Амортизация ажратмалари
аудитини йил бошида тузиладиган асосий ҳисоб-
китобнинг тўғрилигини текширишдан бошлаш зарур. Асосий воситалар объектларини
амортизация ажратмалари ҳисоб-китоби қайдномалар (ведомостлар)га киритилишининг
тўғрилиги инвентарь дафтарлар бўйича текширилади. Белгиланган меъёрлар тўғри
қўлланилганлигини текшириш учун ҳисоб-китоб учун ойлик меъёрларни йиллик меъёрларга
айлантирилади. Сўнгра тафтиш қилинаётган даврдаги асосий воситалар ҳаракати ва ишлаб
чиқариш асосий воситалари хизматининг меъёрий муддатлари тугаши муносабати билан
амортизация ажратмаларини тўхтатиш билан боғлиқ операциялар амалга оширилган ойлар
текширилади.
Маҳсулот (иш ва хизмат) таннархини тўғри ҳисоблаб чиқиш аниқлиги ва корхонанинг
молиявий натижалари амортизация суммалари тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тақсимланишига
боғлиқ. Шу сабабли амортизация нотўғри равишда ишлаб чиқариш чиқимлари ҳисобига
ўтказилганлиги ва айбдор шахсларни аниқлаш ҳамда буларни бартараф этиш бўйича
маслаҳатлар бериш керак.
Аудитор асосий воситаларнинг техник ҳолати қониқарсиз эканлигининг сабалари ва
айбдорларини, эскирганлиги сабаби фойдаланишга яроқсиз бўлган объектлар нима учун ўз
вақтида ҳисобдан чиқарилмаганлигини, кераксиз ва ортиқча объектларни бериш ва
сотишнинг қандай тадбирлари кўрилганлигини, объектнинг техник ҳолати қониқарсиз
аҳволда бўлгани туфайли кўрилган моддий зарар миқдорини аниқлайди.
Асосий воситалар объектлари ва гуруҳларининг техник ҳолатини текшириш асосий
воситаларнинг эскириш даражаси, ишдан чиқишини ва янгиланишини тавсифловчи
кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш билан тугалланади. Эскириш даражаси текширилганда давр
бошида ва охирида дастлабки қийматни текшириш санасида 100%га кўпайтирилишдан
иборат эскириш суммаси нисбати сифатида аниқланади.
Ишдан чиқиш коэффиценти ишга туширилган асосий воситалар суммасининг йил
охиридаги дастлабки баҳосига нисбати сифатида аниқланади.
Асосий воситалар ўз қийматларининг тўла тугатилишигача ҳақиқий хизмат қилиш
муддати давомида, жумладан, бўш туриши, таъмирлашда бўлиши вақтида ҳам амортизация
ажратилиб борилиши текширади.
1998 йил 1 январдан асосий воситаларга белгиланган йиллик эскириш меъёрлари беш
гуруҳга ажратилиб, улар 20, 15, 10, 8, 5% миқдорида жорий этилган.
Корхонага кирим қилинган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш кирим қилинган
санадан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб эскириш ҳисоблана бошланади.
1.Дебет «Транспорт воситалари», Кредит «Касса»
2.Дебет «Транспорт», Кредит «Транспорт воситаларнинг эскириши»
3.Дебет «Асосий воситаларнинг сотилиши», Кредит «Транспорт воситалари»
4.Дебет «Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар» Кредит «Ҳисоб-китоб рақами»
Do'stlaringiz bilan baham: |