Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини


 Пластик алмашинув. Оқсиллар биосинтези. Генетик код



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

2. Пластик алмашинув. Оқсиллар биосинтези. Генетик код. 
Биологик синтез реакцияларининг тўплами пластик алмашинув (ёки 
ассимиляция) деб аталади. Бунда ҳужайра ташқаридан келаётган оддий 
моддалар ҳисобига ўзи учун зарур бўлган бирикмаларни ҳосил қилади. 
Пластик алмашинувнинг энг муҳим шаклларидан бири оқсил 
биосинтезидир. Моддалар алмашинуви аслида оқсиллар алмашинуви билан 
боғлиқ бўлиб, оқсилларга хос бўлган бирор хусусиятнинг ўзгариши, айни 
пайтда, моддалар алмашинуви жараёнининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. 
Оқсилларнинг биологик вазифаси, асосан, аминокислоталарнинг 
оқсил молекуласидаги ўрни, яъни уларнинг кетма-кетлиги билан аниқланади. 
Бинобарин, бундай молекулалар биосинтези олдиндан белгиланган режа 
бўйича амалга ошиши керак. Бундай режа ДНК молекуласида 4 хил 
нуклеотидларнинг ёрдамида ёзилган бўлиб, у оқсил молекуласининг нусхаси 
ёки қолипи деб юритилади. 20 хил аминокислотанинг ДНК молекуласидаги 4 
хил нуклеотидлар ёрдамида ифодаланиши генетик код деб аталади. Ҳар бир 
аминокислота учта нуклеотиднинг бирикишидан ҳосил бўлган триплет код 
ёрдамида ифодаланади. 20 та аминокислотани ифодалаш учун 61 та 
триплетли коддан фойдаланилади. Демак, битта аминокислота 2 ва ундан 
ортиқ код ёрдамида ифодаланади. Кодларнинг умумий сони 64 тага тенг (43 
= 4 • 4 • 4). Қолган 3 та код оқсил синтезининг бошланиши ва тугалланишини 
билдиради. 
Генетик код барча тирик организмлар учун универсал ҳисобланади. 
Генетик коднинг муҳим хусусиятларидан бири унинг спецификлиги бўлиб, 
битта триплет битта аминокислотага мос келади. 
Оқсил биосинтези ўта мураккаб жараён бўлиб, бунда хилма-хил 
фермент ва РНКлар иштирок этади. Бу жараён рибосомаларда кечади. 
Оқсил тўғрисидаги ахборот ДНК молекуласидан и-РНК га кўчириб 
олинади (транскрипция), яъни ДНКнинг занжирларидан бирида РНК 
молекуласи синтезланади. и-РНК нуклеотидларининг кетма-кетлиги ДНК 
молекуласидаги нуклеотидлар кетма-кетлигига мос (комилементар) бўлади. 


63 
Дастлаб аминокислоталар АТФ энергияси ёрдамида фаол ҳолга 
келади ва т-РНКлар ёрдамида рибосомаларга ташиб келтирилади. 
Цитоплазмада рибосома ва и-РНКдан иборат оқсил синтез қилувчи 
мажмуа ҳосил бўлади. Рибосома и-РНК бўйлаб ҳаракат қилади ва поли- 
пептид занжирининг ҳосил бўлиши бошланади.
Аминокислота билан триплетли кодининг мос келишини т-РНК 
белгилайди. Оқсил молекуласи синтези тугаллангач, полипептид занжир 
рибосомадан ажралади. Рибосома ва и-РНК молекуласидан оқсиллар 
биосинтезида қайта-қайта фойдаланилиши мумкин. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish