О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

 
Назорат саволлари: 
1. Асосий воситалар аналитик ва синтетик ҳисоби қандай юритилади? 
2. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усуллари тўғрисида гапириб беринг. 
3. Асосий воситалар таъмири ҳисобда қандай акс эттирилади? 
 4-савол бўйича дарс мақсади: 
Талабаларда асосий воситаларнинг инвентаризацияси 
тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
4.1. 
Инвентаризация ўтказиш тартибини тушунтириб бера олади. 
4.2. 
Инвентаризация натижаларини
 
бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттира 
олади. 
4-савол баёни. Асосий воситаларнинг инвентаризация 
Асосий воситаларнинг 
инвентаризация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
йўриқномасига кўра ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Айрим ҳолларда инвентаризация 
муддатидан илгари ўтказилади: 
ўзгаришлари акс эттирилади. Бухгалтерия эса оператив ҳисобнинг тўғри ва ўз вақтида 
юритилиши ҳамда ҳисоботларнинг белгиланган вақтларда тузилиши устидан назорат олиб 
боради. 
Мол етказиб берувчилар моддий қийматликларни жўнатиш билан бирга, ўзаро ҳисоб-
китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи тегишли ҳужжатларни тўлов талабномалари, 
товар-транспорт юк хатлари, темир йўл юк хатлари ва унга илова қилинадиган 
квитанцияларни жўнатадилар. Моддий қийматликларнинг келиб тушишини акс эттирувчи ва 
ҳисоб-китоб ҳужжатлар бухгалтерияга келиб тушгандан сўнг уларнинг тўғрилиги ва 
асослилиги текширилади ва таъминот бўйича масъул шахсларга берилади. 
Таъминот бўлими ходимлари моддий-қийматликларни ҳужжатлардаги кўрсаткичларга 
ва шартнома талабларига мос келиши нуқтаи-назаридан текшириб кўрадилар. Текширишдан 
сўнг ҳисоб-китоб ва бошқа тўлов ҳужжатларига тўлаш учун розилигини билдириб белги 
қўядилар. Таъминот бўлимида корхонага келиб тушаётган моддий қийматликларни ҳисобга 
олиш махсус "Келиб тушаётган юкларни ҳисобга олиш журнали"да юритилади. Унда мол 
етказиб берувчиларнинг манзили, шартнома номери ва санаси ва бошқа кўрсаткичлар илова 
қисмида тўланганлиги ҳақидаги белгилар қўйилади. 
Тўлов талабномалари таъминот бўлимида текшириб кўрилгандан сўнг бухгалтерияга, 
транспорт ташкилотининг квитанцияси эса экспедиторга берилади. Экспедитор транспорт 
хайдовчисидан ёки ташкилотидан материалларни қабул қилиб олиши зарур. 
Экспедитор станцияда юкни қабул қилиб олиш жараёнида синчиклаб текшириши зарур. 
Агар ҳужжатдаги кўрсаткичлардан фарқ қилса ёки ундаги материаллар бузилган бўлса 
коммерция далолатномаси тузилиши зарур. Ушбу далолатнома транспорт ташкилоти ёки 
мол етказиб берувчиларга даъво қилиш учун асос бўлади. 
Бошқа шаҳарлардан моддий қийматликларни шартномага асосан корхонанинг ўзи олиб 
келиши лозим бўлса экспедиторга наряд ва ишонч қоғози берилади. Унда мол етказиб 
берувчидан олиш зарур бўлган моддий қийматликлар рўйхати кўрсатилади. Экспедитор олиб 
келган моддий қийматликларни корхона омбор мудирига кирим ордерига ёки юк хатига 
асосан топширади. Ушбу ҳужжатларнинг тегишли жойларига қабул қилиб олганлиги 
тўғрисида омбор мудири, топширганлиги тўғрисида экспедитор имзо чекадилар. 
Мол етказиб берувчилар жўнатган моддий қийматликларни омборга қабул қилиш 
жараёнида комиссия таркибида мол етказиб берувчи томонидан вакил қатнашмаса унда 
манфаатдор бўлмаган ташкилотдан вакил қатнашиши шарт. Комиссия материалларни қабул 
қилиш ҳақида далолатнома тузади. Мабодо далолатномадаги миқдор ва сифат кўрсаткичлари 
мол етказиб берувчилар моддий қийматликларга илова қилиб жўнатган ҳужжатлардаги 
кўрсаткичларга мос келмаган такдирда, комиссия тузган далолатнома транспорт ташкилоти 
ва мол етказиб берувчига даъво қилиш учун асос бўлади.
Материалларни ташиш автотранспорт билан амалга оширилса дастлабки ҳужжат 
сифатида товар-транспорт юк хати қўлланилади ва юк жўнатувчи томонидан тўрт нусхада 
тузилади. Биринчи нусхаси материалларни ҳисобдан ўчириш учун асос бўлади, иккинчи 
нусхаси мол олувчи ташкилот материалларни киримга олиш учун асос бўлади, учинчиси 
транспорт ташкилотига хизмати учун қўйиладиган счётга илова қилинади. Тўртинчи нусхаси 
транспорт хайдовчисининг йўл варақасига илова қилинади ва меҳнат ҳақи тўлаш учун асос 
бўлади. Мол олувчи корхона товар-транспорт юк хатида кўрсатилган материалларни омборга 
киримга олиш жараёнида фарқ аниқланса, бу материалларни қабул қилиш далолатномаси 
билан расмийлаштирилади. 
Ҳисобдор шахслар томонидан нақд пулга сотиб олинадиган материаллар товар 
счётлари ёки далолатномага асосан киримга олинади. Ҳисобдор шахслар материаллрани 
савдо корхоналаридан, кооперативлардан, деҳқон бозорларидан ёки аҳолидан нақд пулга 
сотиб олади. Ҳисобдор шахс аванс тариқасида олган пулни сарфлаганлиги тўғрисида аванс 
ҳисоботини тақдим қилганда юқорида номлари зикр этилган ҳужжатларни ўз ҳисоботига 
илова тариқасида қўшиб топширади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish