О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Назорат саволлари: 
1.Тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби қайси ҳужжатда юритилади?
2.
Омборда тайёр маҳсулот ҳисоби қандай юритилади? 
3. 
Бухгалтерияда тайёр маҳсулот ҳисоби қандай юритилади? 
4. 
Товарни сотиш хақидаги ҳисоботда қайси кўрсаткичлар акс эттирилади? 
 3-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда тайёр маҳсулотнинг сотилишини ҳисобга 
олиш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
3.1. 
Маҳсулот (иш, хизматлар)ни сотиш счётида юритиладиган операциялар 
хусусиятини гапириб бера олади. 
3.2. 
Маҳсулот сотишдан олинган молиявий натижа ҳисобини бажара олади. 
3-савол баёни. Тайёр маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш. 
Тайёр маҳсулотларнинг 
харидорга жўнатилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилгани, воситачилик 
асосида ёки бошқа шунга ўхшаш асосларда тайёр маҳсулотлар сотиш учун ўтказилганлиги 
хусусида тегишли ҳужжатлар (юкхатлар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари) билан 
расмийлаштирилганида маҳсулот (иш, хизмат)ларни юклаб жўнатилган (сотилган) маҳсулот, 
бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар деб аталади. 
«Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-БҲМС мувофиқ 
маҳсулот омбордан чиқарилган ёки тўлов ҳужжатлари банкка топширилган вақтдан бошлаб, 
харидорлар уларга ҳақ тўлашидан қатъий назар 
маҳсулот сотилган деб 
ҳисобланади.
Техник назорат бўлими томонидан қабул қилинган, тайёр ҳолга келтирилган 
маҳсулотлар омборга топширилади. Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби тезкор 
бухгалтерия усули бўйича ташкил қилинади, яъни ҳар бир маҳсулот номенклатура рақамига 
омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (М-17 шакли). 
Ишлаб чиқариш жараёни билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган, реализация бўйича 
харажатлар, бошқарув харажатлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари ва бошқа 
харажатлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 

9410 – «Сотиш бўйича харажатлар»; 

9420- «Маъмурий харажатлар»; 

9430- «Бошқа операцион харажатлар»; 

9440- «Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисоб даври 
харажатлари». 
«Тайёр маҳсулотлар» счёти кредити қуйидаги счётларнинг дебети билан ўзаро 
корреспонденцияда бўлади: 

2010-асосий ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот кирим қилинди; 

2310 - ёрдамчи ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот кирим қилинди; 

2710- хизмат кўрсатувчи тармоқлардан тайёр маҳсулот кирим қилинди; 

2820-кўргазмадаги тайёр маҳсулот омборга кирим қилинди; 

6110-мустақил балансдаги бўлинмалардан тайёр маҳсулот қабул қилинди; 

4610- таъсисчилардан бадал сифатида тайёр маҳсулот қабул қилинди; 
«Тайёр маҳсулотлар» счёти дебети қуйидаги счётларнинг кредити билан ўзаро 
корреспонденцияда бўлади: 

0610 (9110)-тайёр маҳсулотларнинг молиявий қўйилма сифатида берилиши;

1010-тайёр маҳсулотларнинг материаллар таркибига киритилиши;
суммасига қўшиб қўйилади. 
Ҳисобдор шахслар хўжалик сарфларини амалга оширгандан кейин ёки хизмат 
сафаридан келгандан кейин уч кун ичида олинган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисобот 
беришлари керак. Бу мақсадда улар бўнак ҳисоботи тузиб унга асос сифатида дўконларнинг 
счётлари, олинган товарларнинг паттаси, ҳаво, темир йўл, авто ёки сув йўлларининг 
чипталарини ва сафар гувоҳномасига илова қиладилар. 
Ушбу сарфларнинг мақсадга мувофиқлиги тегишли бўлимлар томонидан (ким 
томонидан сафарга жўнатилишига қараб) тасдиқлангандан кейин бухгалтерияда текширилиб 
ҳақиқий сумма аниқланади ва субъектнинг раҳбари томонидан бу сарф тасдиқланиб кейин 
ҳисобга олинади. 
Агарда олинган бўнак суммаси ортиб қолса ушбу ортиқча сумма кирим ордерига асосан 
кассага қайтарилиб топширилади, мабодо бўнак суммасидан ортиқча сарфланса, ушбу сумма 
ҳисобот топширилган куни кассанинг чиқим ордерига асосан кассадан берилади. 
Ҳисобдор шахлар билан ҳисоблашишлар 4220-«Хизмат сафари юзасидан берилган 
бўнаклар», 4230-«Умумхўжалик сарфлари учун барилган бўнаклар» счётларида ва уларга 
бўлган қарзлар «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счётларида ҳисобга олиб борилади. Бу 
счётлар синтетик, актив ва пассив счётлар бўлиб 4220 ва 4230 счётларнинг дебет томонида
олинган бўнак суммаси ва кредит томонида бўнак суммасининг сарфланган қисми акс 
эттирилса, 6870 счётнинг кредит томонида эса олинган бўнакдан ортиқча сарфланган сумма, 
яъни субъектнинг ходимга бўлган қарзи кўрсатилади. 
Субъект ходимлари билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдар шахслар билан ва 
депонентлар бўйича ҳисоблашишлардан ташқари, ҳисоблашишларнинг барча турлари 
ҳақидаги маълумотлар қўйидаги счётларда умумлаштирилади: 

4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»; 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»; 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»; 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари». 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish