Нукус 2015 Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги к. Убайдуллаев номидаги Республика педагог


Таълим муассасаларида суициднинг психопрофилактик чора-тадбирларини ташкил этиш



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/87
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#212546
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87
Bog'liq
суицид узб

__
Таълим муассасаларида суициднинг психопрофилактик чора-тадбирларини ташкил этиш
22
Ў
спиринларнинг ўз жонига қасд қилиши, бу қўркинчли фожиадир. 
Уларнинг бу дунёдан ҳаммадан кўнгли қолиб, нафрат билан ке-
тиши янада қўрқинчлидир. Ўзга дунёга улар уйларининг томларидан, 
чордок ва оғилхоналар шифтларидан бўйинларидаги сиртмоқ билан 
кетишмокда. Улар қайтиш умиди билан умрбод кетишмоқда. Ўзга, 
меҳрибон дунёга қайтиш умиди билан, у ерда уларга хеч ким ёмон 
баҳо қўймайдиган, яқинлари орасида ёлғиз бўлишмайдиган дунёга 
умид билан кетишмокда.
У дунёда улар ўз қўрқувлари, камситилишлари, ўзларига бўлган чек-
сиз раҳмсизлик ҳамда ноиложлик билан ёлғиз қолмасликларига умид 
қиладилар.
Қалблари орзу-умидларга тўла бўлган ёшларнинг ўз жонларига 
қасд қилишларининг сабаби нимада? Балки ушбу масала жаҳон 
миқёсига хавф солаётган муаммодир?
Сунгги ўн йил ичида ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш уч баро-
бар кўпайган. Йилига 15-19 ёшгача бўлган ҳар ўн иккинчи ўспирин ўз 
жонига қасд қилишга уринмокда.
Болалар ва ўспиринларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари катталар-
никидан фарқ қилади. Ўспиринлар ўртасидаги ўлим сабабларининг 
90 фоизи, бу - ёрдамга мухтожлик “хайқириғи» бўлса, фақат 10 фоизи 
ихтиёрий жонига қасд қилиш ҳолатидир.
Агарда болалар жонларига қасд қилишмоқчи бўлсалар, унча зиён 
етказмайдиган, аммо уларнинг фикрича хақиқаттан ҳам ҳаёт учун 
ўта хавфли бўлган клей, шампунь каби воситаларни танлашади. 
Ўспиринлар эса кўпинча кўпроқ шикаст етказадиган - ўзларини осиш, 
чўктириш, юқоридан сакраш каби усулларни танлашар экан [21]. 
Улар маълум тарзда атрофдагиларга таъсир ўтказиш мақсадида, 
Ўқувчи шахслардаги суицидиал 
ҳаракатлар


Нукус 2015
__
23
намойишкорона ҳаракатлар килишади ва ҳаракатларининг натижа-
ларини ҳисоблаб чиқишади. 
Улар «кимни йўқотганликларини билиб қўйишсин» деган мақсадда 
катталарни ёки севган инсонларининг диққатини ўзларига қаратишга 
уринишади.
 

Бола ўз ота-онасини жазоламоқчи бўлиб, уларни дераза ойна-
сидан ишдан қайтаётганларини кўриб, ўзини осиб қўрқитмоқчи 
бўлади, аммо улар уйга киргунча қўшнига дуч келиб ушланиб 
қолишган.
 

Бувисининг рағбатини олиш учун набира унинг деразасининг рўпа-
расида, унинг кўриб турганига ишонч ҳосил қилган ҳолда ўзини 
осишга қарор қилади, аммо бахтга қарши, айнан, шу дақиқаларда 
бувисининг диққатини бошқа нарса тортган.
 

Қизалоқ ўз томирларини қирқиб, йигити билан “хайрлашиш” учун 
унга кўнғироқ қилади, аммо йигит унга ишонмаган ва ёрдам бериш 
вақтида етиб бормаган.
 

Бир қиз эса ота-онасидан хафа бўлиб, роса дори ичади ва уларга 
бу ҳақда айтганида уни қутқаришга улгуришмай қолишади... 
Боланинг ўз жонига қасд килиш харакатига катталар жавобгардир! 
Ўспириннинг қийин ҳаётий давридаги ўз вақтидаги қўллаб-қувват-
лашлар, самимий муносабат фожианинг олдини олишга ёрдам берган 
бўлар эди.
Биз катталарни чин кўркув туйғуси қачон қамраб олади? Қачонки, биз 
ўзга инсон ўлими билан бевосита тўқнаш келганимизда. Айниқса, бо-
лалар ўз ихтиёрлари билан ўлимни танлашгани жуда қўрқинчлидир. 
Биз ёнида бўлиб ёрдам беролмаганимиз, уларни тўхтата олмаганимиз-
ни эса кейин англаб етамиз. Кўпинча болага масъул бўлган нафақат 
устоз-мураббийлар, балки ота-она ҳам унинг ноумидлик чегарасига 
бориб қолганини билмай қоладилар.
Ота-оналарнинг изтироби чексиз. Уларнинг кўпчилиги тушунмов-
чиликда. Статистикага кўра, 77 фоиз оилада бола ўз жонига қасд 
қилиш остонасида турганлигини ота-оналар хаттоки сезишмаган 
ҳам. Бундай болаларни қандай тушуниш мумкин? Уларга қандай 
ёрдам берса бўлади?



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish