О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Юксак нерв фаолиятининг асосий қонуниятлари



Download 176,71 Kb.
bet27/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Юксак нерв фаолиятининг асосий қонуниятлари
Юксак нерв фаолиятининг асосий жараёнлари қўзғалиш ва тормозланишдир. Бу жараёнлар бетартиб (хаотик равишда) рўй бермай, маълум сабаблар билан юзага чиқади, ­нерв фаолиятининг муайян қонунларига бўйсунади.
Қўзғалиш. Бош мия пўстида қўзғалиш бўлгандагина шартли рефлекслар ҳосил бўлади.
Юқорида айтилганидек, шартли рефлекс бирданига ҳосил бўлмайди, балки шартли қўзғовчининг шартсиз қўзғовчилар билан бир неча марта бирга такрорланиши натижасида ҳосил бўлади. Лекин бунда, шартсиз қўзғовчи билан шартли қўзғовчининг биргаликдаги таъсиридан ҳосил бўлган нерв қўзғалиши дарров мия пўстининг қандайдир бирон марказига жойлашмай, балки катта ярим шарларга иррадиацияланади, яъни тарқалади, ёйилади.
Чунончи, итда муайян баландликдаги товушга, масалан, до товушига (яъни 1024 тебранишда) шартли рефлекс ҳосил қилина бошлаганда, дастлаб бу товушнинг ўзигина эмас, бал­ки ҳар қандай баландликдаги товуш ҳам итнинг оғзидан сўлак чиқараверади. Демак, бу ерда шартли қўзғовчига жавобан фақат эшитув марказининг бирон муайян нуқтасида боғланиш ҳосил бўлибгина қолмайди: бу ерда миянинг шу қисмидан ташқаридаги ярим шарлар соҳасида ҳам боғланишлар ҳосил бўлади. Қўзғалишнинг тарқалиши (иррадиацияси) шартли рефлексларнинг умумийлашувига (генерализациясига) олиб келади. И. П. Павлов таълимотига кўра, ёйилиш (иррадиация) жараёни, айни шуни кўрсатадики, айрим функцияларнинг марказлари мия пўстининг муайян қисмларига турган эмас, бу марказлар бир-биридан аниқ чегара билан ажралган эмас.
Агар до товушига жавобан шартли рефлекс ҳосил қилишни давом эттириб, бунда шу товуш шартсиз қўзғовчи билан мустаҳкамланса, бошқа товушлар эса шартсиз қўзғовчи би­лан мустаҳкамланмаса, у ҳолда фақат до товушига жавобан сўлак чиқадиган бўлиб қолади. Демак, қўзғалиш бош мия пўстининг муайян қисмида туриб қолади, қўзғалиш мия пўстида бир жойга концентрацияланади, яъни туради. Де­мак, қўзғалиш туриши билан бирга шартли рефлекс дифференциацияси воқеъ бўлади, бунда шартли рефлекс реакцияси фақат айни шу қўзғовчига ўша юқорида келтирилган мисолда эса фақат до товушигагина жавобан пайдо бўлади холос. Академик Павловнинг тажрибаларидан маълумки, шартсиз қўзғовчи билан мустаҳкамланмайдиган товуш таъссуротлари ҳатто тоннинг 1/2, 1/4 1/3 бўлагича юқори ёки паст бўлса, рефлекс пайдо бўлмайди. Шартли рефлекснинг шундай дифференциациясини ҳосил қилиш мумкинки, бунда ит доирага жавобан реакция кўрсатади-ю, эллипсга жавобан реакция кўрсатмайди. Яна мисол келтириш мумкин. Метроном минутига юз марта тебранганда шартли қўзғовчи бўлиб қолади. Агар шу қўзғовчи етарлича такрорланса, метроном ҳатто минутига 104 ёки 96 марта тебранганда сўлак ажрата олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Агар буни вақт ҳисобига айлантирилса, қўзғовчилар метрономнинг тебранишлари ўртасидаги фарқ, 1 секундга баравар бўлади.
Шартли рефлексда шундай дифференциацияни вужудга келтириш мумкинки, итлар доирага реакция кўрсатади (бирор қилиқ кўрсатади), эллипсга эса реакция, кўрсатмайди (парво ҳам қилмайди).
Нерв жараёнларининг иррадиацияси ва концентрацияси шартли қўзғовчининг такрорланиш сонига боғлиқ бўлишдан ташқари, яна қўзғовчининг кучига ҳам боғлиқ. Сезги, идрок ва тасаввурларимиздан баъзи бирларини аввал бошда ноаниқ, ва мужмал бўлиши каби ҳодисаларнинг сабаби қўзғалишнинг иррадиациясидир. Қўзғалишнинг концентрацияси сезги, идрок ва тасаввурларимизни аниқ ва равшан қиладиган механизмдир.

Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish