Узлаштириш саволлари:
1. Гидросфера нима?
2
. Гидросферада чучук сувнинг миқдори неча фоизга тўғри
келади.
3. Сув муҳитида нималар содир бўлади.
4. Фотосинтез жараёнида сувнинг аҳамияти.
5. Тирик организмларда сувнинг миқцори неча фоиз?
6
. Саноатда сувнинг ишлаб чиқаришдаги ролини тушунтириб
беринг.
7. Жон бошига (Тошкент шаҳри) 1 суткада маиший-хўжаликлар
учун неча литр сув керак бўлади.
8
.
Ички сув ресурсларининг ифлосланиши ва бузилиши
нималарга боғлиқ.
9. Дарё сувларининг табиий йўқолишига нималар сабаб бўлади.
10. Ишлатиладиган сувнинг асосий омилларига нималардан
иборат.
11. Сув таъминоти неча системага бўлинади.
12. Ичишда ва хўжаликда ишлатиладиган сув меъёри бир одам
учун бир суткада қанча?
13. Оқова сувларни тозалаш усулларини айтинг.
14. Биологик сув тозалаш усулини тушунтириб беринг.
15. Орол муаммоси нимадан иборат.
www.ziyouz.com kutubxonasi
5 - БО Б
Е Р Н И , Ў С И М Л И КЛ А РН И ВА ҲАЙВОНОТ
ДУ Н ЁС И Н И М УҲОФ АЗА Қ И ЛИ Ш
5.1. Ерни муҳофаза
қилиш
Ер - одамзотнинг ҳаёт манбаи-
дир. У шундай бир саҳоватли нарса-
ки, ўз бағрида инсон учун зарур бўл-
ган жами неъматларни яратишга қо-
дир. Ерга меҳр билан муносабатда бўлинса бас, у ҳам ўз ҳим-
матини аямайди. Жаъмики бойликлар, жумладан барча озиқ-ов-
қат, кийим-кечак, фойдали қазилмалар ҳам ердан олинади. Де-
мак, ернинг иқтисодий, ҳаётий ва экологик аҳамияти бениҳоя
катгадир.
Дунёда бирор нарса йўқки, унинг яшаш шароити, ҳаёти ёки
ҳолатини ер ресурсларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Албатга, бар-
ча табиат бойликлари қатори ер ресурслари ҳам экологик ҳолати-
ни муқобиллаштириб туриш, турли экологик фалокатларнинг ол-
дини олишда ҳамиша инсоннинг меҳрига, ёрдамига муҳтож.
Ота-боболаримиз «Ер - хазина, сув олтин», «Ер тўқ - сен
тўқ», «Ери бойнинг - эли бой», - деб бежиз айтмаганлар. Бутун
бойликлар манбаи бўлган она ердан илм - фан тавсиялари асоси-
да самарали фойлаллниш. унинг ҳуқуқий, экологик муҳофазаси-
ни тўғри йўлга қ\'|'1 пш. бозор иқтисодиёти шароитида қийинчи-
ликлардан чиқиб кстишимизнинг асосий омилларидан ҳисобла-
нади.
Ўзбекистон Республикасининг умумий ер майдони 44,9 млн
гектар бўлиб, фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги майдони 26,5
млн. га, ҳайлаладиган экинзорлар салкам 4,5 млн. ra, олтин фон-
www.ziyouz.com kutubxonasi
димиз бўлган суғориладиган ерлар эса 4,2 млн. га ни ташкил
этади.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг aipap имконияти
жуда катга. Республикамизда етиштирилаёттан озиқ-овқат маҳсу-
лотларининг 98 фоиздан кўпи суғориладиган ерлардан олинади.
Кейинги пайтда республикамиздаги демографик муҳит суғорила-
диган ерларни бир оз бўлсада камайиши ҳамда экологик ҳолати-
нинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Агар 1970 йилда аҳоли жон бо-
шига 0,20 га, 1980 йилда 0,18 га бўлган бўлса, 1995 йидца эса уш-
бу ҳолат 0,17 га ни ташкил этди. Суғориладиган ерлар 40 фои-
зининг тупроқ унумдорлиги жуда паст, 50,2 минг гектар ерлар
рекультивация қилинишини талаб этади, 18 минг га ердан ик-
кинчи шўрланиш ва 600 минг га ердан эса ҳар хил касалланиш
сабабли фойдаланиш қийин бўлмоқда.
