Нурланишлар уларнинг келиб чиқиш манбалари ва улардан ҳимояланиш чора-тадбирлари Режа


Радиоактив нурлардан ҳимояланиш тадбирлари



Download 39,21 Kb.
bet7/8
Sana22.07.2022
Hajmi39,21 Kb.
#838248
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нурланишлар. уларнинг келиб чиқиш манбалари ва улардан ҳимояланиш чора-тадбирлари

Радиоактив нурлардан ҳимояланиш тадбирлари
Радиоактив моддалар билан ишлаётган ишчиларни нурланишдан муҳофаза қилишнинг турли хил усулларидан фойдаланилади. Бунда нурланиш тушки ва ички булишини ҳисобга олиш зарур. Ташқи нурланишлардан сақланишда асосан нурланиш вақтини белгилаш нурланаётган модда билан ишчи орасидаги масофани сақлаш ва экранлар ёрдамида тўсиқ воситаларидан фойдаланилади. Ишчининг радиоактив нурланиш зонасида булиш вақти, унинг йўл қўйилиши мумкин бўлган дозада нурланиш олиш вақтидан ошмаслиги керак. Нурланиш интенсивлиги нурланаётган модда билан ишчи орасидаги масофа квадратига тескари пропорционал эканлигини ҳисобга олганда, маълум масофада туриб ишлаганда экранлардан фойдаланмаса ҳам булади. Муҳофаза экранлари конструкциялари ҳар хил бўлиб, уларнинг бир жойга ўрнатилган, ҳаракатлантирадиган, қисмларга булинадиган ва стол устида ишлатиладиган турлари булади. Муҳофаза экранлари ҳар хил моддаларнинг нурланиш зарарларини ўтказмаслик хусусиятига асосланган. Экран қалинлигини уни муҳофаза қилиши зарур бўлган нурланувчи модда интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда маълумотномаларда келтирилган жадвал ва номограммалар асосида қабул қилинади.
Альфа нурланишлардан сақланишда экран қаршилигини ҳисоблашнинг эҳтиёжи йўқ. Чунки бу нурланишлар ҳаракат доираси энг кучли радиоактив моддаларда ҳам 55 мм дан ошмайди. Альфа нурларининг ойна, плексиглаз, фольганинг энг юпқа тури ҳам ушлаб қолиш имкониятига эга.
Бета нурланишлардан муҳофаза қилишда бета нурларининг ҳаракат масофаларини ҳисобга олган ҳолда экран моддаси ва қалинлиги танланади.
Гамма нурланишлардан муҳофаза қилишда оғир металлардан фойдаланиш керак. Масалан, қўрғошин, вольфрам ва бошқалар яхши натижа беради. Ўзларининг муҳофазаланиш хусусиятига кўра ўртача оғирликдаги металлар экран сифатида яхши натижа беради (пўлат, чуян, мис бирикмалари ва бошқалар). Экранлар ёрдамида иш жойларидаги нурланишни ҳоҳлаган миқдорда камайтириш имкониятлари бор. Рентген қурилмаларини ишлатганда икки хил нурланиш ҳосил булади. Булар тўғри тушаётган нурлар ва ҳар хил юзаларга тушиб қайтган нурлардир. Иш бажарилаётган вақтда бу нурларнинг иккаласидан ҳам муҳофазаланиш чора-тадбирларини кўриш керак. Муҳофаза экранларининг пухта ишлаётганлиги ўлчаш асбоблари ёрдамида текширилиб турилади. Ёпиқ ҳолдаги нурланувчи моддалар билан ишлаганда асосан ташқи нурланишларга қарши муҳофаза аслаҳаларидан фойдаланилади. Саноат корхоналари шароитида ишчилар металл ва кристалларнинг таркиби таҳлилини ўтказаётган вақтда рентген нурланишларига ёки лампа генераторлар таъсирига тушиб қолишлари мумкин. Ишчиларнинг рентген нурлари таъсирида касалликка чалиниб қолмасликларини таминлаш учун иш бажариладиган хоналарни рентген нурларини ўтказмайдиган материаллардан тайёрланган экранлар билан тўсиш лозим. Қўрғошин пластинкалари, қўрғошинлаштирилган резина материаллари бундай нурларни ютиш қобилиятига эга.
Рентген қурилмаларини қуруқ, ёғоч полли хоналарга ўрнатиш керак. Бу хоналарнинг шамоллатиш даражаси 3-5 дан кам булмаслиги керак. Очиқ ҳолатдаги радиоактив моддалар билан фақат босими камайтирилган, мустаҳкам ёпиладиган шкаф, боқс ва камераларда иш бажариш керак. Қурилманинг мустаҳкам беркитилганлиги текшириб турилади.
Иш бажариш жойларига қўлқоплар ўрнатиб қўйилган булади. Бундай қурилмалар учун босим камайтирилиши 200 Па дан кам булмаслиги ва бу текшириб турилиши керак. Изотоплар билан бажариладиган ҳар хил операцияларни боқсларда бажариш тавсия этилади. Боқслар плексиглаз, алюминий, зангламайдиган пўлат билан қопланган берк камералардан иборат бўлиб, унга резина қўлқоп ёки манипуляторлар ўрнатилган булади. Боқс ичидаги босим маълум миқдорда камайтирилган бўлиб, босим ўлчаш асбоблари билан текшириб турилади. Бу қурилмалар радиоактив моддалар ёрдамида турли вазифаларни бажариш имкониятини берадиган қурилмалар билан жиҳозланади.
Радиоактив моддалар билан иш бажариладиган биноларнинг деворлари, пол, шифт ва эшиклари текис ва силлиқ булиши керак. Ҳамма бурчаклар, радиоактив моддалардан тозаланиши осон булиши учун ярим айлана шаклига келтирилди. Хоналарда шахсий муҳофаза воситалари учун ҳаво бериш тизимлари ташкил қилинади. Бино махсус санитария-гигиена жиҳозларига эга булиши керак. Булар ювиниш қурилмалари, душ хоналари, сув ичиш фавворалари ва бошқалардир. Бу қурилмалар тузилишига кўра шунга ўхшаш санитария-техник қурилмаларидан бир мунча фарқ қилади. Масалан, қўл ювиш қурилмаларида кран ўрнига педал ўрнатилади. Шунингдек, бу хоналарда албатта иссиқ сув таъминоти булиши шарт. Канализация тизимлари зарарсизлантириш қурилмасига эга булади. Радиоактив моддалар махсус зич ёпиладиган идишларда сақланади. Радиоактив моддалар билан иш бажариладиган ва улар сақланадиган биноларни эшикларига радиоактив хавф белгиси қўйилади.

Download 39,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish