Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
155 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
умумтаълим мактаби ва тегишли халқ таълими бўлимлари умумтаълим мактабларининг 
филиаллари фаолият кўрсатаётганлиги” кўрсатиб ўтилганлигини кўришимиз мумкин. 
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги касб-ҳунарга ўқитиш 
марказларини ташкил этиб, у ерда касбга эга бўлмаган маҳкумларнинг ўз қизиқишлари, 
қобилиятларига кўра касб-ҳунар эгаллашларини йўлга қўйган.
Лекин яқингача жазони ижро этиш муассаларида жазо ўтаётган маҳкум шахслар олий 
таълим олиш ҳуқуқига эга эмас эдилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия 
кодексининг 15-бобининг 100-моддасида “Жазони ижро этиш муассасаларида 
маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. Муассаса маъмурияти маҳкумларга 
улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади” деб белгилаб қўйилган. Лекин шу 
моддада маҳкумларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишларига йўл 
қўйилмаслиги кўрсатилган. Бундай ҳуқуқ фақат манзил колониялардаги маҳкумларга 
берилиб, улар ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида ўқишлари мумкинлиги кўрсатиб 
қўйилган. [3]
2018 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жиноят-ижроия 
қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолади. 
Ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан “2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси 
жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси” қабул қилинди. Мазкур 
концепциянинг учинчи бўлимида “Маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим 
муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олиши 
бўйича чекловларни бекор қилиш” [4] қайд этилган. Энди озодликдан маҳрум этилган 
шахслар ҳам масофавий олий таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкум шахслар учун узлуксиз 
таълимнинг муҳим бўғинларидан ҳисобланган олий таълим маҳкум шахсларнинг ахлоқий 
тузалиши ва тарбияланиши жараёнида катта аҳамиятга эга. Маҳкумлар орасида олий 
таълимнинг ролини чуқур ўрганган россиялик олима Е.Ю.Леонова олий таълимнинг 
маҳкумларга ижобий таъсир кўрсатишини исботлаган. У олий таълим муассасаларида 
масофадан туриб таълим олаётган маҳкум шахсларнинг қадриятлар тизимида таълим 
таъсирида ўзгаришлар вужудга келишини аниқлаган. Олий таълим муассасаси талабаси 
бўлган маҳкумлар учун “оила ва фарзанд”, “касб эгаллаш”, “соғлиқ” муҳим аҳамият касб 
этган. Сиртдан ўқиган маҳкум талабанинг қизиқишларида ҳам ўзига хос ўзгаришлар юзага 
келган. Маҳкум шахслар ўз педагоглари билан кўпроқ мулоқот қилишга интилганлар, кўпроқ 
китоб ўқий бошлаганлар, уларда янги билимларга интилишлар кузатилган. 
Олий таълимнинг маҳкум шахсларнинг онгига ижобий таъсир кўрсатиши 
шубҳасиздир. Лекин маҳкум шахсларнинг масофадан таълим олишлари масаласида ечилиши 
талаб этиладиган жиҳатлар бор. Биринчидан, олий таълимга ўқишга кириш истагини 
билдирган умумий ўрта маълумотга эга маҳкум шахсларнинг кириш имтиҳонларига 
тайёргарлиги масаласи. Иккинчидан, маҳкум шахслар онлайн маърузалар ва мунозаралар 
давомида педагог билан бевосита мулоқот қила олиш имкониятлари масаласи. Учинчидан
маҳкум шахсларнинг таълим йўналишлари бўйича амалиётларини ташкил этиш масаласи. 
Тўртинчидан, семестрлар якунидаги имтиҳонлар ва битирув иши ҳимояси. Мана шу 
жиҳатлар ўз ечимини топса маҳкум шахсларнинг масофадан олий таълим олиш масаласи 
самарали йўлга қўйилиши мумкин. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафақат бизда, шунингдек, ривожланган 
давлатларнинг жазони ижро этиш муассасаларида маҳкум шахсларнинг умумий ўрта 
маълумотли бўлишларига, касб-ҳунар эгаллашларига ва олий таълим олишларига алоҳида 
эътибор қаратилади. Чунки таълим маҳкум шахсларнинг ресоциолизация жараёни бўлиб, 
уларни ахлоқан тузалишига ёрдам беради, уларнинг қадриятлар тизимида, қизиқишларида 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish