О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Шартли тормозланишнинг иккинчи тури дифференциалловчи тормозланишдир



Download 176,71 Kb.
bet29/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Шартли тормозланишнинг иккинчи тури дифференциалловчи тормозланишдир. Муваққат, шартли боғланиш ойдинлашганда, ихтисослашганда шу хил тормозланиш воқе бўлади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шартли рефлекс ҳосил бўла бошлаган вақтда организм шартли қўзғовчигагина реакция кўрсатиб қолмай, балки шу шартли қўзғовчига яқин (ўхшаш) бошқа қўзғовчиларга ҳам реакция кўрсатади. Шартли қўзғовчига яқин (ўхшаш) қўзғовчилар мустаҳкамланмаса, рефлекс қўзғалмай қўяди. Бу ҳолда боғланиш тормозланади, фақат битта шартли қўзғовчи сўнади, доимо мустаҳкамланадиган қўзғовчи эса жавоб реакциясини кўзғайди. Мустаҳкамланмаган ўхшаш (яқин) қўзғовчи билан пайдо қилинган рефлексларнинг шундай тормозланиши натижасида битта муайян шартли қўзғовчига тегишли аниқ боғланиш ҳосил бўлади.
Дифференциалловчи тормозланиш – ташқи қўзғовчиларни ғоят аниқ фарқ қилиш механизмидир. Бу тормозланиш организмнинг қўзғовчиларга, ўз ҳаёт шароитига жуда аниқ мосланишини таъминлайди.
Тормозланишнинг бир тури уйқудир. И.П.Павлов таълимотига кўра, уйқу бош мия пўстига ёйиладиган (иррадиацияланган) ички тормозланишидир. «Биз ички тормозланиш деб атайдиган процесс ва уйқу – бир процессдир»1.
Агар уйқу вақтида бош мия пўстининг айрим қисмларидаги тормозланиш жараёни сусайиб, маълум даражада қўзғалиш жараёни юз берса, одам туш кўради.
Бош мия пўстининг қисман қўзғалиши натижасида ҳам бутун пўст тормозланиши (уйқу босиши) мумкин. Масалан, кучсиз ёки ўртача кучли қандайдир қўзғовчи узоқ вақт бир текис таъсир этиб турса (масалан, метрономнинг тебраниши), бу қўзғовчи таъсирида тегишли марказда тормозланиш жараёни воқе бўлади. Бундай жузъий тормозланиш бутун постга тарқалиши мумкин. Шунинг учун ҳам, масалан, ҳадеб бир мақомда гапириш уйқумизни келтиради. И.П.Павловнинг фикрича, гипноз физиологик жиҳатдан шу қонуниятга асосланган бўлиб, гипноз вақтида бош мия пўстининг каттароқ қисми тормозланади-ю, айрим қисмлари қўзғалган ҳолда қолаверади.
Ўзаро индукция. Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари доимо бир-бирига таъсир этиб туради. Бу икки жараён бир-бирига боғлиқ бўлади, яъни қўзғалиш жараёни тормозланиш жараёнини пайдо қилади. Тормозланиш жараёни эса қўзғалиш жараёнини пайдо қилади. Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг шу тариқа ўзаро таъсир этишини И.П.Павлов ўзаро индукция қонуни деб атаган эди.
Индукция бир йўла ва кетма-кет бўлиши мумкин. Бир йўла индукция мусбат ва манфий бўлади. Бош мия пўстининг бирор қисмидаги тормозланиш бошқа қисмларда қўзғалиш пайдо қилса, бундай индукцияни мусбат индукция дейилади. Бош мия пўстининг бирор қисмидаги қўзғалиш жараёни қўшни қисмларда тормозланиш жараёнини пайдо қилса, бундай индукцияни манфий индукция дейилади.
Бош мия пўстининг бирон қисмидаги қўзғалиш жараёни бир неча вақтдан кейин тормозланиш жараёнига айланса, ва аксинча, тормозланиш жараёни қўзғалиш жараёнига айланса, бундай индукцияни кетма-кет индукция дейилади. Масалан, одамнинг уйғоқлик ҳолатига хос бўлган узоқ қўзғалиш жараёни натижасида бош миянинг бутун пўсти тормозланади, натижада киши ухлаб қолади.
Бош мия пўстининг турли қисмлари бир хил қўзғалмайди: бош мия пўстида қўзғалиш пайдо бўлганда ҳамиша опатимал қўзғалиш ўчоғи ёки қисми бўлади. Бу ерда муваққат боғланиш (шартли рефлекслар) тезроқ ва мустаҳкамроқ ҳосил бўлади. Оптимал қўзғалувчанлик ўчоғининг ҳосил бўлиши диққатнинг физиологик асосидир.
Бош мия пўстининг айрим қисмлари бир хилда тормозланмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам И.П.Павлов «…ярим шарлар пўстининг оптимал қўзғалувчанликка эга бўлган қисмларидагина эмас, балки уларнинг озми-кўпми тормозланган қисмларида ҳам янги боғланиш ҳосил бўлиши мумкин», деб ҳисоблайди. Павловнинг фикрича, бизда, масалан ҳосил бўлгандан кейингина билиб олинадиган баъзи бир одатларнинг пайдо бўлишига сабаб шудир.

Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish