Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Кўз тўр пардаси ва кўрув нервидаги электр ходисалар. Таѐқча ва колбачалардаги 
кўрув пигментларининг фотокимѐвий ўзгаришлари, ѐруғлик таъсирида кўрув 
рецепторларининг қўзғалиш ҳодисалари занжиридаги бошланғич бўғин бўлиб 
ҳисобланади. Кўрув рецепторларида, сўнгра кўрув нервида барча фотокимѐвий 
реакциялар рўй бергач, кўзнинг мураккаб рецептор аппарати қўзғалиб, электр 
тебранишлар юзага чиқади.
Электроретинограмма деб аталадиган электр тебранишларини зарарланмаган кўзга 
ѐки бевосита тўр пардага ѐруғлик таъсир этиб, электр потенциаллари фарқини ажратиб 
олишда аниқласа бўлади. Электроретинограмманинг вужудга келиши таѐқча ва 


205 
колбачалардаги фотокимѐвий жараѐнларга боғлиқ эканлиги шу билан исбот этиладики, 
кўзнинг электр реакциялари онтогенезда ѐруғликни сезувчи рецепторлар-таѐқчалар ва 
колбачаларнинг тараққий этиши ва уларда кўрув пигментларининг вужудга келиши билан 
бир вақтда рўй беради. Кўрув пигметларининг миқдори электроретинограмма 
тўлқинларининг амплитудасига қараб ўзгаради. 
Фотокимѐвий жараѐнлар билан электр жараѐнлар ўртасидаги ферментатив 
реакциясининг қандайдир оралиқ бўғини мавжуддир. 
Аксари ҳайвонлар кўзига 1-2 секунд давомида ѐруғлик туширилганда 
электроретинограмма олинади, бу ретинограмма характерли бир неча тўлқинга бўлинади. 
Биринчи тўлқин – α тўлқин амплитуда жихатдан кичик электр тебраниши бўлиб, тинчлик 
потенциалининг камайганлигидан далолат беради. Бу тебраниш тез ортадиган ва секин 
камаядиган мусбат электр тўлқини - β тўлқинга ўтади. β тўлқиннинг пасайиш фонида 
кўпинча мусбат электр тўлқини-суст
с
тўлқин кузатилади. Ёруғлик таъсир этиши тўхтаган 
пайтда яна бир мусбат тўлқини –d тўлқин майдонга келади. 
Кўзнинг ѐруғликка сезувчанлиги. Кўзнинг абсолют (мутлоқ) сезувчанлиги. Кўрув 
сезгиси вужудга келиши учун ѐруғлик манбаида бир қадар муайян энергия бўлиши керак. 
Кўрув сезгисининг вужудга келиши учун зарур бўлган минимал энергия миқдорига 
кўзнинг абсолют сезувчанлигининг кўрсаткичи бўлиб ҳизмат қилади. Секундига эгрлар 
ҳисобида ўлчанадиган бўсаға энергияси миқдори қулай шароитда жуда кам бўлиб, 1∙10
-
10
−1∙10
-11
эгр/ секни ташкил этади. 
Қоронғида қолган кўзда қўзғалиш вужудга келиши зарур бўлган минимал ѐруғлик 
квантлари сони 8 дан 47 гача эканлигини С.И.Вавилов кўрсатиб берди. 
Кўрув адаптацияси. Кўз сезувчанлиги бошланғич ѐритилиш даражасига, яъни одам 
ѐки ҳайвоннинг равшан ѐритилган ѐхуд қоронғи бинода турганлигига боғлиқ. Қоронғи 
бинодан ѐруғликка чиқилганда аввал кўз ҳеч нарсани кўрмай қолади, кўз сезувчанлиги 
секин-аста камаяди: кўз ѐруғликка нисбатан адаптацияланади. Кўзнинг равшан ѐритилиш 
шароитига шундай мослашуви ѐруғлик адаптацияси деб аталади. Бунга нисбатан тескари 
ходиса, эса, яъни ѐруғ ҳонадан қоронғи хонага кирганда кузатилади, бу қоронғи 
адаптацияси деб юритилади.
Қоронғуда турганда тўр парда сезувчанлиги дастлабки 10 дақиқада кўз 
сезувчанлиги 50-80 маротаба ортади, сўнгра бир неча соат давомида эса бир неча ўн минг 
маротабага ошади. Бу жараѐнда кўрув пигментларини қайта тикланиши муҳим аҳамият 
касб этади. Қоронғуликда колбачалар пигменти таѐқчалар родопсинига нисбатан тезроқ 
қайта тикланади, шунинг учун қоронғуликнинг биринчи дақиқаларида адаптацияни 
колбачалар таъминлайди. Адаптациянинг биринчи босқичида кўзнинг сезувчанлигида 
деярли ўзгаришлар рўй бермайди, бунинг сабаби колбача аппаратининг абсолют 
сезувчанлиги унчалик юкори эмаслигидадир. Адаптациянинг кейинги босқичи таѐқча 
родопсинини қайта тикланиши билан боғлиқдир. Бу босқич фақатгина қоронғуликда бир 
соат бўлгандагина ўз ниҳоясига етади. Родопсинни қайта тикланиши таѐқчаларни 
ѐруғликка кескин сезувчанлигини оширади (100000-200000 маротаба). Қоронғуликда 
фақат таѐқчалар сезувчанлигининг ортиши, сал-пал ѐритилган нарсалар кўрув 
майдонининг марказидан ташқарида бўлгандагина, яъни нарсалар тўр парданинг 
периферик қисмларига таъсир этгандагина улар кўринади. Кўрув адаптациясида кўрув 
пигментларидан ташқари, тўр парданинг элементлари орасидаги ўзаро алоқаларидаги 
ўзгаришлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қоронғуда ганглиоз ҳужайра рецептив 
майдонининг кенгайиши, яъни бир ганглиоз ҳужайрага кўпроқ фоторецепторлар улана 
олиши аниқланди. Бу ҳолатда фоторецепторларнинг конвергенцияси биполяр нейронларга 
ортса, ўз навбатида биполяр нейронларни эса ганглиоз ҳужайраларига конвергенцияси 
ортади. Бунинг натижасида тўр парданинг перифериясида фазовий суммация ҳисобига 
ѐруғлик сезгирлиги қоронғуда ҳам ортади.
Ёруғлик контрасти. Кўрув нейронларининг ўзаро латерал тормозланиши асосида 
умумий ѐки глобал ѐруғлик контрасти ѐтади. Қора фонда ѐтган бир парча кулранг қоғоз 


206 
ѐруғ фонда ѐтган шундай кулранг қоғозга нисбатан очроқ кўриниши ѐруғлик контрастига 
мисол бўлади. Бунинг сабаби шуки, ѐруғ фон кўплаб тўр парда нейронларини қўзғатади, 
уларнинг қўзғалиши бир парча кулранг қоғоз фаоллигини таъминловчи ҳужайрани 
тормозлайди. 
Ёруғликнинг кўзни қамаштирадиган даражада равшанлиги. Хаддан ташқари 
равшан ѐруғлик ҳам кўз қамашуви каби нохуш сезгига сабаб бўлади. Равшанликнинг 
кўзнинг қамаштирадиган юқори чегараси кўзнинг дастлабки адаптациясига боғлиқ: кўз 
қоронғуга қанча кўпроқ адаптацияланган бўлса, ѐруғликнинг ўшанча кам равшанлиги 
кўзни қамаштиради. Бу равшанлик қуйидаги формула ѐрдамида ечилади: g=
3
в
, бу ерда 
g-кўзни қамаштирувчи равшанлик, в-кўз қайси майдонга адаптацияланган бўлса ўша 
майдоннинг равшанлиги. 
Ранг кўриш. Турли нарсалардан сочиладиган ѐки қайтадиган, тўлқин узунлиги 
400 нм дан 800 нм орасидаги ѐруғлик нурларини одам кўради. Тўлқин узунлиги 800 нм 
ортиқ инфрақизил ва 400 нм дан кичик ултра бинафша нурлар кўзга кўринмайди. Оқ ранг
бир талай рангларнинг аралашиш натижасидир. 
Ранг сезиш назариялари. Ранг сезиш ҳақида турли хил назариялар бор. Уч 
компонентли назария. Бу назарияга мувофиқ кўз тўр пардасида ранг сезадиган ҳар хил 
фоторецепторлар-колбачаларнинг уч хили бор. Г.Гелмголц, М.В.Ломоносов фикрига кўра, 
колбачаларнинг биринчиси қизил рангга, иккинчиси яшил рангга ва учинчиси кўк рангга 
сезгир бўлади. Ҳар қандай ранг учала ранг ажратувчи элементларга ҳар хил даражада 
таъсир этади. Бу назария тажрибаларда қуйидагича исботланган: одамнинг кўз тўр 
пардасига микроспектрофотометрик усул билан ҳар хил тўлқин узунликдаги нурлар 
таъсир этилганда, айнан бир хил колбачалар фаоллиги ўзгарган. Э.Геринг томонидан 
таклиф қилинган назарияга кўра, тўр пардадаги ѐруғликни сезадиган учта гипотетик 
модда бор: биринчи оқ-қорага, иккинчиси қизил-яшилга ва учинчиси сариқ-кўк рангларга 
сезувчан бўлади. Ёруғлик нурлари таъсирида шу моддадар парчаланиб, диссимиляция 
нерв охирларига таъсир этади ва оқ, қизил ѐки сариқ ранг сезгиси вужудга келади. Бошқа 
ѐруғлик нурлари ўша гипотетик моддалар синтезига (ассимиляция) сабаб бўлади, шу 
туфайли қора, яшил ва кўк ранг сезгиси келиб чиқади. 
Кетма-кет ранг образлари. Бўялган нарсага узоқ тикилиб, кейин оқ юзага қаралса, 
ўша нарсанинг ўзи қўшимча рангга бўялган кўринади. 
Ранг кўрлик. Кишиларнинг бирон рангни ажратолмаслик аномалияси далтонизм 
деб аталади. Барча эркакларнинг 8% ида бу касаллик учрайди, аѐлларда эса камроқ 0,5% 
гача учрайди. Далтонизм эркакларнинг жинсини белгилаб берадиган тоқ Х-хромосомада 
муайян генлар йўқлигидан келиб чиқади. 
Ташхис қўйишда, яъни бу касалликни аниқлашда полихроматик таблицалардан 
фойдаланилади. Қисман ранг кўрликни 3 тури тафовут этилади. 
Протанопия деб шундай ҳолатларда айтиладики, қизил рангни ажрата олмайди, 
тўқ ҳаво ранг улар учун рангсиз бўлиб кўринади. Дейтеранопияда яшил рангни тўқ қизил 
ва ҳаво рангдан ажрата олмайди. Тританопияда эса кўк ва сиѐх рангни ажрата олмайди. 
Қисман ранг кўрликнинг сабаби уч компонентли назарияда атрофлича ѐритилган. Бундан 
ташқари бутунлай ранг кўрлик ҳам учрайди бу ахромазия дейилади. Бу касалликда кўз тўр 
пардасидаги колбача аппарати жарохатланганда юзага чиқади. 
Кўриш ўткирлиги. Кўриш ўткирлиги кўз илғай оладиган икки нуқта орасидаги энг 
кичик масофа билан белгиланади. Сариқ доғнинг кўриш ўткирлиги максимал даражада 
бўлади. Сариқ доғдан периферияга томон кўриш ўткирлиги камайиб боради. Кўриш 
ўткирлиги махсус жадваллар ѐрдамида аниқланади. Бу жадваллар бир неча қатор 
харфлардан ѐки катта кичик чала халқалардан ташкил топади.
 
Кўрув майдони. Кўзни бир нуқтага тиккан вақтда кўринадиган нуқталар йиғиндиси 
кўрув майдони деб аталади. Периферик кўрув майдонининг чегаралари периметр асбоби
билан ўлчанади. Рангсиз нарсаларни кўриш майдонининг чегаралари 70
0
пастда, 60



207 
юқорида ва 90

ташқари бўлади. Одамнинг иккала кўз билан кўрув майдонлари бир бирига 
қисман мос келади, бу эса фазони идрок қилиш учун катта аҳамиятга эга. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish