Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

2.
 
Танлов мавзуси: Ҳужайрада моддалар ва энергия алмашинуви.
Режа:
1. Моддалар алмашинуви. 
2. Пластик алмашинув. Оқсиллар биосинтези. Генетик код. 
3. Энергия алмашинуви. АТФ.
4. Энергия алмашинуви босқичлари.
5. Фотосинтез.
6. Хемосинтез. 
 
Таянч иборалар: 
ассимиляция, диссимиляция, оқсил биосинтези, 
транскрипция, трансляция, генетик код, триплет, антикодон, гликолиз, 
кислородли парчаланиш, аденозинтрифосфат, энергия, пластида, хлорофилл, 
хемосинтез, автотроф, фототроф, хемотроф, фотосинтез, ёруғлик квантлари, 
фотонлар, темир бактериялари, нитрификатор бактериялар, олтингугурт 
бактериялари, водород бактериялари. 
1.
 
Моддалар алмашинуви. 
Тирик организмлар таркибидаги турли-туман кимёвий моддалар 
хилма-хил реакциялар натижасида доимий равишда ўзгариб туради. Бу 
жараён моддалар алмашинуви ёки метаболизм деб аталади. Моддалар 
алмашинуви тирик организмнинг яшаши, ўсиши, ҳаёт фаолияти, кўпайиши 
ва ташқи муҳит билан доимо алоқада бўлишини таъминлайди. Бу эса тирик 
организмларнинг ўзини-ўзи янгилашига, ўзига ўхшаш наси қолдиришига 
олиб келади, уларнинг яшаши учун зарур шарт ҳисобланади. 
Моддалар алмашинуви жараёнида тирик организм ташқи муҳитдан 
турли-туман моддаларни қабул қилади. Ҳаётий ҳодисалар, асосан, моддалар 
алмашинуви туфайли намоён бўлади. Тирик организмлар томонидан 
озуқанинг ҳазм бўлиши моддалар алмашинувининг дастлабки босқичидир, 
ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган кераксиз маҳсулотларнинг 


61 
ташқарига чиқарилиши эса охирги босқич ҳисобланади. Ҳужайраларда содир 
бўладиган жараёнлар оралиқ босқич деб аталади. 
Моддалар алмашинуви бир-бирига қарама қарши, лекин ўзаро 
боғланган икки жараённи ўз ичига олади: ассимиляция (анаболизм) ва дисси- 
миляция ёки катаболизм реакцияларидан иборат. 
Анаболизм жараёнида тирик организмларда моддалар ҳосил бўлади, 
яъни синтезланиш жараёни кузатилади. Катаболизм жараёнида моддаларнинг 
парчаланиши ва уларда тўпланган энергиянинг ажралиши кузатилади. 
Моддаларнинг парчаланиши кислород иштирокида оксидланиши ва 
кислородсиз муҳит (ачиш жараёни)да амалга оширилади. Натижада ажралиб 
чиққан энергия организмнинг нафақат фаол ҳолатидаги ҳаётий вазифаларни 
бажаришга, балки тинч ҳолатдаги талабларини қондириш учун ҳам 
сарфланади. 
Ферментлар ёрдамида оддий кичик молекулали моддалардан 
мураккаб, юқори молекулали бирикмалар ҳосил бўлади: аминокислоталардан 
оқсиллар, моносахаридлардан эса мураккаб карбонсувлар ҳосил бўлади. Азот 
асослари нуклеотидлар ҳосил қилишда иштирок этади ва улардан нуклеин 
кислоталар шаклланади. Худди шу тартибда оддий ацетат кислоталардан 
мураккаб ёғ кислоталари пайдо бўлади. Улар глицерин моддаси билан 
реакцияга киришиб, ёғларни ва мойларни ҳосил қилади. Биосинтетик 
реакциялар ҳар бир индивид ва турга хос бўлган хусусиятлар асосида 
фарқланиб туради. Оқсил-ферментлар ёрдамида ҳосил бўладиган йирик 
органик молекулалар тузилиши ДНК тартибидаги нуклеотидларнинг кетма-
кетлиги билан аниқланади. Бу эса ўз навбатида мазкур ҳужайранинг генлар 
тўплами — генотип билан боғлиқ. 
Ҳосил бўлган моддалар ўсиш жараёнида ҳужайра ва уларнинг 
органоидларини ҳосил қилиш ҳамда сарфланган ёки парчаланган 
молекулаларни тиклаш учун ишлатилади. 
Барча синтез (ҳосил қилувчи) реакцияларида энергияни сарфлаш рўй 
беради. Парчаланиш реакцияларида эса, аксинча, энергия ажралиб чиқади.


62 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish