Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

5. Фотосинтез 
Фототроф организмларга хлорофилл пигментига эга организмлар:
яшил ўсимликлар, лишайниклар ва айрим бактериялар киради. Яшил 
ўсимликлар ҳужайрасидаги хлоропластларда тўпланган хлорофилл пигменти 
ёрдамида ёруғлик энергияси кимёвий энергияга айланади. Ёруғлик энергияси 
ҳисобига органик бирикмалар синтезланиши фотосинтез дейилади. 
Барча тирик организмларнинг ҳаётий фаолияти фотосинтез жараёни 
билан бевосита ёки билвосита боғлиқ. Фотосинтез натижасида автотроф 
организм ҳужайраларида ҳосил бўлган органик моддалар, биринчи навбатда 


67 
шу организм ҳужайралари ҳамда барча гетеротроф организмлар учун озиқа 
ва энергия манбаидир. 
Фотосинтез жараёнини қуйидаги умумий формула орқали ифодалаш 
мумкин: 
6CО
2
+ 6Н
2
О + қуёш энергияси → C
6
Н
12
О

+ 6О
2
Хлорофилл пигменти ўзига хос кимёвий тузилишга ва ёруғлик 
квантларини ушлаб қолиш хусусиятига эга. Фотосинтез жараёни 
ҳужайранинг фотосинтез қилувчи тузилмаларида икки босқичда ўтади: 
ёруғлик ва қоронғилик босқичлари. 
Ёруғлик босқичи хлоропластларнинг тилакоидларида кечади. Бунда 
бошланғич маҳсулотлар сифатида ёруғлик энергияси, сув, АДФ, хлорофилл 
иштирок этади. Ёруғлик квантлари – фотонлар хлорофилл молекуласи 
электронларини қўзғатади. Электронлар энергияси ҳисобига АДФ ва фосфат 
кислотадан АТФ синтезланади, яъни ёруғлик энергияси АТФнинг кимёвий 
энергиясига айланади. Электронлар энергиясининг бир қисми водород 
ионлари (Н+) ни водород атомларига айлантиришга сарфланади. Натижада 
сув фотолизга учрайди. Ёруғлик энергияси таъсирида сувнинг парчаланиши 
фотолиз дейилади. Ҳосил бўлган водород атомлари НАДФ (никотинамид 
аденин динуклеотид фосфат) молекулалари аксепторларга бирикиб
энергияга бой НАДФ·Н ҳосил бўлади. ОН– (гидроксил) ионлари 
электронларини хлорофилл молекуласига узатиб, ОН радикалларига 
айланади, радикалларнинг ўзаро таъсирлашувидан сув ва молекуляр 
кислород ҳосил бўлади. Фотосинтез жараёнининг ёруғлик босқичида охирги 
маҳсулотлар сифатида О
2
, АТФ, НАДФ·Н ҳосил бўлади. Молекуляр 
кислород атмосферага чиқарилади, энергияга бой АТФ ва НАДФ·Н 
қоронғилик босқичи реакцияларига сарфланади. 
Фотосинтезнинг қоронғилик босқичи хлоропластларнинг строма 
қисмида амалга ошади, бунда бошланғич маҳсулотлар сифатида CО
2
, АТФ, 
НАДФ·Н қатнашади. НАДФ молекуласи таркибидаги Н атомлари ва CО
2


68 
молекулалари АТФ энергияси ҳисобига бирикиб, бирламчи углевод – 
глюкоза синтезланади. 
Фотосинтезнинг умумий реакцияси: 12Н
2
О + 6СО
2
= C
6
Н
12
О
6
+ 6О
2
+ 6Н
2
О 
Сувнинг фотолизи: 12Н
2
О = 6О
2
+ 24Н + 24 ē 
НАДФ•Н нинг ҳосил бўлиши: 24НАДФ + 24Н + 24 ē = 24 НАДФ·Н 
Фотофосфорланиш: 18АДФ + Н
3
РО
4
= 18АТФ 
Ёруғлик реакциялари:
12Н
2
О + 24НАДФ + 18АДФ + 18Н
3
РО
4
=6О
2
+ 24НАДФ·Н + 18АТФ 
Қоронғилик реакциялари
6CО
2
+ 24НАДФ·Н + 18АТФ = C
6
Н
12
О
6
+ 24НАДФ + 18АДФ +18Н
3
РО
4
+ 6Н
2
О 
Фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган бирламчи углеводлар бир қатор 
реакциялар натижасида бошқа органик моддаларга, яъни аминокислота ва ёғ 
кислоталарга айланади, улардан эса оқсил ва липидлар синтезланади. Бу 
органик моддалар озиқ занжири орқали гетеротроф организмларга ўтади. 
Фотосинтезда атмосферага ажралиб чиққан эркин кислород эса аэроб 
организмларнинг нафас олиши учун сарфланади.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish