О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Функцияларнинг локализацияси (жойлашуви)



Download 176,71 Kb.
bet22/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Функцияларнинг локализацияси (жойлашуви).
Турли психик функциялар фаолияти одатда бош миянинг айрим системасининг қисмларига боғлиқ бўлади.
И.П.Павловнинг текширишларига қадар, функциялар локализацияси ҳақидаги масалада нотўғри фикр юрар эди, яъни мия пўстида ҳар бир психик функциянинг қатъий аниқ маркази бўлади, миянинг муайян анатомик қисми муайян пси­хик функцияни идора этади, деб ҳисобланар эди.
Масалан, кўрув маркази миянинг энса қисмида, эшитув маркази юқори чакка пуштасининг ўрта қисмида, ҳид билиш маркази илмоқсимон пуштада (бу пушта ярим шарларнинг пастки юзасида бўлади), нутқ ҳаракатлари маркази (Брока маркази) чап ярим шарнинг учинчи пешона пуштасида, бировнинг нутқини тушуниш маркази (Вернике маркази) чап ярим шардаги биринчи чакка пуштасининг орқадаги ва ўрта қисмида жойлашганлиги аниқ, деб ҳисобланар эди. Худди шунингдек, оёқ, қўл бармоқлар, тана ҳаракатларининг алоҳида-алоҳида марказлари бор, деб айтилар, «ёзув марказлари», «ўқиш марказлари» ва шунга ўхшаш марказлар бор деб, даъво қилинар эди.
И.П.Павлов функцияларни шу тариқа соф анатомик нуқтаи назардан локализациялашдан тамоман фарқ қиладиган бошқа локализация ҳақида янги таълимот ишлаб чикди.
И.П.Павловнинг тажрибалари шуни кўрсатдики, анализаторларнинг марказий қисмларини мия пўстининг бир-биридан узил-кесил чегара билан ажралган бўлаклари деб тушуниш ярамайди. Хақиқатда бу «марказлар»нинг бир-бирига ўтиши, бир-бирига қўшилиши, бир-бирини қоплаши аниқланди. Масалан, оптик анализаторнинг марказий қисми, ядроси, ёруғлик таъсиротларини юқори даражада синтез ва анализ қиладиган орган – ярим шарларнинг энса бўлакларидадир. Аммо оптик анализаторнинг ҳаммаси шу ерда эмас. Бу анализатор кенг тарқалган катта ярим шарларнинг балки ҳаммасига ҳам тарқалган бўлса эҳтимол.
Бошқа анализаторларнинг «марказлари» тўғрисида ҳам гап шундай. И.П.Павловнинг фикрига кўра, анализаторнинг пўстдаги қисми пўстга (эҳтимол, бутун пўстга ҳам) ёйилган икки хил ҳужайраларни ўз ичига олади: бир хил ҳужайралар энг содда анализ ва синтез функциялар ўтайди, иккинчи хил ҳужайралар ядрони ташкил этади, мураккаб (комплекс) қўзғалишлар ўша ядрода нозик анализ ва синтез қилинади, қўзғовчилар жуда аниқ ажратилади, уларни бундай ажратиш организм ҳаёти учун ниҳоятда муҳимдир.

Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish