Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-МАВЗУ: МУСИҚА МАШҒУЛОТЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/58
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#211855
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Bog'liq
4.1-

1-МАВЗУ: МУСИҚА МАШҒУЛОТЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР. 
РЕЖА 
1.Иннавацион технологиялари ва уларнинг мусиқий машғулотларида ўрни 
2. Мактабгача таълим- тарбия жараёнида инновацион педагогик технологияни 
жорий қилиш 
1. 1.Иннавацион технологиялари ва уларнинг мусиқий 
машғулотларида ўрни 
Таълим 
мазмунини 
янгилаш, 
такомиллаштириш 
ва 
сифат 
кўрсаткичларини ошириш баробарида мусиқа раҳбарларни қайта тайёрлаш 
ва уларнинг мунтазам малакасини ошириб бориш, илм – фан тараққиёти 
билан ҳамқадам боришини, айниқса барча соҳаларга кенг кириб келган ва 
қўлланилаётган ахборот технологиялари, интерфаол усуллардан унумли 
фойдалана оладиган, компьютер билан эркин мулоқот қила оладиган ва ўз 
фаолиятида, мусиқа машғулотлари самарадорлигини таъминлашга тадбиқ эта 
оладиган даражада бўлишини таъминлаш масаласи бугунги куннинг муҳим 
вазифаларидандир.

 Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама 
уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интелектуал 
салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг 
тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган 
ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун талай ишлар амалга оширилмоқда. 
Бу борада мусиқа тарбиянинг аҳамияти беқиёс. Шунинг учун ҳам мусиқий 
педагогикага 
оид 
илмий-ижодий 
янгиликларни, 
айниқса 
мусиқа 
машғулотларини бугунги ёшларнинг салоҳиятига мос замонавий талаблар 
асосида ташкил қилиш технологияси ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Инновацион технологияларни таълим –тарбия жараёнида қўллашга 
бўлган қизиқиш, эътибор кундан–кунга кучайиб бормоқда. Бундай 
бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда 
тарбияланувчини фақат тайёр билимларини эгаллашга ўргатилган бўлса, 
замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига ва ҳатто тўғри ва аниқ 
хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. 
Педагогик технология ва педагог маҳоратга оид билим, тажриба ва 
интерактив методлар тарбияланувчини билимли, етук малакага эга 
бўлишларини таъминлайди.
Инновация (инглизча инновацион) – янгилик киритиш, янгиликдир. 
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда мусиқа раҳбари ва 



болалар фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга 
оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. 
Интерактив методлар бу – жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни 
педагогик таъсир этиш усулларини ўзига хослиги шундаки, улар фақат 
педагог ва тарбияланувчининг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга 
оширилади. 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, уларга қуйидагилар киради: 
- мусиқа раҳбари – болаларнинг машғулот давомида бефарқ 
бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга йўналтириш; 
Педагогик 
технология 
масалалари, 
муаммоларини 
ўрганаётган 
тарбиячилар, илмий – тадқиқотчилар, амалиётчиларнинг фикрича, педагогик 
технология – бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ ҳамда ўқитиш 
жараёнида қўлланиши зарур бўлган ТВФ, компьютер, масофали ўқиш ёки 
турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. 
Мусиқа раҳбари ва МТМ тарбияланувчиларининг мақсаддан натижага 
эришишида қандай технолгияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар 
иккала томоннинг асосий мақсади - аниқ натижага эришишга қаратилган, 
бунда тарбияланувчининг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб 
ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага эришиш учун 
балким фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, 
ахборот технологияси керак бўлади, булар мусиқа раҳбари ва МТМ 
тарбияланувчиларининг ўзаро фаолиятига боғлиқ. 
Мусиқа раҳбари машғулот режасини ёзиш билан бир қаторда, фаолият 
жараёнини олдиндан лойиҳалаштириши зарур, бу жараёнда Мусиқа раҳбари 
мусиқа машғулотнинг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, ТВФни, энг 
асосийси, 
тарбияланувчиларнинг 
имконияти, 
эҳтиёжини 
ҳамда 
ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини назарда тутиши керак, 
шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин бўлади. Қисқа 
қилиб айтганда, болаларни машғулот марказига олиб чиқиши керак. 
Мусиқа раҳбари томонидан ҳар бир машғулотни яхлит ҳолатда кўра 
билиш ва уни тасаввур этиш учун ҳар бир мусиқа машғулотлари жараёнини 
олдиндан лойиҳалаштириб олиши лозим. Бунда мусиқа раҳбари томонидан 
бўлажак мусиқа машғулотларини технологик харитасини (машғулот 
ишланмасини )тузиб олиши катта аҳамиятга эгадир, чунки машғулотнинг
ишланмасини ҳар бир мавзу, ҳар бир машғулот ўтиш учун 
тарбияланувчининг хусусиятидан имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан 
ҳолда тузилади. Бундай технологик харитани тузиш осон эмас, чунки бунинг 
учун мусиқа раҳбари педагогика, психология, хусусий методика, педагогика 



ва ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп 
методлар, усулларни билиши керак бўлади. Ҳар бир машғулотни ранг-
баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган мусиқа 
машғулотларининг лойихалаштирилган ишланмасига боғлиқ. 
Машғулотнинг ишланмаси қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу 
мусиқа раҳбарининг тажрибаси, қўйган мақсади, фантазияси ва ихтиёрига 
боғлиқ. Машғулот ишланмасини қандай тузилган бўлмасин, унда машғулот 
жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши, аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва 
кафотланган натижа, мусиқа машғулотлари жараёнини ташкил этишнинг 
технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Машғулот 
ишланмасининг тузилиши мусиқа раҳбари томонидан машғулотни 
кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай ҳаритада 
машуғлот жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.
Мусиқа раҳбари томонидан ўтиладиган мавзуси, ҳар бир мусиқа 
машғулотлари ишланмаси тузилган бўйича яхлит ҳолда тасаввур этиб 
ёндошишга, тушунишига (бир ўқув йили бўйича), яхлит таълим-тарбия 
жараёнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасини 
кўра олишига ёрдам беради. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish