидан ташқари, мазмун моҳиятида ХХI асрнинг
минтеллектуал салоҳияти акс этган. Масалан, журналист бўлишни орзу қилган ѐш лирик қаҳрамон
хабар ѐзиб, электрон почта орқали ташлашни режа қилади, учувчилик ҳақида ўйлаганда Марокаш
ва Анқарадан бемалол Ватанига учиб келишни орзу қилади. Шу каби юксак орзулар қанотига
шайланган лирик қаҳрамон чўпонлик, нонвойлик, кулолчилик, заргарлик каби ота-боболарининг
касбини ҳам унутмай, улар тўғрисида мулоҳаза юритади. Натижада, бундай алифбе шеьрлар фақат
жажжи ўқувчиларни эмас, балки ўсмирларнинг касб танлашга бўлган қизиқишларини уйғота
олиши билан ҳам аҳамият касб этади.
Умуман, алифбе шеьрлар асосида янги шеьрий шаклларнинг яратилиши ўзбек болалар
шеьриятининг жанрий жиҳатдан бойиб бораѐтганлигидан далолатдир. К.Турдиеванинг
"Алифбеда насиҳат", "Топишмоқли алифбе" шеьрлари шу жиҳатдан характерли. Бунда энди
шоира ҳар бир ҳарф билан бошланувчи ўгитларни алифбо ипига маржондек тизади:
"А" ақл, адолат, азал, асли ҳаммадан афзал,
"Б" ботир бўлсанг бил шафқат, бемеҳр бўлма фақат.
"Д" доно сўздан ярар дил, доноларни дўстинг бил,
"Е" эшит, эсингда тутгин, эринишни унутгин.
"Ф" фаҳм, фаросат албат, энг фойдали фазилат.
"Г" гўзалдир гул-у гиѐҳ, гулларни топташ гуноҳ.
"Ҳ" ҳадис, ҳикоя, ҳикмат, уйғотар меҳр, ҳиммат.
"И" интил илм излашга, шу мақсадни кўзлашга.
"Ж" жаҳлингни жиловлаб ол, жанжал наф бермас бирор.
"К" камтарга камол чопар. Кеккайган завол топар…
Алифбе-ўгитда ҳарфларга мос сўз ва улардан яхшилик хислатини топиш, шеьрий шакл,
қофия, вазнга солиш ижодкор маҳоратидан далолат, албатта. Айни пайтда бундай ўгитларни
Алифбе дарсликларига киритиш, товуш ва ҳарфларни ўтишда ранг-барангликка эришилишига
олиб келади. Бу алифбе шеьрнинг панднома кўриниши ҳам мумтоз адабиѐтдаги аньаналарнинг
қайта тикланиши сифатида эьтирофга лойиқ.
Алфавитдаги ҳарфлар кетма-кетлиги асосида яратилган топишмоқли алифбе ҳам
К.Турдийева ижодига хос усул. Шоира топишмоқларни шундай кетма-кетликда жойлаштирадики,
уларнинг жавоби алфавитдаги ҳарфлар билан бошланади:
А- Асал йиғар, ниши бор. (Асалари)
Б- Сариқ мева доривор.(Беҳи)
Д- Маржонлардек терилган. (Дўлана)
Е - Ақллига берилган. (Ес)
Ф - Жуда ҳам улкан жонзот. (Фил)
Г - У билан гўзал ҳаѐт. (Гул)
175
Ҳ - Қовунга кичик ини. (Ҳандалак)
И-
Қушлар қуради уни. (Ин)
Шу тариқа, шоира топишмоқ айтиш баҳонасида алифбени ѐд бўлиши, уни эсдан
чиқармасликни мақсад қилиб қўяди. Алифбе шеьрларнинг бундай кўриниши савод ўргатиш
жараѐнида қўл келади. Кичкинтойларни топқирликка, зукколикка ўргатишда, шунингдек, дам
олиш дақиқаларида бу каби топишмоқ шеьрлардан фойдаланиш мумкин.
Кўринадики, К.Турдиева бу жанрнинг хилма-хил усулларини яратиш орқали ўқувчини
сўз ўйини, фонетик ҳодисалар билан ҳам таништиришни кўзлайди. "Қофияли топишмоқлар" шу
жиҳати билан алоҳида ҳодиса
"Т"дан бошланса - мусиқий асбоб,
"Қ"дан бошланса - ѐғин беҳисоб. (тор, қор)
"Х"дан бошлансамда ўсаман оддий,
"Б"дан бошлансам ширинман, тотли. (хол, бол)
Бундай шеьрлар табиийки, ўқувчини юқори синфларда ўрганиладиган бир товуш билан
фарқланадиган пароним сўзлар билан таништириб боришга замин яратади. Айни пайтда сўзнинг
охири бир хил аллитерацион ҳарфлар билан тугайдиган қофия ҳақида тушунча пайдо қила боради.
Ҳар бир пароним сўзга бағишланган мисралар ўзаро мустақил банд ҳисобланиб, қофияланиш
тизимига эгалиги унинг шеьрий шакллардаги тўртлик кўринишига мисол бўла олади.
Ҳарфлар орқали турли образли воқелик яратиш К.Турдиева шеьриятида кўпроқ учрайди.
Шоиранинг "Ҳарфлар шеьр ѐзишгани ҳақида" сарлавҳали алифбе эртакда ҳарфлар энди
образларга киради. Улар асар таркибида мустақил персонаж сифатида ҳаракат қилиб, маьлум
воқеликнинг образли ифодасига кўра композицион бутунликни ташкил қилган. Ҳикоя
қилинишича барча ҳарфлар бир жойда тўда бўлиб, шеьр ѐки ҳикоя ѐзиш ғоясини ўйлайдилар.
аммо нима ҳақда ѐзиш улар ўртасидаги баҳсга сабаб бўлади. "Т" ҳарфи "тоғ" мавзусини
маьқулласа, "Қ" қисқичбақа, қарқуноқ, қарға ҳақида ѐзамиз деб туриб олади. "О" ҳарфи эса
оқликни, Б-бўғирсоқ, бўрини мақтайди; "С", "М" ҳарфлари ҳам ўз сўзида туриб олади. Хуллас,
аҳилликда гап кўп дея ҳамма ҳарфларни чақириб, тизилишини шунда бирор нима ѐзиш
мумкинлигини айтади. Барча ҳарфлар алфавитдаги ўз ўринларини эгаллагач, "Алифбе"га
жойлашгач, муродларига йетади, шеьр ѐза бошлайдилар.
К.Турдиева шу каби кўплаб шеьрларида ҳарфларни мустақил ҳаракатга келтиради.
Улардан кичкинтойлар характерига хос хусусиятларни очиб беришда фойдаланади. Натижада,
ҳарфлар гоҳ адашиб кетади, гоҳида алмашиб қолади. Шоиранинг "Манман "Б", "Ҳарфлар
адашди", "Ҳарфлар ўйини", "Битта ҳарф қочсачи", "Ҳарфлар кетиб қолса", "М", М"А" келса ѐнма-
ѐн", "А" ҳарфи қилса ўйин", "Ҳарфлар устахонаси", "Бўлинг ҳарфга ҳурматда" каби шеьрлари ҳам
шу тариқа маьрифий-бадиий аҳамиятга эга. Зеро, алифбо-шеьрлар эндиликда ҳарфий саньатга
асосланган янги шеьрий шаклларга кенг йўл очди десак янглишмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |