О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Корхоналарнинг пул маблағлари
муомала жараёнида ишлаб чиқариш жараёни 
учун зарур бўлган ресурсларни сотиб олиш ва кўрсатилган хизмат ва бажарилган иш 
ҳажмлари учун тўлов воситаси ҳисобланади. Пулга корхона ҳамма зарур ресурсларни сотиб 
олиш ва барча тўловларни амалга ошириши мумкин. У хўжалик субъектлари ўртасидаги 
барча ҳисоб-китобларни амалга оширувчи универсал ўлчовдир.

Пул жамғариш воситасини
бажарганда бойлик тўплашга хизмат қилади.
Албатта, пул бойликнинг асосий шакли, лекин унинг ягона шакли эмас, аммо пул 
бойлик тўплашнинг энг қулай воситаси ҳисобланади. Аммо бунинг учун пул қадрли бўлиши 
керак. 
Республикамизнинг 
миллий 
валютасини 
қадрли 
бўлишини 
таъминлаш 
мамлакатимизнинг энг асосий иқтисодий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу масала 
бўйича мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай деб таъкидлаган эди: "Қачон 
миллий валюта кучли ва обрўли бўлса, иқтисодиёт ўшандагина мукаммал бўлади".
Корхоналарнинг банкдаги ҳисоблашиш счёти ва валюта счётларида сақланаётган пул 
маблағлари мамлакатимиз иқтисодиётининг пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Чунки улар банкларни актив операцияларини жонлантирилишини таъминлайди, миллий ва 
чет эл валюталарининг ишлаб чиқариш жараёнидаги айланишини таъминлайди ва у бунда 
бирданига иккита муҳим вазифани бажаради. Биринчидан, корхоналарнинг ишлаб чиқариш 
жараёнига жалб қилиш йўли билан пулнинг айланишини таъминлайди ва миллий валюта 
ҳисобига яратилаётган ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий даромадни ўсишини 
таъминлайди. Иккинчидан эса, корхонанинг ҳисоблашиш ва валюта счётлари пул 
маблағларини ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилганлиги учун банк ўз мижозларига ҳам 
маълум миқдорда ҳақ тўлайди. 
Шундай 
қилиб

пулнинг 
биринчи 
вазифаси 
мамлакат 
иқтисодиётини 
ривожлантиришга хизмат қилса, иккинчи вазифаси эса корхоналарга маълум миқдорда 
даромад келтиради. 
Пул 
тўлов
вазифасини ҳам бажаради. Бунда пул корхона мол юборувчилар, 
пудратчилар ва бошқа хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларига ва давлат бюджети ва 
бюджетдан ташқари фондларга бўлган қарз мажбуриятларини бажаради. 
Пул маблағларининг корхона иқтисодиётида тутган ўрни унинг асосий вазифаларини 
бажариш учун бухгалтерия ҳисоби бошқарув аппаратини тегишли маълумотлар тўплами 
билан таъминланиши зарур. Шунинг учун ҳам пул маблағлари ҳисобининг олдида қуйидаги 
асосий вазифалар туради:

корхонанинг пул маблағларини самарали бошқариш учун зарур маълумотлар билан 
таъминлаш; 

тўлов ва ҳисоб-китобларни пул муомалаларини тартибга солувчи меъерий 
ҳужжатларда кўрсатилган тартибларга риоя қилган ҳолда ўз вақтида амалга ошириш; 

ҳисоб регистрларида пул маблағларини нақдлиги ва ҳаракатларини ўз вақтида акс 
эттириш, чунки пул маблағларининг ҳаракати корхонанинг фаоллик даражасининг асосий 
кўрсаткичларидан биридир; 

пул маблағларининг белгиланган мақсадларга сарфланиши, смета ва лимитларга амал 
қилишини назорат қилиш; 

пул маблағларининг инвентаризациясини белгиланган муддатларда ўтказишини 
2.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: 
«Ўзбекистон», 1995. 
3.
М. Остонақулов. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. –Т.: "Ўзбекистон", 1993 й. 
4.
М. Умарова, У. Эшбоев, К. Ахмаджонов. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: "Меҳнат", 1999 й.
5.
Умарова М., Эшбоев Ў. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2004. 89-122 
бетлар. 
6.
Н.П Кондраков. Бухгалтерский учет: Учебное пособие. –М.: ИНФРА-М, 1997.-560с, 
стр.335-355. 
7.
А.Абдуллаев., И.Қаюмов. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: «Минҳож», 2002 й. 
8.
И.Завалишина. Янгича бухгалтерия ҳисоби. –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» 
нашриёт уйи, 2004.
9. "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, "Халқ сўзи" 
газетаси, 12-сон, 1996 й. 
10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби 
счётлар Режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома (қўшимча ва ўзгаришлар билан). –Т.: 
2002 й. 
11. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ва унга шарҳ. –Т.: 
«Молия», 1999 й. –120б. 
12. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунлари.–Т.:2000 й. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish