Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Товуш тебранишларининг чиғаноқ каналлари орқали ўтиши. Товуш тебранишлари 
узанги орқали овал дарча мембранасига ўтиб, чиғаноқнинг юқори ва пастки 
каналларидаги перилимфани тебрантиради. Перилимфанинг тебранишлари юмалоқ 
дарчага етиб бориб, юмалоқ дарча мембранасини ташқарига силжитади. Вестибуляр 
мембрана жуда юпқа парда бўлиб, юқори канал перилимфасининг тебранишлари шу 
парда орқали ўрта канал эндолимфасига бемалол ўта олади. Шу тариқа, юқори ва ўрта 
каналларидаги суюқлик тебранишларни шундай ўтказадики, суюқлик мембрана билан 
тўсилмагандай ва иккала канал ягона умумий каналдай тўюлади. 
Кортий органидаги рецептор ҳужайраларнинг жойлашуви ва тизими. Асосий 
мембранада рецептор ҳужайралар икки қават бўлиб жойлашади. Уларнинг ички қавати 
бир қатор рецептор ҳужайралардан тузилган, парда каналининг бошидан охиригача 
бундай ҳужайраларнинг умумий сони 3500 га боради. Ташқи тукли рецептор ҳужайралар 
3-4 қатор бўлиб, уларнинг умумий миқдори 12000-20000 га етади. Кортий органининг ҳар 
бир рецептор ҳужайраси чўзиқроқ шаклда бўлади. Ҳужайранинг бир қутби асосий 
мембранага таяниб туради, иккинчи қутби эса чағаноқ парда каналининг бўшлиғида 
бўлади. Рецепторнинг ана шу иккинчи қутбида 60-70 та тук бор. Рецептор 
ҳужайраларнинг туклари устида парда каналнинг бошидан охиригача қопловчи пластинка 
(membrana tectoria) ѐтади. 
Эшитув рецепцияси механизмлари. Товушлар таъсирида асосий мембрана тебрана 
бошлайди, бирмунча узунроқ рецептор туклари қопловчи пластинка тегиши натижасида 
букилади. Тукчаларнинг бир неча градусга букилиши нозик вертикал ипларнинг 
(микрофиломент) тарангланишига олиб келади. Вертикал ипларининг тарангланиши 1 дан 
5 тагача каналларнинг очилишига олиб келади. Очиқ каналлар орқали калий ионлари 
оқими ҳужайра ичига кира бошлайди. Эшитув рецепторининг электрик жавоби 100-500 
мкс дан кейингина юзага чиқади, яъни механик таъсир берилгандан сўнг иккиламчи 
ҳужайра ичи ташувчиларсиз мембрана каналлари очилади, бу хосса уни секин ишловчи 
фоторецепторлардан фарқлайди. 
Тукли рецептор ҳужайраларнинг пресинаптик мембранасини деполяризацияси 
синаптик ѐриққа нейромедиаторлар ажралишини таъминлайди (глутамат ѐки аспартат). 
Медиатор пост синаптик мембранага таъсир этиб, унда қўзғатувчи пост синаптик 
потенциални чақиради, сўнгра нерв марказига импулсларнинг генерацияси кузатилади. 
Чиғаноқдаги электр ходисалар. Тадқиқотчилар чиғаноқнинг турли қисмларидаги 
электр потенциалларини қайд қилишда 5 та турли феноменни аниқладилар. 
Улардан иккитаси-эшитув рецептор ҳужайрасининг мембрана потенциали ва 
эндолимфа потенциали-товуш таъсирига боғлиқ эмас. Электр ходисаларидан учтаси – 
чиғаноқнинг микрофон потенциали, йиғинди потенциали ва эшитув нервининг 
потенциали-товуш таъсирида келиб чикади. 
Эшитув рецептор ҳужайрасининг мембрана потенциали, бошқа ҳужайралар каби 
эшитув ҳужайралари мембранасининг ички юзаси ташқи юзасига нисбатан манфий 
зарядидан юзага келади ва унинг катталиги 70 мв га тенг. Эндолимфа потенциали ѐки 
кохлеар потенциали парда каналга бир электродни киритиб, иккинчи электродни юмалоқ 
дарчага яқинлаштирганда қайд қилинади. 


209 
Чиғаноққа электродни киритиб, уни кучайтиргич ва радио карнайига улаб, товуш 
билан таъсир этилса, радио карнайи товушни аниқ гавдалантиради.1930 йилда Уивер ва 
Брей кашф этган бу тажрибадан шу нарса англашиладики, чиғаноқ товуш 
тебранишларини аниқ мос келувчи частотали электр тебранишларига айлантириб, 
микрофон каби ишайди. Шу туфайли, бу ҳодиса чиғаноқнинг микрофон эффекти деб 
аталади. 
Жуда кучли товушда ва тебранишларининг частотаси катта бўлганда, электр 
тебранишларининг ѐзувидаги нол чизиғининг барқарор ўзгариши, яъни потенциаллар 
фарқининг ўзгариши кузатилади, бу ҳодиса йиғинди потенциали деб аталади. 
Эшитув сезгилари. Инсон товуш тебранишлар частотасини 16-Гц дан 20000 Гц гача 
қабул қилади. Бу диапазон 10-11 актавага тўғри келади. Товуш тебранишларининг юқори 
чегараси инсоннинг ѐшига боғлиқ бўлади, ѐши ўтган сари пасайиб боради, шунинг учун 
қариялар юқори тонларни эшитмайди. 
Эшитув органининг сезувчанлиги. Эшитув органининг сезувчанлиги аранг 
эшитиладиган товуш кучи билан ўлчанади. Секундига 100 дан 3000 гача тебранадиган 
товушларни одам қулоғи максимал даражада сезади. Секундига 1000 гача ва 3000 дан 
ортиқ тебранишларда эшитув органининг сезувчанлиги кескин даражада камаяди. 
Адаптация. Қулоққа жуда кучли товуш узоқ таъсир этса, эшитув сезгилари 
пасаяди. Эшитув аппаратининг адаптацияси шунда намоѐн бўлади. Товуш кучи қанча 
катта бўлса, қулоқнинг узил-кесил сезувчанлиги адаптация туфайли ўшанча кам бўлади. 
Адаптация ходисаларининг механизми ҳали етарли даражада ўрганилган эмас. Эшитув 
анализаторининг марказий бўғинларида рўй берувчи жараѐнларидан ташқари, рецептор 
аппарат, созланишининг муайян даражаси ҳам аҳамиятлидир. 
Вестибуляр тизим. Вестибуляр тизим кўрув ва самотасенсор тизимлар билан 
биргаликда инсонларда тана ҳаракати тезлашиши ва секинлашиши ҳамда бошнинг 
фазодаги ҳолати ўзгариши тўғрисидаги ахборотлар асосида скелет мускуллари 
тонусининг қайта тақсимланишини таъминлаб, мувозанат сақлаш имкониятини беради. 
Тана ҳаракати тезлиги бир текисда бўлса вестибуляр тизим қўзғамайди. 
Вестибуляр аппарат вестибуляр тизимнинг чет тузилмалари чакка суяк 
пирамидасидаги лабиринтда жойлашган. 
Лабиринтда дахлиз (vestibulut) ва учта ярим доира каналлар (canales cemicircularis) 
бор. Лабиринтда вестибуляр аппаратдан ташқари чиғанок ҳам бор, унда эса эшитув 
рецепторлари жойлашади. Ярим доира каналлар учта ўзаро перпендикуляр кенгликларда: 
юкоридаги фронтал, орқадагиси-сагиттал ва латерали эса-горизонтал йўналишларда 
жойлашади. Ҳар бир каналнинг охири кенгайган бўлади (ампула). Вестибуляр аппаратда 
яна иккита копча ҳам мавжуд: сферик (sacculus) ва эллиптик (utrugulus). Уларнинг 
биринчиси чиғаноққа яқин жойлашса, иккинчиси эса ярим доира каналларга яқин 
жойлашади. Қопчаларнинг даҳлизида отолит аппарати жойлашади: рецептор 
ҳужайраларнинг тўпланган жойи (иккиламчи-сезувчи механорецепторлар). 
Қопча бўшлиғига туртиб чиқувчи рецепторнинг бир қисми битта узун ҳаракатчан 
тукча ва 60-80 та бир-бирига ѐпишган ҳаракатсиз тукчалари бўлади. Бу тукчалар 
желесимон мембранага кирган бўлади, мембрана эса карбонат калций - отолитлардан 
ташкил топади. Тукли рецептор ҳужайраларнинг қўзғалиши отолит мембранасини 
силжитиб, тукчаларни букиши натижасида рўѐбга чиқади. 
Вестибуляр тизимда электрик ходисалар. Вестибуляр нерв тинч турган вақтда ҳам 
спонтан импулсация қайд қилинади. Импулслар частотаси бош бир томонга бурилганда 
ортади, иккинчи томонга бурилганда эса тормозланади.
Айрим ҳолатларда ҳар қандай ҳаракатларда ҳар разрядлар частотаси ошиб кетади 
ѐки аксинча камаяди. Вестибуляр нейронларнинг ядролари тананинг бурилишига, оѐқ ва 
қўлларнинг ҳолатига, ички органлардан келаѐтган сигналларга ўта сезгирлик билан 
реакция қилади. 


210 
Вестибуляр тизим билан боғлиқ бўлган комплекс рефлекслар. Вестибуляр 
нейронларнинг ядролари турли хил ҳаракат реакцияларни назорат қилади ва бошқаради. 
Улардан энг муҳимлари: вестибулоспинал, вестибуловегетатив ва вестибулокузни 
ҳаракатлантирувчи реакциялардир. Вестибулоспинал таъсирлар вестибуло-, ретикуло-, ва 
реброспинал трактлар орқали орқа мияда сегментлар даражасида нейронлар 
импулсациясини ўзгартиради. Бундан ташқари скелет мускуллари тонусининг динамик 
қайта тақсимланишини амалга оширади ва мувозанатни сақлаш учун зарур бўлган 
рефлектор реакцияларни юзага чиқаради. Мияча бу холатларда бу реакцияларнинг даврий 
характерга эга бўлиб, уни олиб ташлаганда вестибулоспинал таъсирлар асосан тоник 
ҳарактерга эга бўлиб қолади.
Вестибуловегетатив реакцияларга юрак қон томир тизими, ҳазм қилиш тракти ва 
ички органлар жалб қилинади. Вестибуляр аппаратга узоқ ва давомли таъсир этилганда 
«ҳаракат касаллиги» деб аталувчи патологик симптомокомплекс юзага чиқади. Масалан, 
денгиз касаллиги. 
Вестибуляр тизимнинг вазифалари. Бу тизим организмни фаол ѐки суст ҳаракат қилаѐтган 
пайтида фазода мувозанатини сақлайди. Организм суст ҳаракат қилаѐтганда пўстлоқ 
бўлимлари ҳаракатнинг йўналишини, бурилишларни ва босиб ўтилган масофани эслаб 
қолади. Нормал шароитларда инсоннинг фазовий ориентациясини кўрув ва вестибуляр 
тизимлар таъминлаб беради. Соғлом одамларда вестибуляр аппарат сезгирлиги жуда 
юқори бўлади, отолит аппарат тўғри чизиқли ҳаракатнинг 2 см/с
2
ортишини сезса, 
бошнинг эгилиши 1

оғиши организм учун сезиларли бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish