Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Ҳамма 
ёшдаги 
гуруҳларда 
элементар 
математик 
тасаввурларни 
шакллантиришнинг 
асосий 
усулларидан 
бири болаларга саволлар бериш усулидир. Педагогикада саволларнинг 
қуйидаги классификацияси қабул қидинган: 
Репродуктив - мнемик (фараз қилишга оид) саволлар (Қанча? Бу нима? Бу 
шакл нима деб аталади? Квадрат учбурчакдан нимаси билан фарқ қилади?); 
-репродуктив - билишга доир саволлар. (Агар мен яна битта кубча қўйсам, 
токчадаги кубчалар қанча бўлади? Қайси сон катта (кичик): тўққизми ёки етти?) 
-продуктив — билиш саволлари. (Доирачалар 9 тадан бўлиши учун нима 
қилиш керак? Тасмани қандай қилиб тенг қисмларга бўлиш мумкин?) 
Қатордаги қайси байроқча қизил эканини билиш учун нима қилиш керак? 


103 
Саволлар болаларнинг идрок, хотира, нутқларини активлаштиради, 
материалнинг тушунилишини ва ўзлаштирилишини таъминлайди. Элементар 
математик тасаввурларни шакллантиришда бир қанча саволлардан фой-
даланилади. Булар буюмнинг конкрет белгилари, хоссаларини, амалий иш 
натижаларини тавсифлашга йўналтирилган, 
яъни унинг хусусиятларини қайд қилувчи энг 
содда саволлардан бошлаб, боғланишлар, 
муносабатлар, алоқалар ўрнатишни, уларни 
асослаш ва тушунтириб беришни, энг оддий 
исбоглашларни талаб қилувчи мураккаб 
саволлар 
жуда 
муҳимдир. 
Бундай 
саволларкўпинча 
тарбиячи 
намуна 
кўрсатганидан кейин, болалар машқларни 
бажариб бўлганларидан кейин берилади. 
Масалан, болалар қоғоз тўғри тўртбурчакни 
тенг икки қисмга бўлганларидан кейин 
тарбиячи сўрайди: “Сен нима қилдинг? Бу 
қисмлар нима деб аталади? Нега бу икки 
қисмнинг ҳар бирини яримта деб аташ 
мумкмн? Қисмларнинг шакли қандай? 
Квадратлар ҳосил бўлганини қандай исботлаш 
мумкин? Тўғри тўртбурчакни тўртта тенг қисмга бўлиш учун нима қилиш 
керак?” 
Характери бўйича турли саволлар ҳар хил типдаги билиш фаолиятини, яъни 
ўрганилган материални қайта тикловчи репродуктив фаолиятдан бошлаб, 
муаммола масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган продуктив фаолиятларга 
даъват қилади, ундайди. 
Методик усул сифатида саволларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар: 
-аниқлик, конкретлик, гўзаллик (лаконизм); 
-ифодаларнинг турли-туманлиги, яъни бир нарсанинг ўзини ҳар хил сўраш: 
-мантиқий изчиллик; 
-болаларнинг ёшлари ва ўрганиладнган материалга боғлиқ ҳолда
репродуктив ва продуктив саволлар орасидаги оптимал муносабат; 
-саволлар 
боланинг 
фикрини 
уйғотишй, 
унинг 
тафаккурини 
ривожлантириш, ўйлашга мажбур қилиши, керакли нарсани ажратиши, таҳлил 
ўтказиши, таққослаши, қарши қўйиши. умумлаштиришни талаб қилишикерак; 
-саволлар миқдори кўп бўлмаслиги, аммо қўйилган дидактик мақсадга 
эришиш учун етарли бўлиши керак; 
-йўл-йўриқ берувчи ва альтернатив саволлардан фойдаланмаслик керак. 
Тарбиячи одатда саволни бутун гуруҳга беради, унга жавобни чақирилган 
болагина беради. Айрим ҳолларда, айниқса, кичик гуруҳларда жўр (хор) бўлиб 
ялпи жавоб беришлари ҳам мумкин. Болаларга жавобни ўйлашлари учун 
имконият бериш керак. 


104 
Катта ёшдаги болаларга саволларни мустақил ифодалашни ўргатиш керак. 
Конкрет вазиятда, дидактик материалдан фойдаланиб, тарбиячи болаларга 
буюмларнинг миқдори, уларнинг тартиб ўринлари, ўлчами, шакли, ўлчаш 
усуллари ҳақида бир-бирларидан сўрашни таклиф қилади. Тарбиячи бевосита 
таққослаш натижалари бўйича саволлар (“Карим квадрат билан тўғри 
тўртбурчакни таққослади. Ундан нима ҳақида сўрашмумкин?”), доска олдида 
бажарилган амалий ишдан кейин саволлар (Ҳилоладан сўранг-чи, у буюмларни 
икки қаторга ёйиб ниманн билиб олди? Қаранг, мен нима қилдим. Мендан нима 
ҳақида сўрайсиз?), бир қатор-да ёнма-ён ўтирган бола бажарган ҳаракатлар 
асосида (“Шерзоддан нима ҳақида сўраш мумкин?”) беришга ўргатади. Агар 
саволлар аниқ шахсга -тарбиячига, ўртоғига, йўналган бўлса, болалар саволлар 
бериш малакасини самарали, муваффақиятли эгаллайдилар. 
Болаларнинг жавоблари саволларнинг характерига кўра: 
-қисқа ёки тўлиқ, 
-мустақил, тушуниладиган, 
-аниқ, равшан, етарлича жарангдор, 
-грамматик жиҳатдан тўғри (сўзлар тартибига қоидасига, уларнинг 
мослашувларига, махсус атамалардан фойдаланишига амал қилинган) бўлиши 
керак. 
Мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда катталарга кўпинча 
жавобни қайта ифодалаш усулидан фойдаланишга тўғри келади, унинг тўғри 
намунасини беради ва такрорлашни таклиф қилади. Масалан: «Токчада тўртта 
қўзиқорин», «Токчадаги қўзиқоринлар тўртта», — деб аниқлаштиради тарбиячн. 
5. Текшириш ва баҳолаш. Бу усуллар ўзаро узвий боғланган. Текшириш 
болаларнинг топшириқни бажариш жараёнини кузатиш улар ишларининг 
натижалари, жавоблари орқали амалга оширилади. Мазкур усуллар кўрсатмалар, 
тушунтиришлар, уқдиришлар, катталар томонидан ҳаракатларнинг намуна 
сифатида кўрсатилиши бевосита ёрдам бериш билан қўшиб олиб борилади
бунга хатоларни тузатиш ҳам қўшилади. 
Тарбиячи болалар билан бажариладиган якка ва жамоа ишлари жараёнида 
хатоларни тузатишни амалга оширади. Амалий таъсир кўрсатадиган ва нутқ 
хатолари тузатилиши керак. Тарбиячи хато сабабларини тушунтиради, намуна 
беради ёкн мисол сифатида бошқа болаларнинг ҳаракатлари, жавобларидан 
фойдаланади. Тарбиячи секин-аста текширишни ўзини-ўзи текшириш ва ўзаро 
текширишлар билан қўшиб олиб боради. Болалар санашда, ўлчашда, оддий 
ҳисоблашларда йўл қўйишлари мумкин бўлган типик хатоларни билгани ҳолда 
унинг олдини олишга ҳаракат қилади. 
Болаларнинг ҳаракат усул ва натижалари, хулқлари баҳоланиши керак. 
Катталарнинг намуна бўйича йўналиш олишга ўргатувчи баҳолари, 
ўртоқларининг баҳолари ва ўзини-ўзи баҳолаш билан қўшиб олиб борилади. Бу 
усулдан машқларнинг, ўйинларнинг, машғулотларнинг боришида ва охирида 
фойдаланилади. 
Болаларнинг ёшларига қараб билимлари ва ҳаракат усулларини 


105 
ўзлаштирганликларини текшириш ва баҳолаш ўзига хос хусусиятига эга. 
Натижалар ҳам текширилади, баҳонинг дифференциаллашганлиги ва 
мазмунлилиги ортади. Ўргатувчи усуллардан ташқари бу ҳамма усуллар 
тарбияловчи функцияларни ҳам бажарадилар: ўртоқларига нисбатан яхши 
муносабатда бўлиш, уларга ёрдам бериш истаги ва малакасини тарбиялашга 
ёрдам беради. 
6. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда элементар математик 
тасаввурларни шакллантиришни боришида таққослаш, таҳлил, синтез, 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish