79
Ақл - кишининг умумий билиш қобилияти бўлиб,
уни билим ва
тажрибаларни эгаллашга ва уларни амалда қўллашга тайёрлиги, шу билан бир
қаторда кишининг муаммоли вазиятларда ақл - фаросат билан ўзини тута олиш.
Амалий тафаккур – кўпинча вақт танқислиги
шароитида юзага
келадиган ва ҳатти - ҳaракaтларнинг мақсадини аниқлаш; режа лойиҳаларни
ишлаб чиқиш билан боглиқ.
Англаш қобилияти – ўқитувчиларнинг таълим ва тарбия жараёни
моҳияти, қонуниятлари, талабаларнинг ёш,
психологик ва шахсий
хусусиятлари, таълим иштирокчилари ўртасидаги
муносабат мазмуни,
педагогик фаолиятни самарали ташқил этиш шартлари ҳамда
кутиладиган
натижаларни англашга имкон берадиган индивидуал психологик хусусият
Артикуляция (лот. “аrticulation” < “articulare” – “аниқ талаффуз қилмоқ”)
нутқ орган (аъзо)ларининг товуш ҳосил қилишдаги ҳаракатлари ҳолати
Билиш - психик акс эттириш жараёни,
билимларни эгаллаш ва
ўзлаштиришни
таъминлайди, билишга қизиқиш – ақлий интеллектуал ҳислар
маҳсули, бу одамнинг теварак - атрофдаги оламни билиш эҳтиёжи тариқасида
намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: