О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/119
Sana25.02.2022
Hajmi4,96 Mb.
#309818
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

7.2. Инвентаризация
ташкил қилиш ва
ўтказиш
Республика ҳудудида атмосфе- 
ра ҳавосини ифлослантирувчи ман- 
балар инвентаризаииясини ўтказиш 
ишларини ташкил қилиш ва унга
услубий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси ташқи муҳитни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги ташкилот- 
лари амалга оширадилар.
Инвентаризацияни мулк формаси, расмий идорага мансуб- 
лиги ва жойлашиш ўрнидан қатьий назар, мустақил балансда ту- 
рувчи корхона ўз молиявий маблағи ҳисобидан ўтказади.
Ўз балансида шаҳарнинг турли ҳудудларида жойлашган иш- 
лаб чиқариш территориялари ёки бошқа шаҳарлардаги филиал- 
лари бўлган ишлаб чиқариш территориялари ёки бошқа шаҳар- 
лардаги филиаллари бўлган ишлаб чиқариш бирлашмаларида 
инвентаризация ҳар бир ишлаб чиқариш бирлигида алоҳида ўтка- 
зилади ва кейинчалик маълумотлар бирлашма бўйича умумлаш- 
тирилади.
Ўзи мустақил балансда турган, бироқ бирор корхона 
ҳудудида жойлашган қўшма, ижара, кооператив, кичик ва бошқа 
корхона-лар инвентаризацияни ўз молияаий маблағи ҳисобидан 
ўтказиш-лари керак. Корхоналар инвентаризацияни ўз кучлари 
билан ёки бунинг учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб 
қилиб ўтказа-дилар. Ҳар икки ҳолда ҳам бундай ишларни 
бажаришга ҳуқуқ берувчи махсус ҳужжатга эга бўлишлари керак.
Инвентаризация ўтказишга гувоҳномани атгестация комис- 
сиясининг ижобий хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси 
ташқи муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бе- 
рилади.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар инвентари- 
зацияси шу корхонанинг иш фаолияти даврида бир марта ўтка-
www.ziyouz.com kutubxonasi


зилади. Корхона кенгайган пайтда, қайта қурилганда, ихтисосий 
ўзгарганда, ускуналарни, цехларни капитал ва жорий таъмирлаш 
вақгида, корхона ускуналарини демонтаж қилиш муносабати би- 
лан тармоқ, цехлар ёпилганда, аввал ўтказилган инвентаризация 
маълумотлари қайтадан аниқланади.
Инвентаризация ишлари қуйидагича: тайёрлаш ишлари, ўл- 
чаш ва ҳисоблаш ишлари, инвентаризация натижаларини аниқ- 
лаш ва олинган материалларни ёзиш ва тасдиқлаш тарзида ўтка- 
зилади.
Биринчи босқичда техник лойиҳалаш нормаларига мувофиқ 
корхонанинг манзилгоҳи, инвентаризация қилинадиган корхона 
структураси тўғрисида маълумот тўпланади, технология ўргани- 
лади ҳамда асосий ва ёрдамчи, корхоналарнинг баланс схемалари 
тузилади.
Материаллар, ёқилғи сифати ва миқцор таркиби, чиқарила- 
диган маҳсулот номенклатураси ва ҳажми, технологик ускуна- 
ларнинг иш режими, чанг - газни тозалаш, ифлослантирувчи 
модцаларни зарарсизлантириш системалари ҳақидаги маълумот- 
ларни корхона томонидан расмий маълумот тарзида тақцим эти- 
лади.
Иккиламчи босқичда ифлослантирувчи моддалар чиқарила- 
диган ва ташланадиган манбалар, аспирация, чанг-газ тозалаш 
системалари текширилади. Уларнинг жойланиш ўрни ва пара- 
метрлари аниқланади.
Учннчи босқичда тегишли ҳисоблаш ишлари ва олинган 
маълумотларни тартибга солиш, шунингдек инвентаризация 
бланкаларини тўлдириш ишлари бажарилади.
Тўртинчи босқичда инвентаризация натижалари расмий- 
лаштирилади, мувофиқлаштирилади ва тасдиқланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи, чиқинди манбалари- 
ни, шунингдек чанг-газ тозалаш ва зарарсизлантириш ускунала- 
рини текшириш ишлари маълум тартибда, технологик жараён бў- 
йича асосийдан бошланиб, қўшимча корхонада тугалланади.
Ифлослантирувчи ва чиқинди манбаларининг номлари тех- 
но-ишчи лойиҳасига тўғри келиши лозим, чиқариш манбалари 
эса ускуналар махсуслигига, шунингдек чанг-газдан тозалаш ва 
зарарсизлантириш қурилмалари ва уларнинг паспортларига мос 
келиши керак.
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи шу корхона 
технологик ва регламентида (технологик схема, технологик ва ре- 
жим картаси) кўрсатилган номига тўғри келиши керак.
Ифлослантирувчи модцаларнинг номлари уларнинг йўл қўй- 
са бўладиган концентрацияси (ЙҚБК) миқдорига, аҳоли яшайди- 
ган жойлардаги атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи модца- 
ларнинг ЙҚБК тасдиқланган рўйхатига тўғри келиши керак.
Ифлослантирувчи модцалар ажратувчи манбаларнинг иш 
вақти ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларидаги иш вақгига тўғри 
келиши шарт. Ифлослантирувчи манбалар, шунингдек, ифлос- 
лантирувчи модцаларнинг тартибли ва тартибсиз чиқариш манба- 
лари корхона карта-схемасига киритилади.
Инвентаризация ўтказиш тартиби бўйича ифлослантирувчи 
модцалар чиқарувчи манбаларга тўғридан-тўғри ўсиб борувчи ну- 
мерациялар киритилади. Инвентаризацияни аниқлаш вақтида ту- 
гатилган чиқариш манбаларининг тартиб рақамлари тушириб 
қолдирилади, янги киритилганларига эса навбатдаги янги тартиб 
рақамлари берилади.
Ҳар бир чиқариш манбаининг ўрни саноат майдонининг 
шартли координат системасида, координат ўқларининг биринчи 
чорагида (мусбат), «у» ўқи билан шимол йўналиши қўшилган
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳолда аниқланади. Тартибли чиқариш манбаларининг параметр- 
лари (баланцлиги, диаметри ёки чиқариш жойининг кўндаланг 
кесими ўлчами, техно-ишчи лойиҳа чанг-газдан тозалаш қурил- 
малари паспортцца) да кўрсатилган миқцорига ёки тўғридан-тўғ- 
ри ўлчаш натижасида олинган миқцорларга тўғри келиши керак.
тибда алоҳида бетларда бажарилган иллюстрация, схема, график- 
ларни ўз ичига олган ҳодца рақамланади.
Инвентаризацияни ўтказишда қатнашганлар ҳаммасининг 
фамилияси ва исми-шарифлари ижрочилар рўйхатида кўрсати- 
лади. Аннотадияда бажарилган ишларнинг асосий натижалари 
баён этилади. «Корхона ҳақида умумий маълумотлар» бўлимида 
корхона жойлашган ўрнининг физик географик шароити ва иқ- 
лими тўғрисида маълумот берилади.
Корхонанинг таъсир доирасида ўрнашган аҳоли яшайдиган 
массивлар билан бирга, шунингдек корхона, шаҳар плани (аҳоли 
яшайдиган пункт) билан боғловчи модцалар киритилган ҳолат- 
даги жойлашиш плани келтирилади.
Ифлослантирувчи моддалар ажратувчи манбалар характе- 
ристикаси бўлимида ҳар бир чиқарувчи манба учун қуиидагилар 
келтирилади:
- чиқариладиган маҳсулотнинг технологик жараён тури;
- бир йил ва бир суткадаги иш вақги;
- чиқарилаётган ифлослантирувчи модцалар миқдорини 
аниқловчи зарур ўлчаш натижалари;
- дастлабкй маълумотлар;

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish