ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
590
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- Барча сифатлар ичида энг асосийси адолатдир. У ҳиммат ва саховатнинг негизидир.
Адолат барча руҳий кучларга алоқадор. Ҳиммат ва саховатга доир барча кучлар адолат билан
боғлиқ.
Устозининг фикрларидан таъсирланган Aбу Убайд Жузжоний Ибн Синонинг барча
айтганларини қоғозга туширади. Шу тариқа Шайх Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг
«Одоб ҳақида» номли рисоласи пайдо бўлади. Бу
рисолада эзгулик, унинг жузвий
томонлари: карам, ҳикмат сабр, хайр, сир сақлаш, тоқат, сўзамоллик, зийраклик, қатъият,
жасорат, адолат,
самимият вафо, шафқат, номус, тиришқоқлик, камтарлик каби ахлоқий
сифатларга таъриф ва талқин берилган.
Умрининг маълум бир даврида Ҳамадон подшоҳи Шамсуддавла Шайх Абу Алини ўз
давлатининг вазири этиб тайинлайди. Вазир - Ибн Синонинг фармойиши билан порахўр
амалдорлар, бозорларда тарози ва газдан уриб харидорларни алдашга одат қилган
савдогарлар, азойимхонлик, куф-суф, дуохонлик ва бошқа алдамчилик, фирибгарлик йўли
билан пул топувчи найрангбозлар жазоланадилар.
Шайх Абу Али вазирлик хизматини сидқидилдан
адо этиб, бутун халқни ўз оила
аъзолари, фарзандлари сифатида кўради. Шу халққа ғамхўрлик, беморларни даволаш,
соғларини ҳимоя қилиш, мамлакатни ободонликда, халқ ҳаётини фаровонликда асраш учун
тинмай ишлайди.
Атрофида қандай ёвуз муҳит мавжуд бўлмасин, Ибн Сино ўз хазматида
халқпарварлик йўлидан қатъий борар экан ҳамиша мазлумлар додига етар, бева бечораларга
кўмаклашар, золимлар ва ўғриларга қарши кескин кураш олиб боради.
Ибн Сино ҳақиқий ахлоқий фазилатларга ва идеал жамоага шу мавжуд дунёда ҳам
эришиш мумкин, жамият кишиларнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинадиган адолатли
қонунлар ёрдамида бошқарилиши лозимлигини таъкидлайди. У
жамият аъзоларининг
ҳаммаси бу қонунларга итоат этишлари, қонунни бузиш ва адолатсизлик жазоланиши лозим,
деб хулоса чиқаради. Шайх Абу Алининг ҳуқуқий қарашлари ўрта аср феодал тузуми учун
анча илғор эди. Кейинчалик, подшоҳ Шамсуддавла вафот этгач, атрофини ёмон
ниятли
одамлар ўраган, уларнинг измидан чиқмайдиган ёш амир билан ишлаш самара бермаслигини
билгани учун Шайх Абу Али вазирлик хизматидан воз кечади, илм билан шуғулланиб,
табиблик фаолиятини давом эттиради.
Буюк ватандошимиз Берунийнинг фикрича, ҳар бир халқ ва жамоа ўз эътиқодига эга
бўлиш ҳуқуқига моликдир. Олимнинг вазифаси уларни чуқур ўрганиш, ҳақиқат қай бирига
кўпроқ боғлиқ эканини аниқлаш бўлган.
Ўз даврида Беруний «Ҳиндистон» асарини ёзганида қалтис вазиятга дуч келади. Шоҳ
Маҳмуд Ғазнавий учун мағлуб халқнинг урф-одатлари, дини, турмуши тўғрисида ёзиш
унинг таъбири билан айтганда -«Исломга ихтилофли эътиқодни баён этмоқ, уни тарғиб
этмоқ демакдир»-эди. Устози Абу Саҳл Тифлисийнинг «Подшоҳлар
олдида рост гапни
гапиришда уларнинг савлатларидан қўрқманг, улар гавдангизга ҳукмронлик қила оладилар,
аммо нафсингизга теголмайдилар…. Ҳамманинг табиатида адолат бевосита севикли ва
ҳамма унинг яхшилигига қизиқади. Ростгўйлик ҳам ҳудди шундайдир»-деган сўзларини
қулоғига қаттиқ қуйиб олган олим асарида ҳиндистонликлар тўғрисида энг ҳаққоний ва
тўлиқ маълумотларни ёзиб қолдиради.
Беруний асарларида ҳукмрон кишилар илм аҳлини ҳурмат қилиши, кишиларнинг,
дунёнинг (кундалик) зарур ишлари билан овора бўлиб қолган қалбларини
турли илмлар
билан шуғулланиш учун бўшатиб қўйишини, ҳукмроннинг илм аҳлини кўпроқ мақтаб
улардан хурсанд бўлиши ҳам илмларнинг кўпайишига сабаб бўлишини таъкидлайди.
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшоҳга хизмат қилмай, подшоҳ жамиятга
хизмат қилиши кераклигини тушунган. У идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти балки
бошлиқ золимлардан азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг
тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдир. Бу уларнинг оиласини, уларнинг ҳаёти ва мол-