О. Р. Авезов экстремал вазиятлар психологияси


Бош мия ва психик функциялар



Download 176,71 Kb.
bet20/58
Sana24.02.2022
Hajmi176,71 Kb.
#215588
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Bog'liq
Экстремал вазиятлар психологияси МОНОГРАФИЯ

Бош мия ва психик функциялар
Пўст остидаги соҳа ва пўст остидаги тугунлар дифференциаллашмаган ва умумий сезувчанлик марказидир. Эмоция ва инстинктларимиз шу соҳа билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳаракатларимизни идора этиш учун пўст остидаги тугунлардан тарғил жисмнинг аҳамияти айниқса каттадир. Тарғил жисм зарарланганда, одатда, ҳаракат кучаяди, аммо пойма-пой бўлади.
Юксак даражада ташкил топган ҳайвонларда психик жараёнларнинг ва одамда онгли жараёнларнинг бевосита моддий асоси бош мия пўстидир. Бош миянинг пастроқдаги бошқа ҳамма қисмлари, шунингдек, орқа мия – онгсиз рефлектор ҳаракатларнинг марказлари бўлиб, хилма-хил физиологик жараёнларни идора этади. Бу ерда яна шуни айтиб ўтиш керак.
Бош миянинг юқорида айтилган ҳамма қисмлари ва орқа мия марказий нерв системани босиб ўтган тараққиёт йўлининг босқичларидир. Бош миянинг тараққиётидаги ҳар бир қисми (пастдан юқорига қараб ҳисоб қилганда) ўзидан аввалги қисмнинг устига қопланган. Орқа мия, ундан кейин эса узунчоқ мия марказий нерв системасининг энг қадимги қисмларидир. Олдинги мия ва пўст генетик жиҳатдан миянинг энг ёш қисмларидир. Марказий нерв системасининг юқориги қисмлари тараққий қилгунича пастдаги (қадимги) қисмлари мураккаброқ психик функцияларни ҳам бажарган деб ўйлаш мумкин. Марказий нерв системасининг юқориги қисмлари таркиб топиб тараққий қилиши билан, мураккаброқ, психик функциялар миянинг юксак тараққий қилган қисмларига ўтди. Шу билан бирга психик функциялар тобора мураккаблашиб ва такомиллашиб борди. Психик функциялар миянинг юксак тараққий қилган қисмларига ўтиши билан миянинг пастдаги қисмлари муайян рефлекс ва инстинктив ҳаракатларинигина идора этадиган бўлиб қолди.
Бунинг хақиқатан ҳам шундай эканлигини қуйидаги ҳол­лар кўрсатиб турибди. Биологик тараққиётнинг анча паст босқичларида турган ҳайвонларнинг мия пўсти ва олдинги мияси олиб ташланганда, бу қисмларнинг функциясини пастроқдаги қисмлар ўтай бошлайди (гарчи мукаммал шаклда бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда, ўтайди). Масалан, олдинги мияси олиб ташланган бақа тамомила нормал бақага ўхшайди. Бундай бақа одатдагича ўтиради; бақа турган тахта ағдарила бошласа, у ағанаб тушмасликка ҳаракат қилади; агар бақа чалқанча ағанаб тушса, ўнгланиб олади. Шундай қилиб (бақа мия ярим шарларидан маҳрум бўлса ҳам ҳаракат қилиш ва ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш қобилиятини сақлаб қолади.
Ярим шарлари олиб ташланган каптар оғзига солинган овқатни ейди, туртиб юборилса юради; бундай каптар туртинмасдан уча олади. Аммо каптар туртиб юборилмаса, одатда, қимирламай тураверади. Агар ит миясининг иккала ярим шари олиб ташланса, сунъий суратда боқилиб борилсагина бир неча йил яшай олади. Бундай ит оғзига солинган овқатни ейди, юра олади. Ит урилса вангиллайди, қаттиқ, товуш эшитганда сапчиб тушади. Аммо бундай ит ўзича овқат қидириб тополмайди ва ҳатто яқинидаги овқатни ҳам топиб ея олмайди. Бу ит уни боқувчи кишиларни танимайди. Аввал ҳосил қилган малакалари йўқолади, шу билан бирга, янги малакалар ҳосил қилиш қобилияти ҳам йўқолади.
Баъзи физиологлар маймунларнинг ярим шарларини олиб ташлаб тажрибалар қилганлар. Маймунлар операция қилингандан кейин психик функциялари йўқолиши билан бирга, ҳаракатлар, ҳаракатни мувофиқлаштириш ҳам бузилган. Улар тўппа-тўғри ўтириб тура олган, шунингдек, нарсаларни чангаллай олган, аммо, мураккаброқ ҳаракатлар, айниқса юриш қобилияти бузилган, шундай қилиб, эволюциянинг юқори босқичларида мураккаб ҳаракатлар ва уларни мувофиқлаштириш функциялари ҳам мия пўстига ўтади.
И.П.Павлов юксак нерв фаолиятига доир текширишларида шундай ҳодисаларни илмий асосда тушунтириб берди.
Ҳайвонлар бош миясининг айрим қисмларини олиб ташлаш устидаги тажрибалар шуни кўрсатдики, ҳайвон биологик тараққиётнинг қанча юқори босқичида турса, қуйи қисмларининг юксак психик функцияларни бажара олиш имконияти ўшанча кам бўлади.
Одамда миянинг қуйи қисмлари юксак психик функцияларни бажаришга мутлақо қобил эмас. Одам миясининг пўсти остидаги қисмлари пўст функциясини лоақал қисман ҳам бажара олмаса керак. Ярим шарларсиз туғилган болалар (анзицефаллар) ни кузатиш бу ҳолни жуда равшан тасдиқлайди. Одатда бундай болалар узоқ, яшамайди. Шундай болалардан бирининг фақат уч йил-у тўққиз ой яшагани маълум. Бу бола доим ётган, туришга бирон марта ҳам ҳаракат қилиб кўрмаган. У нарсаларни ушлашга ҳеч уринмаган, ҳатто нар­саларни қўлда ушлаб туришни ҳам билмаган. Фақат юзида баъзи бир ҳаракатлар кўрилган; у баъзан ижирғанган; эмганда ва қошиқлаб овқат берилганда лаблари ва тили ҳаракатга келган. Бола таги хўл бўлганганда ҳам ҳеч бир парво қилмаган. Бу бола билан гаплашиш ёки унга бирон нарса ўргатиш асло мумкин бўлмаган. Унда ҳатто энг оддий кўникмалар ҳам ҳосил бўлмаган.
Юқорида айтилганлардан, миянинг пўст остидаги қисмларининг психик ҳаётга ҳеч қандай алоқаси йўқ деган маъно чиқмайди. Ярим шарлар пўсти ўз толалари билан бош миянинг ҳамма қисмларига ва орқа мияга боғланган. Шу билан бирга, юқорида айтилганидек, орқа миядаги нерв ҳужайраларининг толалари ва пўст остидаги соҳаларнинг толалари ярим шарлар пўстининг қисмларига боғлангандир. Шу сабабли бутун марказий нерв системаси ва унинг фаолияти бўлмаса, психик ҳаёт ҳам бўлмас эди.
Шу билан бирга, бутун нерв системасининг ва бутун организмнинг фаолиятида бош мия пўсти асосий роль ўйнайди. И.П.Павлов таълимотига кўра, ярим шарлар пўсти организмдаги ҳамма функцияларни идора этади.
И.П.Павлов таълимотига кўра, катта ярим шарлар пўсти организмнинг барча функцияларини бошқаради.

Download 176,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish