/
КОНФЛИКТЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА МОТИВЛАРИ
Tayyorladi: 3-OTM, PP 302-guruh Narmatova Shaxnoza
КОНФЛИКТЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА МОТИВЛАРИ
Конфликт (низо)ларнинг асл сабабларини аниқлаш ҳодисалар ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг бутун занжирини чуқур таҳлил қилишни тақозо этади.
Турли конфликтлардаги тарафлар хатти-ҳаракатлари сабабларини таҳлил этишда уларнинг одатда ўз манфаатларини қондиришга бўлган интилишларидан келиб чиқишини тушуниш қийин эмас. Хусусан, ғараз, ўч олиш, ҳасадгўйлик, кўролмаслик, қабул қилинган қарордан қониқмаслик, бугунги кунда ёки келгусида ўзини моддий ёки маънавий жиҳатдан таъминлашга бўлган интилиш кабилар аксарият турмуш конфликтларига сабаб бўлиб ҳисобланади.
Гуруҳий конфликтларнинг мотивлари булардан фарқланса-да, улар ҳам ўзига хос хилма-хил, масалан, иқтисодий қийинчиликлар, сиёсий эҳтирослар, раҳбарлик ёки лидерликка интилиш, миллий ғурур ва бошқаларда намоён бўлади. Конфликтларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, ўз навбатида:
- конфликтли вазият сабаблари ва тарихини, шунингдек, жорий ҳодисаларни тушуниш;
- фақат асосий ёки аниқ кўриниб турган тарафларни эмас, балки конфликтга жалб қилинган барча иштирокчи (гуруҳ)ларни аниқлаш;
- конфликт иштирокчиларининг нуқтаи назарлари ва уларнинг ўзаро муносабатларини билиш;
- конфликт негизида ётган омиллар ва тенденцияларни аниқлаш;
- мувафаққиятсизликлар ва ютуқлардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариш учун зарурдир.
Кўп ҳолларда ижтимоий нотенглик конфликт манбаи сифатида майдонга чиқади. Ижтимоий нотенгликнинг асосий белгилари бўлиб, мулкчилик, ҳокимият, мақом муносабатларидаги фарқлар ҳисобланиб, ушбу хусусиятлар у ёки бу даражада жамиятнинг ижтимоий-синфий тузилмасида акс этади, ижтимоий гуруҳлар, индивидлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади.
Моддий ва маънавий бойликларни яратиш, уларни айирбошлаш ва тақсимлаш юзасидан бўладиган ижтимоий ҳаракатлар айрим ҳолатларда ижтимоий гуруҳлар ўртасида тангликка, муайян шароитларда эса очиқ конфликтга олиб келиши мумкин.
Конфликт - бу муносабатларда мувозанат йўқлиги сабабли юзага келади, масалан, нотенг ижтимоий мақом, иқтисодий аҳвол, бойликка эгалик ёки ҳокимиятнинг тақсимланиши.
Булар ўз навбатида камситилиш, ишсизлик, камбағаллик, жиноятчилик ва тазйиқ остида бўлишлик каби муаммоларга олиб келади. Бу даражаларнинг ҳар бири бошқалари билан алоқадор ва келгусида ижобий ўзгаришларга ёки бузғунчи зўрликка олиб келувчи вазиятни келтириб чиқариши мумкин”
Хавфсизликка, тан олинишга, ўхшашликка, ижтимоий мансубликка ва шу кабиларга бўлган эҳтиёжлар фақат алоҳида индивидга эмас, балки ижтимоий гуруҳларга, этник уюшмаларга, бутун жамиятга ва давлатларга хос бщлиши мумкин. Дж.Бертоннинг фикрича, “асосий инсоний эҳтиёжларни тўлиқ қаноатлантирадиган ташкилий интилишлар, ҳаракатлар конфликтни ҳақиқий якунланишига олиб келиши мумкин”.
Шу муносабат билан аксарият муаллифлар конфликтнинг психологик сабаби деганда асосий инсоний эҳтиёжларнинг бирортасига таҳдид солишни тушунадилар. Конфликтда курашувчи тарафлар ўз мақсадлари сари ҳаракат қиладилар, бироқ, бу мақсадларга бир вақтнинг ўзида икки томоннинг бир-бирларига зарар етказмасдан туриб эришишлари истисно қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |