Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana22.06.2022
Hajmi2,01 Mb.
#691389
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
adobe photoshop

 
 
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
• "Инсерт" технологияси 


 
 


 
1-Мавзу: Компьютер графикаси ва унинг турлари 
Режа: 
1.
Компьютер графикаси ва унинг турлари. 
2.
Adobe Photoshop дастурида тасвирларга ишлов бериш. 
Таянч иборалар:
компьютер графикаси, растр, вектор, фрактал, 
анимация, ускуналар панели, Adobe Photoshop интерфейси. 
1.
 
Компьютер графикаси ва унинг турлари
«Компютер графикаси»
 
тушунчаси информатикада жуда кенг талқин 
қилинади. Хорижий адабиѐтларда бу билан бир қаторда яна «машина 
графикаси ва
 «
микрокомпютер графикаси
» 
атамалари ҳам қўлланилади. 
В.Гилойнинг фикрича, «машина графикаси» атамаси ҳисоблаш 
машинаси томонидан график объектларни генерациялаш, тақдим этиш, 
ишлаб чиқиш ѐки баҳолаш, у билан манипуляция қилиш ҳамда график 
объектлар ва файлларда бўлган нографик объектлар ўртасида алоқалар 
ўрнатилишини билдиради. 
Машина графикасининг дастлабки тизимлари биринчи рақамли 
компютерлар билан бирга пайдо бўлган. Масалан, 50-йилларнинг бошида 
Массачусетс технологик институтининг «Вирлвинд» компютери электрон-
нурли трубкалар (ENT)да жойлашган ва унга бирлаштирилган дисплейга эга 
эди. Аммо 1963 йилни компютер графикаси асрининг бошланиш йили деб 
ҳисоблаш қабул қилинган, чунки ўшанда жаҳонга интерактив машина 
графикасининг асосий тамойилларини ўз ичига қамраб олган «Скатглад» 
тизими тақдим этилган. Aгар тасвирга уни бевосита тиклаш пайтида 
ўзгартиришларни тезкор киритиш имкони бўлса, графика фақат шу ҳолда 
интерактив 
деб номланади.
Америкалик олимлар У.Нюмен ва Р.Спрулларнинг фикрича «интерактив 
машина графикаси» ҳисоблаш техникасини қўллашнинг барча сохаларини ўз 
ичига олади, улардан интерактив график тизимлар, яъни тасвирлар ѐрдамида 
ишлаб турувчи ЭҲМ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятини 
таъминловчи тизимларни ишлаб чиқишда бевосита фойдаланилади. 
70-йилларнинг бошларида миникомпютерларнинг кашф этилиши билан 
компютер графикасидан амалда фойдаланиш суръатлари кескин ошиб кетди. 
Касбий бирлашмалар фаол шакллана бошланди. 1974 йилда ҳисоблаш 
техникаси бўйича ассоциациянинг машина графикаси бўйича махсус гурухи, 
1979 йили машина графикаси бўйича миллий ассоциация, 1980 йилда 
Эврографика Ассоциацияси ва Машина графикаси бўйича жахон 
ассоциацияси, 1981 йилда АҚШнинг Электроника ва радиотехника бўйича 


мухандислар институтининг компютер жамияти «Машина графикаси ва уни 
қўллаш» журнали таъсис этилди. 1982 йилда МДХ ҳудудида биринчи марта 
академик А.Самарский раҳбарлигида «Компютер графикаси» халқаро 
журнали нашр этила бошлади. 
Ҳозир компютер графикасининг жаҳон бозори ғоятда жўшқин 
ривожланмоқда, қуйида ривожланиш давридан айримларини келтириб 
ўтамиз: 
1. 1995 йилда компютер графикасини дастурий таъминлашни 
(SOFTWAREни) сотишдан тушган даромадлар 77 млн. АҚШ долларини 
ташкил этган, бундан IBM платформаси - 50%га яқин, AMIGO -15%, 
Macintosh - 35% ни ташкил қилган. 
2. 1995 йилда компютер графикасининг техник таъминланиши 
(hardware)ни сотишдан тушган даромад 44 млн. АҚШ долларидан кўпроқни 
ташкил қилган, бундан ШК платформаси - 45%дан кўпроқни, ишчи 
станциялар -35% ни ва HOST ЭҲМ - 25% ни ўз ичига олган. 
Берилганларни график ҳолатда тасвирлаш 50-йилларнинг ўрталарида 
катта ЭҲМларда илмий ва ҳарбий сохаларда қўллана бошланган. Шундан 
буѐн берилганларни график усулда тасвирлаш шахсий компъютерларнинг
ажралмас қисми бўлиб қолди. Маълумки компютерларнинг асосий вазифаси 
– маълумотларни қайта ишлашдан иборат. Бунда график кўринишдаги 
маълумотларни қайта ишлаш алоҳида ўрин тутади. График маълумотларни 
қайта ишлашнинг уч йўналиши мавжуд: 

компютер графикаси; 

тасвирларни қайта ишлаш; 

тасвирларни акслантириш (распознование изображений). 
Компютер графикаси – бу информатиканинг асосий бўлимларидан бири 
бўлиб, у тасвирларни ҳосил қилиш, қайта ишлаш ва уларни сақлаш усул ва 
услубларини ўрганади. У инсон кўриш қобилияти орқали қабул қила 
оладиган барча турдаги ва кўринишдаги тасвирларни компютер хотирасида 
тасвирлашни ўз ичига олади.
Компютер графикасининг асосий вазифаси – тасвирларни ҳосил қилиш 
(визуализация)дан иборат. Тасвирларни ҳосил қилишнинг кўплаб усул ва 
алгоритмлари мавжуд. Тасвирлар ҳосил қилиш хозирда инсон фаолиятининг 
кўплаб соҳаларида кенг кўламда қўлланилмоқда. Масалан, медицинада 
компютер томографияси орқали инсон ички аъзолари тасвирлари ҳосил 
қилинади. Компютер графикаси тасвирларни ҳосил қилиш усулларига кўра 
қуйидаги турларга бўлинади: 

растрли (нуқтали) графика; 

векторли графика; 



фрактал графика; 

уч ўлчовли (3D) графика; 

компютер графикаси ва анимация. 
Бу турли графикаларнинг ҳар бирини ўзига хос яхши ва мураккаб 
томонлари мавжуд. Шунинг учун тасвирларни қайта ишлашда тасвир 
хоссаларидан келиб чиққан холда график турларини танлаш керак. Масалан, 
расм кўринишдаги тасвирларни қайта ишлашда растрли графикадан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Растрли графика - бу растрли тасвирлар яратиш, қайта ишлаш ва уларни 
сақлаш усулларини ўрганувчи компютер графикасининг бир бўлими 
ҳисобланади. 
Растр деб - бир хил размерга эга бўлган нуқталар тўпламига айтилади.
Бу нуқталарнинг ҳар бири кўрсатилган рангга бўялиш хоссасига эга бўлиб, 
улар пикселлар деб аталади. 
Растрли тасвирлар деб - бир хил размерга ва бир хил ячeйкаларга эга 
бўлган пикселлар тўплами орқали тасвирланган текис геометрик шаклларга 
айтилади. Бу шаклларга у ѐки бу усулда ранг берилади ва бу ранглар 
фиксирланган разрядли сонлар билан кодлаштирилади. Компьютер
хотирасида растрли тасвирлар нуқталар ранги ҳақидаги маълумотларни 
бирор бир усул ѐрдамида тартибланган массиви кўринишида сақланади. 
Растрли графика – бу нуқталар тўпламига асосланган графика бўлиб, 
унинг асосий элементи нуқта ҳисобланади. Шунинг учун бу графикада ҳар 
қандай тасвир нуқталар ѐрдамида ташкил қилинади. Бошқача қилиб айтганда 
растрли графика асосини ранги кўрсатилувчи пиксел (нуқта) ташкил қилади. 
Бу пикселлар қабул қилиши мумкин бўлган ранглар диапозони ранглар 
палитраси (гурухи) орқали аниқланади. Масалан оқ-қора тасвирлар учун 
палитрада икки хил ранг, яъни оқ ва қора ранглар бўлади. Рангли тасвирлар 
учун эса палитрада 16, 256, 65536 ва 16777216 хил ранглар компьютерда 
бўлади. Растрли графикада тасвирларнинг сифати мумкин бўлган нуқталар 
сонига боғлиқ бўлади. Мумкин бўлган нуқталар сони (разрешение) деганда 
маълум ўлчамли тўғри тўртбурчак шаклидаги турга боғланган нуқталар сони 
тушунилади. Мумкин бўлган нуқталар сонининг ўлчов бирлиги dpi (бир 
дюймдаги нуқталар сони – dots per inch) ѐки компютер экрани учун ppi (бир 
дюймдаги пикселлар-pixel per inch) ҳисобланади. Тасвирни ўлчамлари уни 
хал қилиш имконияти билан боғланади. Тасвирни хал қилиш имконияти деб 
бир дюйм (2,54 см) га жойлашган пикселлар сонига айтилади. Демак, dpi бир 
дюймга жойлашган пикселлар сони экан.
Векторли графика – бу векторли тасвирлар яратиш, қайта ишлаш ва 
уларни сақлаш усулларини ўрганувчи компютер графикасининг бир бўлими 


ҳисобланади. Тугун нуқталар деб аталувчи икки нуқта билан чегараланган 
чизиқ элементар чизиқ деб аталади ва бу элементар чизиқлар векторли 
графиканинг асосий элементи бўлиб хизмат қилади. Элементар чизиқлар ҳам 
бошқа обектлар каби ўз хоссаларига эга бўлади, яъни: 

чизиқ кўриниши (тўғри чизиқ, эгри чизиқ); 

чизиқ калинлиги (ингичка ва йўғон чизиқ); 

чизиқ ранги; 

чизиқ тури (узлуксиз ва узлукли чизиқ) ва бошқалар. 
Векторли графикада ҳар бир обект элементар чизиқлар ѐрдамида ҳосил 
қилинади. Масалан, тўғри тўртбурчак 4 та элементар чизиқни бирлаштириш 
асосига кўра ҳосил қилинади. 
Векторли тасвирлар деб – тузилиши жиҳатидан мураккаброқ бўлган ва 
ҳар хил кўринишга эга бўлган геометрик обектлар тўпламига айтилади. 
Бундай обектларга мисол тариқасида тўғри тўртбурчакларни, айланаларни, 
эллипсларни, кўпбурчакларни, кесмаларни ва чизиқларни келтириш мумкин. 
Векторли графиканининг характерли хусусиятларидан бири ундаги ҳар бир 
обект учун уларни ташқи кўринишларини ўзгартириш имконини берадиган 
бошқариш параметрлари мавжуд. Масалан, айлана учун бошқариш 
параметри сифатида айлана диаметри, ранги, тури, чизиқ қалинлиги ва ички 
соҳаси ранги кабиларни олиш мумкин. Нуқтали тасвирлардан фарқли 
рaвишда векторли тасвирлар ихтиѐрий ички структурага эга бўлиши мумкин. 
Векторли тасвирларни ички структураси рассом ѐки дизайнер томонидан 
векторли тасвир чизаѐтганида аниқланади. Векторли тасвирларни хотирадан 
жой эгалаши, яъни размери нуқтали тасвирлар размерига қараганда анча 
кичик бўлади. Бундан ташқари векторли тасвирларни нуқтали тасвирларга 
айлантириш фойдаланувчи иштирокисиз, амалий дастур томонидан амалга 
оширилади. Лекин нуқтали тасвирларни векторли тасвирга айлантириш 
фойдаланувчидан катта маҳорат талаб қилади.
Векторли графиканининг характерли хусусиятларидан бири ундаги ҳар 
бир объект учун уларни ташқи кўринишларини ўзгартириш имконини 
берадиган бошқариш параметрлари мавжуд. Масалан айлана учун бошқариш 
параметри сифатида айлана диаметри, ранги, тури, чизиқ қалинлиги ва ички 
соҳаси ранги кабиларни олиш мумкин. Нуқтали тасвирлардан фарқли 
рaвишда векторли тасвирлар ихтиѐрий ички структурага эга бўлиши мумкин. 
Векторли тасвирларни ички структураси рассом ѐки дизайнер томонидан 
векторли тасвир чизаѐтганида аниқланади. Векторли тасвирларни хотирадан 
жой эгалаши, яъни размери нуқтали тасвирлар размерига қараганда анча 
кичик бўлади. Бундан ташқари векторли тасвирларни нуқтали тасвирларга 
айлантириш фойдаланувчи иштирокисиз, амалий дастур томонидан амалга 


оширилади. Лекин нуқтали тасвирларни векторли тасвирга айлантириш 
фойдаланувчидан катта маҳорат талаб қилади.

Download 2,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish