91
зарядга эга бўлган оқсил ва генлар гуруҳлари
тўсқинлик қилади. Мембранани
ўзгарувчан электр ёки магнит майдони билан деполяризaция қилинса,
мембранадаги манфий зарядлар нейтралланиб, ҳужайралар қўшилишига
катионлар ёрдамида шароит яратилади. Амалиётда калций (Са
2+
) ва
хлориромазин ионлари кўп қўлланилади. Полиэтиленгликол эффектив
"қўшувчи" агент сифатида қўлланилади. Ҳайвонларда ҳужайраларнинг
қўшилишида
вирус иштирок этади, яъни цитоплазматик мембранадаги
оқсилни гидролизлайди. Вируснинг бир қисмидаги суббирликлар
протеолитик фаолликка эга. Ўсимлик, замбуруғ ва
бактерияларнинг
ҳужайралари қўшилишидан олдин ҳужайра деворидан ажралади, бу билан
протопластлар ҳосил бўлади (протопласт - тирик ҳужайра танаси). Ҳужайра
қобиғи ферментлар ёрдамида гидролизланади: бактериялар ҳужайрасига
лизоцимлар, ўсимлик
учун целлюлоза комплекси, гемицеллюлоза ва
пиктиназ замбуруғ продуцентлари ишлатилади. Протопластларнинг ажратиб
олиниши анча мураккаб жараёндир.
Ҳужайраларнинг қўшилиш методлари.
1. Филогенетик жиҳатдан узоқ бўлган тирик ҳужайраларнинг
қўшилиши (бирлашиши). Турлараро қўшилиш натижасида тамаки,
картошка, карам ва ҳосилдор турлар олинган.
2. Ассиметрик гибридларни олиш. Бу методда битта ҳужайранинг
тўлиқ генлари, иккинчисининг бир қисм генлари қўшилади. Ассиметрик
гибридлар симметрик гибридга нисбатан чидамли бўлади. Симметрик
гибридларда ота-она генлари тўлиқ бўлади.
3. Уч ва ундан ортиқ ота-оналар ҳужайраларининг қўшилишидан
гибридлар олиш
4
.
Янги генетик усулларнинг пайдо бўлиши билан ирсиятни организм
даражасида қайта тузиш имконияти туғилди. Дж.Гордон биринчи бўлиб
вояга етмаган бақанинг (думли даврида) эпителий ҳужайраси ядросини
4
Roland W. Scholz Environmental Literacy in Science and Society: From Knowledge to Decisions. New York,
USA, 2011; Cambridge University. р. 221
92
ядроси олинган бақанинг тухум ҳужайрасига кўчириб ўтказди. Бундай тухум
ҳужайрадан эмбрион ривожланиб, ёш думли бақа ҳосил бўлди. У вояга етган
бақага айланиб, кўпая бошлади. Ядросиз тухум ҳужайрага шу организмнинг
соматик ҳужайра ядросини кўчириб ўтказиш билан генотипи бир хил бўлган
организмларни олиш мумкинлиги исботланди.
Агар шу усулни
сутэмизувчиларда ўтказилса, жуда катта амалий фойдага эришиш мумкин.
Чунки қорамоллар, қўйлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида
серсут, серёғ, сержун, гўштдорлари учрайди. Жинсий кўпайиш пайтида
бундай белгилар юзага чиқмаслиги мумкин. Сермаҳсул ҳисобланган
битта
ҳайвон соматик ҳужайрасидан олинган диплоид ядрони кўплаб ядросиз
тухум ҳужайраларга ўтказиб, сермаҳсул ҳайвонлар сонини кўпайтириш
мумкин. Ҳужайрага генни ёки хромосомани ўтказиш 1970 йилларда
липосомаларнинг (липид пуфакчалари) синтез қилиниши
билан амалга
оширила бошланди. Липосомалар иккита липид қаватидан иборат бўлиб, ҳар
хил моддаларни ҳужайрага киритишда кенг ишлатила бошланди.
Липосомалар ичидаги моддалар, жумладан, хромосомалар узоқ сақланиши
мумкин. Липосома мембранаси ҳарорат таъсирида ўз ҳолатини ўзгартиради
ва ичидаги хромосомани ҳужайрага осонроқ ўтказади. 1978
йилда
липосомалар ёрдамида одамнинг хромосомаси сичқон ҳужайрасига
ўтказилди.
Каллус тўқима.
Do'stlaringiz bilan baham: