пайт келишик ва чиқиш келишик каби грамматик маънолар ҳамда бу маъноларни
ифодаловчи –нинг, -ни, -га (-ка, -қа), -да, -дан келишик шакллари киради. Ҳар бир келишик
ўз номи, ифода шаклига эга ва маълум бир сўроқга жавоб беради
2
.
“Қозоқ тили” дарсликларида келишиклар қўшимчалар билан боғлиқ ҳолда ифодаланади.
Сабаби, қозоқ тилшунослигида қўшимчалар икки турга бўлинади: “жұрнақ” (қолдиқ) ва
“жалғау”(улаш, боғлаш ёки қўшиш). Жұрнақ – сўз ясовчи ва шакл ясовчи бўлиб бўлинса,
жалғау – кўплик, келишик, кишилик, эгалик жалғовлари бўлиб тўрт турга ажралади ва
алоҳида тадқиқ этилади. Қозоқ тилида “Жалғов” мавзусини ўтганда келишик жалғови ҳақида
тўлиқ маълумот берилиб, ҳар томонлама таҳлил қилинади. “От” сўз туркумини утганда ҳам
(Отларнинг турланиши)
3
“Келишик жалғови” мавзусини ўтганга нисбатан торроқ доирада
эътибор қаратилади, сабаби у юқорида айтганимиздек, алоҳида қўшимчаларни ўтганда
ўқитилади. Қозоқ тилидаги жалғовларнинг ичида келишиклар етти турга ажралади: атау
септігі (бош келишик), ілік септігі (қаратқич келишиги), барыс септігі (жўналиш келиши),
табыс септігі (тушум келишиги), жатыс септігі (ўрин-пайт келишиги), шығыс септігі
(чиқиш келишиги) ва көмектес септігі (кўмакчилик келишиги) деб номланган грамматик
маънолар ва бу маъноларни ифодаловчи –ның (-нің, -тың, -тің, -дың, -дің), -ға (-ге, -қа, -ке, -
а, -е), -ды (-ді, -ты, -ті, -ны, -ні, -н), -да (-де, -та, -те, -нда, -нде), -нан (-нен, -дан, -ден, -
тан,-тен),-мен (-менен, -бен, -бенен, -пен, -пенен) келишик шакллари киради. Қозоқ тилида
ҳам ҳар бир келишик ўз номига ва ифода шаклига эга. Ҳар бир келишик маълум бир сўроқга
жавоб беради.
Қозоқ тилшунослигида “септік жалғаулары” орқали исмлар (от, сифат ва сон) гапдаги
феъллар билан ҳам, боғловчи (шылау) сўзлар билан ҳам ва ўз-ўзлари билан ҳам
боғланаверади. Хуллас, бу жалғовлар гапдаги сўзларни бир-бири билан боғлаб туради.
Бундай қўшимчаларни “септік жалғаулары” деб атаймиз. Сўзларнинг жалғовларни қабул
қилиб ўзгартириш тизимини сўзларнинг келишиши (септелуі) ёки келишиш (септеу) деб
атайди.
Қозоқ тилидаги келшиклар сони ўзбек тили келишиклар сонига қараганда биттага кўп.
Бу келишик көмектес септігі (кўмакчилик келишиги) деб номланади. Кўмакчилик келишиги
кўрсаткичлари: –мен, -менен, -бен, -бенен, -пен, -пенен жалғовлари ўзак сўз билан биргаликда
қўшилиб ёзилади, ўзбек тилида эса ёрдамчи сўз сифатида сўздан ажратиб (билан) ёзилади.
1
К.Аханов. Тіл білімінің негіздері. Алматы. 2010. 264-бет.
2
М.Хамраев, Д.Шодмонкулова. Она тили (дарслик). Тошкент. 2017. 158-бет.
3
А.Ысқақов. Қазіргі қазақ тілі (морфология). Алматы. 1991. 189-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |