ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
329
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Концепция Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимни ривожлантиришнинг
мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
босқичларини белгилайди ҳамда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга
йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади [2 ].
Мактабгача таълимда болаларда метакогнитив кўникмалар (ўз-ўзини назорат қилиш,
мушоҳада юритиш, рефлексия)ни шакллантирувчи методларни қўллаш асосида болаларни
мактабга тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
МТТларда болаларда метакогнитив кўникмаларни шакллантириш вазифаси унинг
мазмуни, методи ва ташкил этилишига қараб белгиланади.
“Метабилиш” тушунчаси фанга илк бор Джон Флейвелл томонидан 1976 йилда
киритилди. Унинг фикрича, инсоннинг билиш жараёнлари ҳақидаги умумий билимлар
мажмуасини назорат қилишга ундайдиган билимлар соҳасига метабилиш соҳаси
дейилади[3]. Дж. Флейвелл метабилишнинг 4 компонентини ажратади: метакогнитив
билимлар, метакогнитив тажриба, метакогнитив мақсад, метакогнитив стратегия. [3].
Метабилишнинг муҳим компонентларидан бири –бу метакогнитив стратегияларидир. Дж.
Флейвелл таъбирича, бу стратегиялар инсоннинг билим олиш мақсадларини ўзи томонидан
назорат ва мониторинг қилишга хизмат қилади. Д. Кюн, В.А. Моляколарнинг илмий
қарашларида инсоннинг шахсий когнитив статегиялар тузилмаси ўрганилади. Метакогнитив
стратегияларнинг «комплекс структураси” (О.Зельц) “билишни қайтадан идрок қилиш”га
ундайди. (Дж. Брунер). [ 4]. Бизнинг тадқиқотларимизда, айнан, мактабгача ёшдаги (6-7 ёш)
болаларда метакогнитив кўникмаларни шакллантириш, уларни мактабга тайёрлашдаги
асосий кафолат берувчи жараён ҳисобланади.
Метакогнитив фаолиятни ривожлантириш билим ҳажми ва хусусиятига боғлиқ.
Метакогнитив фаолиятни ривожлантириш эса психик жараёнларни сезги ва идрок этиш,
таассурот, хотира, фикрлаш, тасаввур ва нутқни шакллантиришни ҳам билдиради. Бунда уларга
метакогнитив фаолиятнинг ғоят самарадорлигини таъминлайдиган ҳис-туйғулар нозиклиги ва
аниқлиги, идрок этишнинг собитқадамлиги ва тўлақонли, эсда қолишнинг мустаҳкамлиги ҳамда
онглиги, тафаккур мантиқи ва унинг мослашувчанлиги, ижодий хусусият ва мустақилликка хос
бўлиши керак. Мактабгача таълим ёшидаги болалар ўзларига тушунарли бўлган ижтимоий
воқеа ва ҳодисалар, кишиларнинг меҳнати, умумхалқ байрамлари, республикамизда яшайдиган
баъзи халқлар ҳаёти билан таништирилади. Бу тадбирлар уларда жамиятимиз ижтимоий ҳаётига
қизиқиш уйғотиш, Ватанга муҳаббат туйғуси ва байналмилалчилик асосларини
шакллантиришга ёрдам беради. Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга
тайёрлашда уларнинг билиш қобилиятини мунтазам ва режали равишда ривожлантириб бориш,
дастурда белгиланган энг оддий билимлар тизими билан қуроллантириш, малака ва
кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга
тайёрлашда таълим етакчи роль ўйнайди. Чунки таълим жараёнида метакогнитив масалалар ҳал
этилади. Таълим болаларга изчиллик билан билим беришни, бу билимларни аниқлаш ва
тизимлаштириш, билиш жараёнлари, тафаккур фаоллигини ривожлантиришни назарда тутади.
Таълим кузатувчанлик, қизиқувчанлик ва синчковлик, зийраклик, танқидийлик каби сифатларни
ривожлантиришга ёрдам беради.
Таълим жараёнида болаларда ўқув фаолияти асослари ҳосил қилинади, мактабда
муваффақиятли ўқиши учун муҳим шарт-шароитлар яратилади.
Мактабгача таълим ёшининг охирига келиб, болалар теварак-атроф тўғрисида каттагина
ҳажмдаги энг оддий билим ва тушунчаларга эга бўладилар, асосий фикрлаш жараёнларини
эгаллаб оладилар ва уларнинг мактабга тайёргарлиги шаклланади. Фақат яхши ташкил этилган
фаолият жараёнидагина тўлақонли ақлий ривожланиш рўй беради, шунинг учун
педагогларнинг асосий вазифаси — болага муайян мақсадни кўзлаб, тарбиявий таъсир
кўрсатиш учун керакли шароит яратишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |