Сўзсиз 1-версиянинг чиқиши, кўп хатоларга қарамасдан муваффақиятли
бўлди. Дастурга Безе эгри чизиғини киритиш учун Марк Гамбургни таклиф
қилди. Бу вақтда Photoshopда янги имкониятлар очилди: Pen tool, икки тонли
тасвирда ишлаш қўшилди. Photoshop учун касб бозорининг очилиши,
полиграфия хизматлари Adobe компанияси учун жуда қўл келди.
Сотиш
бўйича биринчи менеджер Стевен Гутман бета-версия дастурларига кодли
номлар таклиф қилди. Photoshop узоқ вақт, асосан Maintosh платформасида
ишлади. Лекин унинг муваффақиятга эришишига Графика бозорида пайдо
бўлган Windows кафолатлаб берди. Янги платформага версия ишлаб чиқиш
осон ишлардан эмас эди-бунинг учун Браян Лепкин бошчилигида янги гуруҳ
тузилди. Кўп миқдорда
янги киритмалар, масалан 16 битли файл ишлаб
чиқарилишига қарамасдан, булар фақат 1993-йил 2.5.1 версияларида пайдо
бўлди.
Photoshop 5.5 версиясининг чиқиши билан катта ўзгариш бўлди.
Photoshop комплектида Image Ready пайдо бўлди ва у Web учун
графикаларни ишловчи янги функсияларни очиб берди. Photoshop 6.0
версиясида Layer styles ва матнни ҳаракатланишини бошқариш
имкониятлари пайдо бўлди. Adobe photoshop Windows муҳитида
ишловчи
компютерлар учун мўлжалланган электрон кўринишдаги фототасвирларни
таҳрир ва дизайн қилувчи дастурдир.
Adobe
Photoshop
тасвир
таҳрир
қилувчи
дастур
ѐрдамида
фототасвирларга қўшимча ўзгартиришлар киритиш, фотосуратдаги доғларни
ўчириш ва эски расмларни қайта ишлаш ва тиклаш, расмларга матн киритиш,
қўшимча махсус эффектлар билан бойитиш, бир фотосуратдаги
элементларни ўзгартириш, алмаштириш имкони мавжуд.
Adobe Photoshop
дастури имкониятлари кенг қамровли бўлиб, китоблар, газета ва
журналларни турли-туман расмлар билан бойитишда катта қулайликлар
яратади.
Adobe Photoshop дастури 20 дан ортиқ форматдаги файллар билан
ишлаш имконига эга. Энг кўп қўлланиладиган формат:
BMP - Windows муҳитида ишловчи
компютерларда экран ости
тасвирларини қўлловчи дастур Microsoft Paintда кенг қўлланилади.
JPEG - ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладиган форматлардан бири
бўлиб, унинг асосий афзаликларидан бири махсус дастур ѐрдамида файл
ҳажмини етарлича сиқиш имконининг мавжудлигидир. Аммо файлни сиқиб,
ҳажмини кичрайтириш жараѐнида тасвир сифатида ўзгариш бўлади. Файл
кучли сиқилганда тасвир сифати ѐмонлашиши мумкин. Ушбу форматдаги
файллар компютер хотирасида кўп жой эгалламайди ва ҳажм жиҳатидан
кичиклиги боис мазкур форматдаги тасвирлар билан ишлаш анча осон.
TIFF - бу форматдаги файллар ҳам кенг қўлланади. Лекин tiff
форматидаги файллар компютер хотирасида кўп жойни эгаллайди. Adobe
Photoshop дастурида ушбу форматдаги тасвирлар билан ишлашда
дастурининг ишлаш тезлиги сезиларли рaвишда камайиши мумкин.
GIF - ушбу форматдаги тасвирлар 256 турдаги ранг билан тасвирланади.
Бу форматдаги тасвирлар, асосан, интернет тизимида кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: