ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
296
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Keywords: chemistry teaching, multimedia technologies, problems secondary school.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Президентнинг Олий
мажлисга мурожатномасида «
математика, кимё, биология, информатика» каби муҳим ва
талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш, 2019 йил апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-5712-сонли фармонлар устувор вазифа этиб
белгиланган, [1,2]
Мамлакатимизда мультимедианинг фазовий моделлаштирилган, визуал- лаштирилган,
автоматлаштирилган дастурий таъминотини кимё фанини ўқитишда татбиқ
этилишига
алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Кимё таълими жараёнида мультимедия технологияларидан фойдаланиб ўқитишнинг
таълим-тарбия жараёнидаги ўрни ва имкониятлари жуда катта. Мультимедиа
технологиялари – таълим жараёнида ўқитувчи ҳамда ўқувчи ўртасидаги фаолликни ошириш
орқали, ўқувчиларнинг билимларни ўзлашти- ришини фаоллаштириш ва шахсий
сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади. Мультимедиа технологиясининг энг асосий
негизи –ўқитиш жараёнида мақсад бўйича кафолатланган натижага эришиш учун ўқитувчи
ва ўқувчи ўртасида ҳамкорлик фаолиятини тўғри ташкил эта олиш, ҳар
иккаласи ижобий
натижага эриша олиши, ўқув жараёнида ўқувчи мустақил фикрлай олиши, ижодий ишлай
олиши, мустақил изланиши, таҳлил
эта олиши, ўзига-ўзи тўғри ҳулоса чиқариши, ўзига ва
гуруҳга баҳо бера олиши, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва
шароит ярата олиши тушунилади.
Мультимедиа технологиялари – юқори самарадорликка эга янгиликларни татбиқ этиш,
инсоннинг янги ёки аввалгиларидан сифатлироқ кўринишдаги интеллектуал фаолияти,
фантазияси, ижодий жараёнининг, кашфиётининг якуний натижаси ҳисобланади.
Мультимедиа технологиялари таълимда фан ва инновацион технологияларнинг замонавий
ютуқларидан фойдаланишга асосланган метод ҳисобланади .
Ўзбекистон Республикасида 2010 йилдан
бошлаб таълимни ахборотлаш, қайта
қуришнинг миллий дастурлари ва телекоммуникацион тармоқни ривожланишининг
норматив ҳуқуқий асослари ва ахборот ресурслари ривожланиши учун таълимда шарт-
шароитлар яратилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда компьютерни жон бошига ҳисоблаш
кўрсаткичи Ҳиндистон, Хитойдан юқори ва Россиядан кейинги ўринда туради. Мультимедиа
тизимларидан фойдаланиш фаол ўқитиш методлари ва шаклларни жорий этишни
таъминлайди, ахборотларнинг қабул қилиниш даражасини оширади [4].
Нима учун бугунги кунда мультимедиа технологияларни кимё фанини ўқитишга
жорий этишнинг назарий ва унинг амалий асосини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш
зарурияти туғилди?
1-анъанвий ўқитиш тизими, айтиш мумкинки, ёзма ва оғзаки сўзларга
таяниб иш
кўриш туфайли ”Ахборотли ўқитиш” сифатида тавсифланади, чунки ўқитувчи фаолияти
биргина ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас,балки нуфузли билимлар манбайига
айланиб бораётганлигини таъкидлайдиган ҳолда баҳоланмоқда.
2-илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин
кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг
чегараланганлиги, шунингдек, ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш
талаблари таълим
тизимига янги технологияларни жорий этишни тақазо этмоқда,чунки мультимедиа
технологиялари педагогик жараёнга татбиқ этилганда, таълим тизимидаги ихтиёрий ўзгариш
эмас, балки яхлит таълим тизими ёки унинг баъзи бир қисмлари сифат ва самарадорлигини
оширишга йўналтирилган мақсадли ўзгариш ҳисобланади.
Республикамизда У.Ш.Бегимқулов, Ш.С.Шарипов, Р.ХДжураев, Н.И.Тайлаков ва
бошқаларнинг яратган илмий-услубий адабиётларида мультимедианинг дастурий