__
Таълим муассасаларида суициднинг психопрофилактик чора-тадбирларини ташкил этиш
24
Ж
онига қасд қилиш - ўлиш мақсадида атайин ўзига зиён етка-
зишдир. Ҳозирги кунгача 15-44 ёшлилар орасида “Суицид” ўз
жонига қасд қилишнинг уч хил сабаблари аниқланган. Бундай ишга қўл
ураётганлар одатда руҳан кучли азобланаётган ва стресс ҳолатида
бўлиб, ўз муаммоларини мустақил еча олмайдилар ўз жонига қасд
қилиш, кўплаб рухшуносларнинг таъкидлашича, атрофдагиларнинг
тушунмаслиги, ёлғизлик, меҳр- муҳаббат етишмаслиги каби сабаблар-
га бориб тақалади.
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига
кўра ўз жонига суиқасд қилишнинг 800 та сабаблари мавжуд экан,
улардан энг кўп учрайдиганлари:
▘
36 фоизи - номаълум сабабларга кўра;
▘
19 фоизи - жазодан қўрқиш;
▘
18 фоизи - рухий кечинмалар;
▘
18 фоизи - турмуш, уй ташвишлари;
▘
6 фоизи - эҳтиросларга берилиш;
▘
3 фоизи - пул, мол-мулк йўқотиш.
Афсуслар бўлсинки, ҳаётнинг баъзи қийин, мураккаб вазиятларида
инсон муаммоларни қандай ечишни ҳам, бу муаммоларни қандай бар-
тараф этишни ҳам билмай, ўйлаб қолади. «Агар инсон бўлмаганида –
муаммо бўлмасди», «Мен бўлмаганимда – муаммо бўлмасди» - деган
инсонлардаги мантиқий мулоҳазалари ҳаётнинг қийин вазиятларида
суицидни танлаш тўғри ечимдир деб ҳисоблашади.
Инсоният тарихида ўз жонига қасд қилиш муаммолари ҳар хил баҳо-
лаб келинган, яъни фалсафий, диний, ҳуқуқий кўз- қарашларда ўз
жонига қасд қилиш кескин қораланиб имкон қадар жиноятчилик
Ўз жонига қасд килиш
тўғрисидаги айрим тасаввурлар
Нукус 2015
__
25
(ҳуқуқбузарлик) деб эътироф этилаган.
Суицид атамаси илк марта итальян психологи Г. Дэзэ томонидан 1947
йили киритилган ва «ўз умиридан маҳрум бўлиш ниятидаги ҳатти – ҳа-
ракат» маъносини билдирган. Бу масалага қизиқишлар доим бўлган.
Аммо, ўз-ўзини ўлдириш муаммоси ҳар йили глобал характерга эга
бўлса, суицид ҳаракатлари инсоннинг ҳаётдаги у ёки бу инқирозли
вазиятдан қочишларидаги уринишлари бўлиб қолмоқда. Ҳозирги
вақтда яна бир илмий суицидология йўналиши ривожланган бўлиб,
социология, психология, деография, медицина (тиббиёт) психиатрия
билан боғлиқ ҳолда инсонларнинг шу ишни қилишга бўлган қизиқиш
сабабларини, унинг шахсий хусусиятларини ва уларда ҳаёт кечиришга
яъни яшашга тўсқинлик қилаётган омилларини ўрганади. Суицидиал
ҳаракат инсоннинг онгли равишда ўзини қурбон қилиш истаги билан
характерланади. Ҳар қандай мақсади – ўлим, мотив (сабаб) – психик
жароҳатларни ўзгартириш яъни бир ёқли қилиш учун ўз ихтиёри билан
ҳаётдан кетиш.
Суицид (инглис suicide – ўз – ўзини ўлдириш) – онгли тарзда
инсоннинг ҳаётда олган ўткир психик жароҳатлари таъсирида, ўз
ҳаёти ҳақидаги ўй ҳаёлининг йўқотиши. Ўз-ўзини ўлдириш – актив
жамиятда яшашни ижтимоий – пассив тарзда рад этишнинг охирги
белгисидир.
Суициднинг психоэмоционал ҳолати инсонга шахсий оғир ҳаётидаги
зўриқишларга, ҳаётдаги қийин вазиятларга мослаша олмаслик, эҳти-
ёжлар алоқадорлик, ютуқ, автономлик, нотўғри тарбиявий установка-
лар ва ўзини четлаштиришга бўлган ёрдам аломатларига эришади.
Суицид
– бу тўпланган психологик инқирознинг ечим усули деб ҳи-
собланади. Ўз жонига қасд қилишни ички ва ташқи фаол ҳолдаги ўз
ҳаётини қурбон қилишликка бўлган ҳаракат.
Ички актив суицидиал ҳаракат олдинроқ диагноз этилса, бу ишдан
жирканиш орқали режа амалга ошмаслиги мумкин. Ички суицидиал
ҳаракатлар қуйидагича намоён бўлади. Ички кечинмалар – қандайдир
чигал зиддиятли вазиятлардан ёки психик жароҳат ҳолатидан кейин
масалага ечим топа олмасликдан ўз ҳаётининг қадрини тушунмас-
ликдан келиб чиқади, улар қуйидаги шаклда «Яшамаяпсан, лекин
борсан (мавжудсан), «Бахтли ҳаёт йўқ ва бошқа, ўз ўлими ҳақидаги
тасаввурлари ҳаётнинг қадрини пессимистик инкор этишлари билан
Do'stlaringiz bilan baham: |