Республикамиздаги ерларнинг 70 фоизи эса сув ва шамол
эррозиясига учраган. Фан тараққиёт ва ҳаёт шуни кўрсатмоқцаки,
ер ресурслари, жумладан суғориладиган ерлардан бошқа мақсад-
ларда ҳам фойдаланилмоқда. Бўлар-бўлмас турли объектлар, кор-
хона, муассаса, ташкилотларга суғориладиган энг самарали ерлар
бериб юборилмоқда. Яъни Ўзбекистои Республикаси «Ер туғри-
сида»ги қонунининг 3 - моддасида кўрсатилган қуйидаги тартиб-
даги:
1
. Қишлоқ хўжалик ерлари;
2. Аҳоли яшайдиган пунктларининг ерлари;
3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари;
4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, дам олиш ва
тарих-маданият мақсадларига мўлжалланган срлар;
5. Ўрмон фонди ерлари;
6
. Сув фонди ерлари;
www.ziyouz.com kutubxonasi
7. Заҳира ерлар.
Ерлар ўзаро бир мақсаддан иккинчи мақсадга ўтиб туриши
мумкин, яъни улар белгиланган тоифада туриб қолмайди. Юқо-
рида кўрсатилган ҳар бир тоифадаги ер фондлари тартиби ҳамда
фойдаланиш мақсади, асосан ер бериш ҳуқуқига эга бўлган таш-
килотлар томонидан амалга оширилади. Демак, санаб ўтилган то-
ифадаги ерлар, биринчидан, фойдаланиш мақсади нуқтаи наза-
ридан ўз хусусиятига эга бўлса, иккинчидан, улар экологик муҳо-
фаза қилиниши билан ўз фойдаланиш хусусиятига эга бўлади.
Масалан: тарихий ёки археологик ёдгорликлар мавжуд ерларга
сув қуйилганда, аксинча унинг аҳамияти йўқолиб, ушбу тарихий
манбаларнинг йўқ бўлишигача олиб келади ва маълум бир эко-
логик зарар етказилиши мумкин.
Суғориладиган ерларни ҳуқуқий - экологик муҳофаза қилиш
жараёнида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
- суғориладиган ерлар асосан сувдан фойдаланиш билан
боғлиқ бўлганлиги учун, ушбу ерларнинг ҳосилдорлиги ва эколо-
гик хусусияти сув билан боғлиқ. Демак сувдан оқилона фойдала-
ниш ҳамда унинг тозалигини таъминлаш;
- суғориладиган ерларни сув ва шамол эррозиясидан сақлаш
ва уни ҳимоя қилувчи турли дарахтлар билан ихоталаш қоидала-
рига амал қилиш;
- суғориладиган ерларнинг ҳосилдорлигини таъминлаш мақ-
садида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириб боришга ало-
ҳида эътибор бериш;
- ерларнинг биологик ҳолатини сақлаш, яъни турли кимё-
вий моддалар таъсиридан сақлаш, улардан нормал фойдаланиш.
чувалчангларни кўпайтириш;
www.ziyouz.com kutubxonasi
- суғориладиган ерларни техника зарби ёки унинг ўта оғир-
лиги асосида етказиладиган зарардан ҳамда оғир техниканинг чи-
қараётган турли газ ва чиқиндиларидан сақлаш;
- суғориладиган ерларда уларнинг хусусиятларини ҳисоботга
олган ҳолда суғориш қоидаларига эътибор бериш, санитария қои-
даларига қатгиқ риоя қилиш;
- суғориладиган ерларда турли ботқоқликлар, кўллар, сув
йиғилишлари, натижада қатқалоқ олдини олиш;
- суғориладиган ерлардан ҳар бир вилоят ёки жойлар геогра-
фик иқлимий хусусиятини ҳисобга олиб фойдаланиш;
- суғориладиган ерларнинг физикавий хоссасига (унинг ҳа-
рорати, зичлиги, ички қисмидаги босимига) эътибор бериш;
- суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланишда кўпаяди-
ган, ернинг экологик ҳолатини бузадиган ва ҳосилдорликка сал-
бий таъсир кўрсатадиган ўтлар босишдан сақлаб қолиш мақсад-
га мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида
«Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бў-
лишга мажбурдирлар», - деб кўрсатилган. Агар ушбу мажбурият-
ни табиат ва унинг бойликларига нисбатан оладиган бўлсак, ҳар
бир фуқаро табиий бойликлардан оқилона фойдаланиши, яъни,
«Ер тўғрисида» ги Қонуннинг 53 - модцасида кўрсатилган талаб-
ларни бажариш мақсадга мувофиқдир.
Суғориладиган ерлар бебаҳо ерлар бўлиб, улардан фойдала-
нишда барча ердан фойдаланувчи субъектлар ердан фойдаланган-
ликлари учун ер солиғи ва ижара ҳақи кўринишида ҳақ тўлайди-
лар. Масалан: 1 га суғориладиган 70 баллик ер давлат нархида 306
минг сўмга баҳоланади (2). Агарда ушбу ерлар «Ер солиғи» эва-
зида тўланадиган бўлса, ушбу ердан олинадиган даромад ҳисоби-
www.ziyouz.com kutubxonasi
дан пул шаклида тўланади. Яъни ердан фойдаланганлик унун со-
лиқ ҳар бир сотих учун унинг ҳосилдорлигига биноан бслгилан-
ган суммада тўланади. Суғориладиган ерларда ижара ҳақи эса та-
рафларнинг келишувига асосан белгиланади. Ижара ҳақининг
миқдори шартномада кўрсатилиб, ҳар гектар ерга унинг ҳосил-
дорлиги, сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади.
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдала-
ниш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг XXIV
«Сувни муҳофаза қилиш» 97-98-99-100 - модцаларига риоя қи-
лишлари катта аҳамиятга эга. Чунки сувдан фойдаланиш кўп
ҳолатларда суғориладиган ерларнинг асосини белгилайди. Баъзи
ҳолатларда суғориладиган ерлар таркибини ифлос чиқинди, оқава
сувлар бузиши ва натижада олинаётган маҳсулотта катга зарар ет-
казилиши мумкин. Демак сувнинг хусусияти суғориладиган ер
билан, суғориладиган ернинг хусусияти эса сув билан боғлиқцир.
Донишмандлардан бири айтганидек, «Табиатда ҳамма нарса
бебаҳо, бироқ сув бутун табиат гўзаллигидир». Суғориладиган ер-
лар ушбу гўзалликни, бойлик манбаини вужудга келтирадиган бе-
қиёс даражадаги, қолаверса барча табиат бойликларининг ман-
баидир. Ушбу манбанинг ҳолати ҳамиша ер, сув, ҳаво ва бошқа
табиат бойликларидаи тўғри фойдаланиш билан чамбарчас боғ-
лиқцир.
Олимлар ўртасида ерларни хусусий мулк қилиб бериш ҳа-
қида турли фикрлар келиб чиқмоқда. Ушбу муаммони ҳуқуқий
ҳал қилиш ва хусусий мулк қилиб берилмайдиган ерлар рўйхати
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 июль Қарорининг
2
-иловасила аниқ кўрсатилган.
Ер табиатнинг инсон учун яратилган буюк эҳсони, ҳаёт
манбаидир. Албатта, у мулкнинг бошқа шаклларидан фарқли ўла-
www.ziyouz.com kutubxonasi
роқ инсон меҳнатинин-' маҳсули эмас. Шунинг учун ҳам у баъзи
қонунда кўрсатилган ҳолатларда хусусий мулк бўла олади. Ўзбек-
истон Президентининг 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий исло-
ҳатларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини
ҳимоя қилши ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбир-
лари тўтрисида»ги фармонининг 3 - бандида асосан хусусий мулк
қилиб бериладиган ерлар тоифаси аниқ кўрсатилган. Ушбу ҳуқу-
қий ҳужжатга асосан ер майдони устига савдо ва хизмат кўрсатиш
объектлари билан бирга турар жойлар ва маъмурий бинолар жой-
лашган бўлса, улар жойлашган ер майдони хусусий мулк сифати-
да қонунга мувофиқ ҳолатларда хусусийлаштиришга йўл қўйила-
ди. «Ер тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Мулк тўғрисида»ги Қонунда
Ўзбекистон Республикасида умуман суғориладиган ерларни хусу-
сий мулк қилиб бериш ва бермаслик ҳолатларини аниқ курсатиш
мақсадга мувофиқдир: яъни ушбу соҳадаги қонунларни такомил-
лаштириш лозим. Республикамиз қишлоқ хўжалиги тармоғида
фойдаланилаётган суғориладиган ерларни хусусийлаштириш мақ-
садга мувофиқ эмас. Аммо у тоифадаги ерлар «Ер» ва «Ижара»
тўғрисидаги қонунларга асосан маълум маънода қонунда кўрса-
тилган муддатда ижарага берилади.
Мустақил Ўзбекистон Республикамизнинг келажагини янада
барқарорлаштириш, обод ва бой бўлиши суғориладиган ер ресу-
рсларидан қанчапик оқилона, унумли фойдаланиш билан боғлиқ
экан, суғорилалиган ерларни ҳуқуқий - экологик муҳофаза қи-
лишга ёрдам беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |