ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
325
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
в) ҳар томонлама жисман ривожлантириш учун жисмоний сифатларни тарбиялаш;
Инсон жисмоний тарбияси мақсад ва вазифаси унинг бошқа тарбия жараёнлари билан
боғлиқлиги шундагина мувофиқ деб тушуниладики, бу мувофиқлик объектив характерда
бўлади ва жисмоний тарбия жараёнига қонуний йўналиш беради.
Яна бир бор таъкидлаш лозимки, жисмоний маданият унсурининг ўзига хослиги ва бошқа
соҳалардан фарқи шундаки, у инсондаги ижтимоий ва биологик сифатларни ягона тизимга
уйғунлаштира олади. Исталган инсоннинг жисмоний ривожланиш жараёни организм
шакли ва функцияларининг такомиллашувида, жисмоний қобилияти намоён бўлишида ўз
аксини топади. Аммо, одамнинг ривожланишидаги биологик жараёнлар ижтимоий
функциялардан холи тарзда кечади ва жамоатчилик муносабатлари бунга ўз таъсирини
ўтказмайди, деган фикрни илгари суриш нотўғри бўлар эди. Одамнинг жисмоний
салоҳияти ривожланишига табиий унсурларнинг таъсир ўтказиши объектив характерга эга,
у ақлан қонунлар ва моҳиятни англаш орқали объектив жараёнлар йўналишига ўз
таъсирини ўтказиши мумкин.
Инсонни табиат билан уйғун ривожланиши, яъни доимий жисмоний ҳаракатда бўлиши
макон ва замонда онгли мавжудот сифатида мангуликнинг моҳиятига етишишига олиб
келади. Шундай экан, биз бугун ўз соғлигини мустаҳкамлаш, ақлий қобилиятини
ривожлантириш, жисмоний камолотга етишиш мақсадида бизга умид боғлаб турган
талабаларимизга зарур билимларни бера олаяпмизми, уларга тўғри йўлни кўрсата
олаяпмизми, уларни жисмоний маданият ва спорт билан мустақил шуғулланишга
йўналтира олаяпмизми, деган саволлар ва улар билан боғлиқ муаммолар олдимизда туради.
Жисмоний тарбия жараёнида тарбиянинг бошқа соҳаларидагидек мақсадга
йўналтирилган фаолият, режалаштирилган натижага ҳар доим ҳам тўғри кела олмаслиги
исботланган. Жисмоний тарбияда тарбия натижасини ёш спортчи ёки жисмоний
тренировкасига режалаштирилган жисмоний машқлар унинг организмига қандай таъсир
қилаётганлигини ҳисобга олишни тақазо қилади, қисқа ва тор йўналишдаги спорт
тренировкаларининг натижасига эътибор берсак, шуни кўрамизки, юқори натижаларга
эришиш маълум давр ичида бўлиб, олдингилари унутилса, тренировка машғулотлари
кейинчалик ўзини оқламайди. Бу эса ҳар томонлама гармоник ривожланишга ҳалал беради
ва спорт ютуқларини йўққа чиқаради.
Шунинг учун педагог ва тренер олдида узоқни кўра билиш, башорат қила олиш
талаби кўндаланг бўлади. Бу вазифани ҳал қилиш эса ўқимишли, ўз ишини биладиган,
севадиган мутахассислар тайёрлаш тизимида амалга оширилиши лозим. Шунга кўра мақсад
ва вазифаларни ижобий ҳал қилишга қодир, болалик чоғидан жисмонан соғлом,
маънавиятини уйғун қилиб тарбиялашни улар ўзларининг асосий бурчлари деб билишлари
керак.
Хулоса қилиб айтганда, навқирон, ўзлигимизни эндигина эътироф этаётган
мамлакатимиз турли тоифадаги давлат ва нодавлат спорт жамиятлари, физкултура
ҳавасмандлари уюшмалари орқали ягона жисмоний тарбия тизимини тузишга эътиборни
кучайтириб, тизимда маънавий бойлик, жисмоний баркамоллик, халқчилик ва унинг
илмийлик хусусиятларини мужассамлаштирмоқда.
Адабиётлар:
1.Матвеев Л.П. Общая теория спорта и её прикладные аспекты. “Лань ISBN”, М.: 2005
2.Радаева С.В. Физическое воспитание студентов нефизкультурного вуза на основе
спортивно-ориентированных технологий: Автореф. дис.канд. пед. наук. Красноярск, 2008.
3.Суханова М.Г. Спортивное ориентирование как одно из средств воспитания физических и
интеллектуальных способностей студентов. Автореф. Дисс... к.п.н. Москва, 2004.
4.Шилько В.Г., Гусева Н.Л., Капилевич Л.В. Мотивация студентов к здоровому образу
жизни через физкультурно-спортивную деятельность //Организация и методика учебного
процесса, физкультурно-оздоровительной и учебной работы. М.: Изд-во МГУ, 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |