Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 5,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/133
Sana22.02.2022
Hajmi5,16 Mb.
#82713
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

"Ролли ўйинлар" . Ролли ўйинлар методининг моҳияти шундан 
иборатки, унда ўқувчилар бошқа кишининг ролига кириб оладилар ва 
унинг ичида харакат қиладилар. Ўйинда ўқувчиларга асосан тугалланмаган 
вазиятлар берилади. Улар қарор қабул қилишлари, конфликтли ҳолатларни 
бартараф этишлари ёки таклиф этилган вазиятларни ниҳоясига 
етказишлари керак бўлади. 
Ролли ўйинлар ўқувчиларда бошқаларни тушиниш, уларга хайри-
хохлик қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Бошқалар ролини ўйнаш 
орқали, унинг нуқтаи назарини тушиниш осон, ҳатто унинг нималар 
ҳақида ўйлаётгани ва сезаётганини ҳам. Ролли ўйинлар ўқувчиларга турли 
вазиятларда ўзини тута билишнинг моделларини бериши мумкин. 


108 
Дарсларда ролли ўйинларини қўллаш қуйидаги босқичларни ўз ичига 
олади. 
1. Ўйинни вазиятларини танлаш. Ролли ўйинларга материал бўлиб 
хизмат қиладиган кўплаб вазиятлар мавжуд. Улар индивидуал 
қийинчиликларни (интернет хизмати провайдери билан мулоқат қилиш) ва 
конфликтни ҳал қилиш вазиятларини (дастурий маҳсулот буюрмачиси 
билан баҳс) ўз ичига олади. Ўйинлар махсус саволлар ёки муаммоларни 
ҳал этишда қўлланилиши мумкин. Масалан, ёш болаларга интернет 
тармоғининг барча маълумотларига киришга рухсат бериш керакми ёки 
йўқми? деган саволга жавоб топишда ўйин методидан фойдаланиш 
мумкин.
2. Тайёрлаш. ўқувчилар вазият ёки муаммо билан танишадилар ва 
улар ўртасида роллар тақсимланади. 
3. Иштирокчиларни танлаш. ўқитувчи ролга ўқувчиларни ўзи танлаши, 
гуруҳда ўзлари тақсимлашларига имкон бериши ёки хохловчиларни 
таклиф этиши мумкин. Ўқувчилар ўзларининг синфи олдида чиқиш 
қилишлари ёки бир вақтнинг ўзида кичик гуруҳларда ишлашлари мумкин. 
Ролли ўйинларида иштирок этмаётган ўқувчилар кузатувчи бўлишлари ёки 
бошқа ролни ўйнашлари мумкин. 
4. Ўйинни ўтказиш. Ўқувчилар ўйин доирасида ўзларини тутиш 
усулини ўзлари танлайдилар. Бунда албатта берилган вазиятга тушганда 
инсон ўзини қандай тутиши мумкинлиги асос қилиб олинади. Ўйиннинг 
боришига ўқитувчи аралашмаслиги лозим. Агар ўйин бор жойига келганда 
қолсагина, унга туртки бериш мақсадида аралашиши мумкин. Шунда ҳам 
аралашув қисқа, аниқ ва равшан бўлиши керак. Айрим ҳолларда ўйин 
тугагандан кейин ролларни алмашиб, яна бир бор такроран ўйин ўтказиш 
фойдадан ҳоли бўлмайди. 
5. Муҳокама. Ўйин мухокама қилиниши ва баҳоланиши керак.
Мухокама учун қуйидаги саволларни бериш мумкин: 
– Сиз нималарга ўргандингиз? 
– Ўйин бўйича ва ҳар бир рол бўйича нималарни ҳис этаяпсиз? 
– Ўйин реалистик бўлдими? 
– Қўйилган масала ҳал этилдими? Агар ҳал этилган бўлса, қандай ҳал 
этилди? Агар ҳал этилмаган бўлса, нима учун? 

Download 5,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish