Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Назорат учун саволлар  


197 
1. Ўзбекистонда ҳаракатли ўйинлар назариясини ривожланишига 
қайси олимлар асос солганлар?
2. Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний хусусуятлари ва психик 
жараёнлари ривожланишига қандай омиллар таъсири кўрсатади?
3. Ҳаракатли ўйинлар куннинг қайси пайтларида ташкил этилади?
4. Ўйинни якунлаш учун ҳаракатли ўйин нима билан тугалланади
 
9-амалий машғулот: Машғулотларни ташкил этишда мультимедия 
технологияси (2 соат). 
Ишнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар 
давомида мультимедия дастурларидан фойдаланиш, тингловчиларга ахборот 
коммуникацион 
технологияларидан 
фойдаланилган 
холда 
машғулот 
ишланмаларини ёзиш тартибини тушунтириш, слайд яратиш, машғулотларни 
мультимедиа ёрдамида ташкил этиш. Тингловчиларга компьютердан 
фойдаланишга 
ўргатадиган 
компьютер 
ўйинларидан 
фойдаланиш. 
Тарбиячиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш. 
Ҳозирги даврда ҳаётимизда кўп ишлатиладиган сўзлардан бири “ахборот” 
дир. Бу сўз телекўрсатувларда ҳам, радио эшитиришларда ҳам, газета ва журнал 
саҳифаларида ҳам, муассаса ва ташкилотларда ҳам тез-тез эшитилиб туради. 
“Ахборот” атамаси лотинча “Informatsion” сўзидан олинган бўлиб, хабар, 
маълумот кўрсатгичларни мажмуасини билдиради. Ахборот-аниқ ва амалда 
ишлатиладиган хабардир. Профессор А.А.Абдуқодировнинг таъкидлашича: 
“Ахборотнинг ўзини, бирор объект, атроф муҳитнинг маьлум бўлаги ёки 
маьлум жараёни ҳақидаги аниқсизлик даражасини камайтирадиган белгилар
параметрлар, тафсилотлар, йўриқларнинг мажмуаси дейиш мумкин”
.
Жамиятни ахборотлаштиришда-ахборот захиралари муҳим роль ўйнайди. 
Ахборот захиралари - алоҳида ахборот тизимлари (кутубхона, архив, фонд, 
маълумот банклари, компьютер хотираси ва бошқа ахборот тизимлари)даги 


198 
ҳужжатлар тўпламидир. Ахборот захираларнинг бир нечта хусусиятлари 
мавжуд:
1. Битмас – тугалланмаслиги (табиий захира – нефть, маълум бир 
муддатдан кейин тугаб қолади, ахборот захиралари эса йилдан-йилга ортиб 
боради). 
2. Ахборот захираларидан фойдаланиш имконияти сақланади ва кўпайиб 
боради. 
3. Ахборот захиралари бошқа захира (меҳнат, малака, техника, энергия, 
хом ашё) лар билан бирлашган ҳолда ҳаракатланувчи куч сифатида намоён 
бўлади. 
4. Билимни ахборот захирасига айлантириб, уларнинг кодланиш, қайта 
жамланиш ва узатиш имкониятига қарам бўлади.
Шакл ва турлари. Маълумотлар, матн, графика, билимлар, реал дунё 
объектлари, жадвал, видео, тасвир, нутқ ва товуш каби кўринишларда 
ифодаланади.
Ахборотни қайта ишлаш. Ахборотни қайта ишлаш дастлаб қоғозда, 
сўнгра механик, электр машиналарда бажарилиб келинди. Ҳозирги даврда эса, 
компьютерларда амалга оширилмоқда. Ахборотни қайта ишлаш технологик 
жараён бўлиб, илмий адабиётларда унинг қуйидаги таърифи берилган. Ахборот 
технологияси - объект, жараён ёки ҳодиса (ахборот маҳсулоти)нинг ҳолати 
ҳақидаги янги сифат ахборотларини олиш учун маълумотлар, бошланғич 
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда узатиш восита ва услубларидан 
фойдаланувчи жараёндир. 
Ахборот технологиясининг технологик жараёни қуйидагича амалга 
оширилади: 
а)маълум бир турдаги ахборотлар жамланади; 
б)қайта 
ишланади, 
яъни 
гуруҳланади, 
турларга 
ажратилади, 
агрегатлаштирилади ва ҳисобланади
в) тайёр ахборот маҳсулоти олинади ва исътемолчиларга узатилади. 


199 
Ахборотни узатиш. Инсонлар ахборотнинг хабар шаклидан қадим 
замонлардан бошлаб фойдаланиб келганлар. Масалан, инсонлар қабила бўлиб 
яшаган даврларида, бирон қабилага ташқи хавф-хатар туғдирилганда, унинг 
бир аъзоси тепалик устида олов ëққан ва унинг тутуни орқали бошқа жамоага 
хабар қилган ва қўшни қабила одамлари ёрдамга етиб келганлар. 
Одамлар ëзиш ва ўқишни ўрганганларидан сўнг, бундай хабар 
(ахборот)ларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга чопар орқали ëки хат ташишга 
ўргатилган кабутардан бериб юборганлар. Кейинчалик, секин-асталик билан 
почта хизмати шаклланиб борган.
Ўтган асрнинг охирларида мультимедиа технологиясининг яратилиши ва 
уни ахборот технологияларига татбиқ этилиши, замонавий мультимедиа 
технологиясини яратилишига олиб келди. 
Қуйида 
ахборот 
технологиясига 
асосланган 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish