55
бартараф қилиш жуда қийин бўлади. Иккинчи томондан, болалар мактабда
абстракт билимларки эгаллар эканлар, кўпинча уларни формал, асл мазмунини
тушуниб етмаган ҳолда ўзлаштирадилар. Шунинг учун ҳам аниқ шарт-
шароитларда математик билимларни қўлланиш
имконияти жуда чекланган
бўлади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишнинг муҳим
вазифаси
математик
абстрактлашлар билан аниқ
борлиқ
орасидаги
боғлиқликни таъминлайдиган
билим ва ҳаракатларнинг
оралиқ
савиясини
шакллантиришдан
иборат
бўлиши керак.
Текширишлар
шуни
кўрсатмоқдаки,
мактабгача
ёшдаги болаларга математика
ўқитишда
ўтиш
савияси
мазмуни қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, шундай фаолият ва масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда
математик операцияларни қўллашнинг зарурлиги болаларга яққол кўриниб
туради. Бу
бир томондан, боланинг амалий фаолияти билан бевосита боғлиқ
(тенглаштириш, таққослашга оид) масалалар, иккинчи томондан, уларга шундай
шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан
фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб қўйилган икки тўпламни амалда
тенглаштириш) амалга ошириш мумкин бўлмайди.
Иккинчидан, муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу
муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларга
ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга
киритиш ва шу
асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, қисм-
бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини беради.
Текшириш натижалари шуни кўрсатадики,
математик операциялар
мактабгача ёшда ўзлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида
киритилса ва қайта ишланса, математикани эгаллаш самаралироқ бўлади. Ё
ҳаддан ташқари аниқлик, ё математик билимларнинг формаллиги туфайли пайдо
бўладиган қийинчиликлар мазкур ҳолда пайдо бўлмайди.
Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитишда математик билимлар таркибини
текшириш тенглик-тенгсизлик, қисм-бутун
муносабатлари, билвосита
тенглаштириш саноқ ва арифметик амалларни тўлиқ ва онгли ўзлаштириш учун
асос бўладиган содда масалалар ва муносабатларнинг ўзидан иборат эканини
кўрсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг содда шаклларини)
болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машғулотларга
катта қизиқиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари
(тенглик, қисм-бутун ва ҳоказо муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар,
56
турмушда амалий ишлар қилишда
фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва
тайёрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар.
“Болажон” таянч дастури беш бўлимдан иборат: «Миқдор ва саноқ»,
«Катталик», «Геометрик шакллар», «Фазода мўлжал олиш», «Вақтга нисбатан
мўлжал олиш».
Энди ҳар хил гуруҳларда «Сон-саноқ» бўлими устида ишлаш услубияти
ҳақида фикр юритамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: