Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 
 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
87 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ЎҚУВЧИЛАРДА МУТОЛАА МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА 
УНИНГ АКАДЕМИК ЎЗЛАШТИРИШГА ТАЪСИРИ
 
Маликова Д.М.– таянч докторант, ЎзПФИТИ, Ўзбукистон.
Аждодларимиз қадимдан нафақат халқ оғзаки ижоди намуналарига, балки табииёт ва 
фалакиёт илмларини ўрганишга ҳам етарлича қизиқишган. Бу борада уларнинг дарёлар 
тошиши ёхуд сув сатҳи пасайишини, йилнинг фасллари маълум вақтларда ўрин 
алмашишини ўрганганлари, ер остидан табиий фойдали қазилмаларни топганликларини 
ёрқин мисол сифатида келтиришимиз мумкин.
Ёзма адабиёт пайдо бўлибдики, кишилар ўқишга ва уқишга кўпроқ вақт ажратадиган 
бўлдилар. Жумладан, биргина соҳа билан қаноатланишмади, балки фаннинг бир қанча 
қирраларини мукаммал тарзда ўрганиш ва бу борада мисли кўрилмаган кашфиётларни 
амалга ошириш уларни том маънодаги мақсадига айланди. Биргина Фаробийнинг(873-950) 
70дан ортиқ тилни билиши унинг шунча тилдаги ёзма адабиётлардан фойдаланишига имкон 
бермасмиди?! Ўқишга қизиққан Ибн Сино(980-1037) Нуҳ Ибн Мансурдан ўз ҳизмати эвазига 
олтину дур эмас, уларданда буюкроқ хазина кутубхонага эркин кириб чиқиш учун рухсат 
сўрайди. Манбаларга кўра қомусий олим Абу Райҳон Берунийни ҳам Маҳмуд Ғазнавийнинг 
қаҳридан унинг илми қутқазган экан. Бундан кўриниб турибдики, китоб ўқиш кишилар 
эришган муваффақиятларнинг дебочасидир. Шундай экан, биз ҳам фарзандларимизни кичик 
ёшидан мутолаага қизиқтиришимиз келажаги порлоқ комил инсонни шакллантиришдаги 
дастлабки вазифамиз бўлишини англаб етамиз. Чунки, тафаккур ва онг кичик ёшда 
шаклланади, тарбияланади. Бежизга халқимиз “Ёшликда берилган билим тошга ўйилган 
нақшдир” демаган. 
Ўқишга одатланиш бу бирор мавзуни ўрганиш мақсадида олдиндан белгиланган режа 
асосида мунтазам равишда мутолаа қилиш ҳисобланади. Ўқиш одати ўқувчининг академик 
ривожига катта таъсир кўрсатади. Мутолаа ва академик муваффақият бир-бирига чамбарчас 
боғлиқдир. Барча ўқувчиларнинг ўсиб-улғайган шароити ва яшайдиган ҳудуди турлича, шу 
сабаб уларнинг билим олиш даражаси ҳам хилма-хил бўлиши табиий. Баъзи ўқувчилар 
мунтазам мутолаа билан шуғулланишади, айримлари эса унчалик эмас. Академик 
муваффақият ҳар бир кишининг мактаб давомида қанчалик билим эгаллаганлигини 
кўрсатади (Башир & Мату, 2012). 
Креатив ва прагматик таълим олиш учун ҳар бир киши мустақил изланиши керак. 
Мустақил равишда изланиш билан шуғулланадиган шахс фикрлаш ва таҳлил қила олиши 
лозим. Ўрганиш учун ҳар бир киши мустақил равишда, ўз хоҳиши бўйича мутолаа билан 
шуғулланиши керак ва буни кўникмага айлантириши зарур. Мутолаа орқали таълим олиш 
жараёнида маълумот яхшироқ тушунилади ва бунда ўқувчи ўз тажрибаси билан ўрганади, 
дунёқараши кенгаяди. “Мутолаани одат қилиш мактабнинг бошланғич синфларидан, 
боланинг қабул қилиш даражаси юқори бўлган даврдан бошлангани маъқул. Шунда мутолаа 
бир умрлик одатга айланади (Греен, 2001)”. 
Мутолаа ва академик ютуққа эришиш учун илмий изланувчилар ҳамда таълим 
берувчилар шуни билиши керакки, ҳар бир бола, унинг ижтимоий келиб чиқиши, ўргана 
олиш ва ўзлаштириш қобилиятига қарамасдан, уларнинг қабул қилиш даражасига қараб 
ўқитилиши керак. Агар бу ўқувчида мутолаа одати яхши ривожланган бўлса, унинг академик 
ривожи ҳар доим яхшироқ кўрсатгичга эга бўлади. Ўқувчилар ўрганишни ҳоҳлаган ёки зарур 
бўлган билим фақат мутолаа орқали ўзлаштирилиши мумкин. Мунтазам мутолаа билан 
шуғулланиш ўқувчининг келгуси ҳаётида юксак чўққиларни забт этишда кучли қурол бўлиб 
ҳизмат қилади (Башир & Мату, 2012). 
Хорижлик олим Паланининг фикрига кўра (2012) маърифатли жамият қуриш учун 
мутолаа одати зарур омилдир. Мутолаа одати инсоннинг шахсиятини шакллантиради ва 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish