95
қайси кун бўлгани, бугун қайси кун эканини, эртага қайси кун бўлишини,
ҳафтадаги кунлар сонини, уларнинг тартибини айтишни ўрганадилар.
Бундан
ташқари, болалар йил фаслларининг
характерли белгиларини) ўзларининг бу
вақтдаги
ўйинларни,
одамларнинг
табиатдаги меҳнатларини аниқлайдилар.
Маълумки, болалар ҳафта
кунларини
бир текисда ўзлаштирмайдилар. Улар
якшанба, шанба ва душанбани энг яхши
эслаб қоладилар.
Якшанба
—
хурсандчиликлар
бўладиган кун, яқинлар билан, яъни ота-
она, буви ва бошқалар
билан бирга
бўладиган кун. Бу кун яна шуниси билан
ҳам ғайриоддий кунки, баъзида бола ҳаётининг одатдаги тартиби ўзгаради:
бувисининг уйида тушлик қилиш, меҳмонлар келиши, театрга бориш ва ҳ. к.
Болалар душанбани ҳам яхши биладилар, чунки шу куни улар,
якшанбадан кейин боғчада бўлишларининг биринчи кунидир. Сешанба,
пайшанба ва жума кунлари алоҳида аҳамиятли воқеалар билан белгиланмаган.
Тўғриси, жума кунини болалар дам олиш арафаси сифатида, болалар боғчасида
бўлишларининг дам олинадиган кунлардан
олдинги охирги кун сифатида
яхшироқ биладилар ва ажратадилар. Шундай қилиб, кичик болаларнинг
ҳафтанинг ҳар хил кунларини билишдек билимларни ўзлаштиришларида
уларнинг фаолиятлари ва ҳаяжонли кечинмаларининг роли ҳақида гапириш учун
баъзи асослар бор.
Шу сабабли болаларни ҳафта тушунчаси билан таништиришни ҳафтанинг
ҳамма кунларини ўзлаштиришдан эмас, балки кеча қайси кун бўлганини, эртага
қайси кун бўлишини аниқлашдан бошлаш маъқул.”Бунда тарбиячи олдин
ҳафтанинг якшанба,
душанба кунларини, сўнгра эса, аста-секин ҳафтанинг
бошқа кунларини ўргатишни назарда тутади. Болалар ҳафта кунларининг
номларини айтибгина қолмай, балки уларга оид элементар тавсифномалар
беришлари муҳимдир.
Масалан, тарбиячи машғулот давомида ушбуларни сўрайди: “Кеча қайси
кун эди?” “Эртага қайси кун бўлади?” Агар болалар ҳафтанинг кунларини
айтишда қийналишса, тарбиячининг ўзи айтади. У якшанба дам олиш куни
эканини айтади. Шу куни ҳамма дам оладн. Болалар боғчага боришмайди.
Якшанбадан кейин душанба деб аталувчи кун келади. Бу дам олиш кунидан
кейин болалар боғчага, катталар ишга борадиган биринчи кун ва ҳ.к.
Шундай қилиб, тарбиячи болаларни ҳафтанинг
кунлари билан кетма-кет
таништиради. Болалар ҳафта кунларининг номларини ва улар тартибини яхши
эслаб қолишлари учун, уларнинг эътиборини ҳафта кунининг номи билан унинг
тартиби орасидаги боғланишга қаратиш керак. Масалан, чоршанба — ҳафтанинг
96
ўртаси, пайшанба—ҳафтанинг тўртинчи куни, жума эса ҳафтанинг бешинчи
куни ва ҳ.к.
Болалар ҳафта қисмларини фарқлаш ва айтишни ўрганиб олганларидан
кейин, куннинг ҳамма номларини кетма-кет ўзлаштириш
устида иш бошлаш
мумкин. Болалар ҳафтада ҳаммаси бўлиб неча кун борлигини аниқлашади,
уларнинг тартибини айтишади. Тарбиячи болалардан ҳафтанинг қайси
кунларини билишларини, улар ҳафтада нечта эканлигини сўрайди. Ҳафтанинг
ҳамма куни тартиби билан келиб кетишини тушунтиради: биринчи кун душанба,
иккинчи кун сешанба, учинчи кун чоршанба ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: