Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


МАЙДА ҚЎЛ МОТОРИКАСИНИ ОНТОГЕНЕЗДА РИВОЖЛАНИШИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

МАЙДА ҚЎЛ МОТОРИКАСИНИ ОНТОГЕНЕЗДА РИВОЖЛАНИШИ 
Маматова М.Б.– логопед–ўқитувчи, “Уникум” МТМ, Тошкент ш., Ўзбекистон. 
 
Аннотация Ушбу мақолада болаларда майда қўл моторикасини онтогенезда 
ривожланиши ёритилган, майда моторикага тавсиф берилган. Майда қўл моторикасини 
ривожланиши ўрганган олимлар фикрлари тахлил этилган.
Таянч сўзлар: моторика, онтогенез, майда қўл моторикаси, логопедия. 
 
Қадимдан педогогика сохаси хар бир миллатнинг ўзига хос менталитети қадриятлари 
асосида ривожланиб келган. Айниқса азалий қадриятларимиз.Педогогика сохасини 
фундаменти бўлиб хизмат килади.Педогогика йўналишларидан бири логопедиядир.Ушбу 
йўналиш хам асрлар давомида шаклланиб ривожланиб келаётган сохадир.Логопедия фан 
сифатида мухим назарий ва амалий ахамиятга эгадир.Нутқ вазифаси инсоннинг мухим рухий 
вазифалардан бири хисобланади.Нутқий муомла қобилиятини ўзлаштириш эса ўзига хос 
инсоний ижтимоий алоқалар учун замин хозирлайди.У туфайли боланинг атроф –мухит 
хақидаги тасаввурлари шаклланади ва ойдинлашади, уни акс эттириш шакллари 
такомиллаштиради.С.Рубенштейн фикрига кўра, нутқни баён килиш ва таъсир кўрсатиш 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
119 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
фаолияти сифатида тавсифлаган.Унингча, нутк айрим инсонлар учун онг мавжудлигининг 
шакли, тилдан фойдаланиш жараёни, мулоқат килиш, таъсир кўрсатиш фаолияти, тил 
структураси орқали хабар бериш демакдир.Нутқ бу харакатдаги тилдир.[1]
Болалар нутқини маромида ривожланиши учун, сезги органлари хам етарли 
ривожланган бўлиши керак.Бу ўринда майда қўл моторикасини ривожланиши хам мухим 
ахамиятга эга.Боланинг нутқини маромида ривожланиши майда қўл моторикаси билан узвий 
боглиқдир.Шу ўринда савол тугилади : «Моторика нима ўзи?»Моторика -(лотинчадан 
олинган бўлиб-motus харакат).Организм ёки алохида тана аъзоларининг фаоллиги.Моторика 
деб бирон вазифани бажарилиши учун керак бўладиган харакатлар кетма –кетлиги 
айтилади.Моторика икки турга бўлинади майда ва йирик моторика.Йирик моторикага 
ўгирилиш,эгилиш, юриш, эмаклаш, сакраш ва шунга ўхшаган харакатлар киради.Одатда 
йирик моторика ривожланиши барча инсонларда умумий белгиланган тартибда содир 
бўлади.Йирик моторикага асосланиб майда моторикани нозик ва муракккаб харакатлари 
келиб чикади. 
Майда қўл моторикаси- асаб мушак ва суяк системалари,хамда оёк ва қўл 
бармоқларининг кафтларининг харакатларани уйгунлашувидир.Майда қўл моторикаси 
майда предметлар билан манипуляция қила олиш, бирор буюмини қўлдан қўлга узата олиш, 
шунингдек кўз ва қўлларнинг бир вақтда баравар харакатланишини талаб қилувчи 
омилдир.Майда қўл моторикаси кўникмаси, болаларда қуйдаги аниқ харакатлар учун 
қўлланилади: чизиш, пластилиндан нарса ясаш, бўяш, қирқиш, мусиқа асбобларни чалиш ва 
хакозалар.Майда қўл моторикасини кўникмаси йирик мушакларнинг ривожланганлигини 
талаб этади. 
Майда қўл моторикага оддий қўл харакатидан тортиб нозик қўллар харакати хам 
киради.Масалан болаланинг расмларни бўяши хам уларнинг майда қўл моторикасини қандай 
ривожланганлигидан дарак беради. Буюк олим Сухомлинскийни фикрига кўра : 
«Болаларнинг заковати уларнинг бармоқ учидадир, бошкача қилиб айтганда канчалик кўп 
бармоқларни ривожлантирилсак, шунчалик бола ақли ривожланади» [2] Албатта, олимни 
фикрига қўшилишимиз керак, чунки бош миядаги нутқ зонларига майда қўл моторикасини 
харакатлантирадиган енвларга жуда якин жойлашган.Хулоса киладиган булсак, майда кул 
нуткга хам таъсир кўрсатар экан.Майда қўл моторикасини харакатларини таърифлашда 
психологик - педогогик адабиётларда қуйдагича тавсифнома берилади :Эгилувчанлик – 
харакатларини юкори қийишқоқлик билан бажарилиши.Бўгимларнинг харакатланиши 
даражаси билан тавсифланади. Булар фаол ва пассив эгилувчанликка ажратилади. 
Фаол (бармоклар) эгилувчанлиги мушаклар тизимининг фаоллиги хисобига 
харакатларни юкори тезликда бажарилиши. 
Эпчиллик- бармоклар харакатларини эпчиллик ва мохирлик билан бошқара олиш 
демакдир. 
Тезлик (бармокларни) харакатидаги бу харакатлар қиска муддат ичида бажара олиш 
қобилиятидир. 
Чидамлилик-узок вакт давомида булган жисмоний харакатни бажара олиш яъни машк 
жараёнида дуч келадиган қийинчиликлар билан курашишдир. 
 
Аниклик-берилган харакатларни тугри ва мохир бажаришдир.Майда қўл 
моторикасини боланинг илк ёшиданок умумий моторика билан асосида ривожланиб 
боради.Олимлардан бири Т.Г. Визель тадқиқотларида, мактабгача ёшдаги болаларни майда 
қўл моторикасини ривожланишини қуйдагича тавсифлайди.[3] 
 0-1,5 ойлик даврда бола ётган холда қўлларни бетартиб харакатга келтиради. 
 2-3 ойлик даврда бола қўлларни фаол харакатлантириб, қўлларига тегадиган 
нарсаларни ушлаши мумкин. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish