ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
459
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Фойдаланган адабиётлар рўйхати
1. Маҳмудов Н. М. Ўқитувчи нутқ маданияти. Дарслик. – Тошкент, Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2007. – 185 б.
2. Муслимов Н.А. ва бошқалар. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари / –
Тошкент, 2015. – 120 бет.
3.Ғайбуллаев Н.Р. ва бошқалар. Педагогика//Олий ўқув юртлари учун қўлланма. – Тошкент,
ЎзМУ, 2005. – 176 б.
4.Ғозиев Э. Психология. – Тошкент, Ўқитувчи, 1994. – 224 б.
5.Халиков А.А. Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчилар педагогик маҳоратини
ривожлантириш. //Монография. –Иқтисод Молия. – Тошкент. – 2015. –435 б.
. ҲАМКОРЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА “БЎШ ЎТИРМА, БОШ ҚОТИР!”
УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Рашидова Г.–ўқитувчи, ХТХҚТМОҲМ, Фозилова Х. –2-мактаб ўқитувчиси, Дўстлик т.,
Жиззах в., Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада дарс жараёнида ҳамкорлик технологияси асосида “Бўш
ўтирма, бош қотир!” усулидан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: Ҳамкорлик технологияси,“Бўш ўтирма, бош қотир!” усули
Аннотация:Основываясь на сотрудничествовых технологиях, в этой статье показано,
как использовать технику метода под названием “Вместо того, чтобы ничего не делать,
сделайте некоторые”.
Ключевые слова: Технологии сотрудничество, метод “Вместо того, чтобы ничего не
делать, сделайте некоторые”.
Annotation: Based on the cooperative technologies it is illustrated in this article that how to
use the technique called “Instead of doing nothing, do something” in the classes.
Keywords: Cooperative technology, method “Instead of doing nothing, do something”.
Илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда таълим-тарбия жараёнига
замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон таълим тизимини
янада ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади. Бу эса жамият ва давлат ҳаётининг барча
соҳалари шиддат билан ривожланаётган ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон
цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини
таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган
ҳолда амалга оширилишини тақозо этади.
1.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятида
янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол методлардан
тўлиқ фойдаланилади. Шу нуқтаи-назардан бугунги куннинг замонавий ўқитувчиси ўз
қарашларига эга бўлиб, мавжуд илмий асосланган технологиялардан фойдаланиш билан
бирга ўз креативлигидан фойдаланиб, дарс самарадорлигини таъминловчи усулларни ҳам
ишлаб чиқиши керак.
Янги ишлаб чиқилган усулларни ҳеч иккиланмай дарс жараёнида қўллаб, унинг хато
ва камчиликларини босқичма-босқич бартараф этиб бориши ҳамда мукаммал бўлган
усулларни педагогик жамоада оммалаштириши даркор.
Биз ҳам шу жиҳатдан ҳамкорлик технологияси асосида “Бўш ўтирма, бош қотир!”
усулини ишлаб чиқдик. Бу усул дарс жараёнида ўқувчилар иштирокини кенгроқ қамраб
олиши билан бирга уларда таянч ва фанга оид компетенциялар
2.
ни шакллантиришга
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |