ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
330
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг билимларини тасаввурлар ва тушунчалар,
қоидалар, қонуниятлар, системалар шаклидаги турли фанларнинг мазмуни ташкил этади.
Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга тайёрлаш вазифаси болаларда воқеа ва
ҳодисаларни тўла акс эттирадиган юксак даражадаги умумлаштирилган билимлар тизимини
шакллантиришдан иборатдир. Билим дунёқарашнинг асосини ташкил этади. Демак, бола
теварак атрофдаги нарсалар, уларнинг вазифаси сифати ва хоссалари (синади, пачоқ бўлади,
йиртилади, тўкилади) ҳақида, қайси материалдан тайёрланганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга
эга бўлади. У табиат ҳодисалари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва қонуниятлари (йил
фаслларининг ўзига хос белгилари, улар ўртасидаги боғланишлар, ҳайвонлар, уларнинг ҳаёти ва
яшаш тарзининг ташкил қилинишига, хулқига, яшаш шароитига мослиги ва ҳ.к.) ни билиб
оладилар. Жонсиз табиат, ўсимликлар, ҳашарот ва ҳайвонларни кузатиши жараёнида педагог
болаларда борлиқ тўғрисидаги материалистик тасаввурларни шакллантириб боради.
Билимларни эгаллаб бориш натижасида боланинг шахси ҳам шаклланиб боради. Бола
санъатнинг ҳар хил турлари тўғрисидаги тасаввур ва тушунчаларни эгаллаб олади. Билим
боланинг ижтимоий меҳнатга, ўқув фаолиятига муносабатини шакллантиради.
Тадқиқотларимиз мобайнида метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга
тайёрлашда махсус тажрибавий дастур ишлаб чиқилди. “Метакогнитив методлар асосида
болаларни
мактабга
тайёрлаш”
дастурида
“ўқув
тарбиявий
фаолият”
бўлими
такомиллаштирилиб борилди. Ўтказилган педагогик ва психологик илмий тадқиқот ишлари
турли ёшдаги болаларга теварак-атроф тўғрисида бериладиган билимларнинг тахминий
ҳажмини белгилаш, уларни мураккаблаштириб бориш имконини беради.
“Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга тайёрлаш” дастурида болаларнинг
“жисмоний ривожланиш соғлим турмуш тарзини шаклланганлик даражалари”, “Нутқ, мулоқот ,
ўқиш ва ёзиш кўникмаларининг ривожланганлик даражаси”, “Билиш жараёниниг
ривожланишига, болаларнинг интелектуал ривожланиши”га доир асосий бўлимлар ишлаб
чиқилди. Бу бўлимларда болаларни жисмоний жиҳатдан етук, соғлом ва бақувват қилиб
тарбиялаш, уларнинг нутқий тафаккурини ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш уларнинг
мантиқий тафаккурини ва ҳисоблаш малакасини ўстириш ҳамда болаларда нафосат ва
орасталикни шакллантириш каби жиҳатларига кенг эътибор қаратилди. Шунингдек, табиат
билан ҳар хил касбдаги кишилар меҳнати билан, баъзи бир ижтимоий воқеалар, нарсалар,
уларнинг сифат ва хусусиятлари билан таништиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мактабгача ёшдаги болалар бу билимларини фақат ўқув тарбиявий жараёнида эмас, балки
ўзларининг кундалик ҳаётларида, ўйинларда сайр вақтида эгаллашлари дастурда кўрсатиб
ўтилди.
“Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга тайёрлаш” дастурида ҳар бир ёш
гуруҳи учун муайян билимларни эгаллаб олишни назарга тутади. Масалан, биринчи гуруҳ
педагоги болаларни буюмларнинг жойлашишини билиб олишга ўргатади. Кейинчалик болалар
бошқа хоналарда нималар борлигини, у ерда болалар ва катталар нима иш билан шуғулланишни
билиб борадилар. Масалан, мусиқа хонасида мусиқа машғулотлари, байрамлар ўтказилади,
ошхонада овқат пиширилади ва ҳ.к. Шунингдек, педагог, боланарни яқин атроф, кўчаларни, ўз
ўйин майдончасини билиб олишга ўргатади. Айниқса, катта гуруҳ болалари ўз уйлари
манзилини, боғчадан уйга кетадиган йўлни яқин орадаги майдон ёки хиёбонларга бориш йўлини
билишлари керак. Болаларни табиат билан бевосита алоқада бўлишлари уларнинг ҳар
томонлама ривожланишларида муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳол уларнинг ақлий қобилиятларини
тарбиялашда ахлоқий ҳамда эстетик ҳисларини ривожлантиришда қувноқлик, тетиклик,
жисмоний ҳамда руҳий томондан бардошли бўлишларида асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Болаларнинг табиат билан бевосита алоқада бўлиши уларнинг сенсор тарбиясига катга ҳисса
қўшади. Табиат ўзининг мўл-кўл бўёқлари, шакллари, товушлари билан анализаторларини
қўзғатади. Табиат билан алоқада бўлиш эстетик тарбия вазифаларини ҳал этишга катта ёрдам
беради. Чиройли манзаралар, ҳар хил капалаклар болаларда қувонч ҳиссини уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |