20
тузилмаси аниқлаштирилди, ўқитишнинг компьютер воситалари ҳал
этиладиган педагогик вазифаларга кўра таснифланди.
Ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш
бўлиб ўқитишни ташкил этиш ва бошқаришнинг умумий тамойиллари,
яъни дидактиканинг асосий тамойилларидир. Бундай мураккаб тизимлар
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: таълим жараѐнини ташкил
этиш ва бошқариш; ахборотни расмийлаштириш ва кодлаштириш
назарияси; ўқитувчининг ахборотни тақдим этиш бўйича
функциясининг
бир қисмини ўқитишнинг компьютер воситаларига бериш, энг асосийси,
автоматлаштирилган тизимлар билан таълим олувчиларнинг билиш
фаолиятини бошқариш.
Ўқитишнинг
замонавий
дидактик
воситаларини
яратиш
технологияси асосига фаннинг турли соҳаларидан олинган қуйидаги
ғоялар қуйилди:
бошқариш назарияси (таълим
олувчилар фаолиятини
алгоритмлаштириш, ўқитувчининг айрим вазифаларини ўқитишнинг
замонавий ўргатувчи дидактик воситаларига бериш, узлуксиз назорат ва
қайтар алоқани жорий этиш);
психология (таълим жараѐнини ташкил
этишда шахсга йўналтирилган ѐндашув, ташқи таъсир орқали ақлий
фаолиятни
шакллантириш,
таълим
олувчиларнинг
индивидуал
хусусиятлари ва бошқалар):
дидактика (анъанавий дидактиканинг асосий
тамойиллари ва ўқитишнинг компьютерли технологиясининг асосий
тамойилари, таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш,
компьютер техникаси ва телекоммуникация алоқалари
воситаларининг
замонавий дидактик имкониятларини ҳисобга олиш, ўқитувчининг роли ва
вазифасини ўзгартириш);
методика (ўқитишни ташкил этишнинг
индивидуал, гуруҳли (кичик гуруҳлар) ва жамоавий шакллари асосида
машғулотларни ташкил этиш, ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро
мулоқот турларини ўзгартириш, шахсга йўналтирилган таълим
технологиясидан фойдаланиш).
Ўқитишнинг замонавий дидактик
воситаларини яратишда зарур
бўладиган тамойиллар анъанавий дидактиканинг умумий тамойилларига
ва ўқитишнинг компьютерли технологиялари тамойилларига мос келиши
лозим.
Тадқиқот ишида ўқитишнинг компьютерли технологияларининг
ривожланишини
таъминловчи
тамойиллар
қуйидаги
гуруҳларга
ажратилди: психологик-педагогик,
дидактик, технологик, ташкилий-
коммуникатив тамойиллар.
Психологик-педагогик тамойиллар: ўқитишда қизиқтириш, таълим
олувчиларнинг индивидуал ўзига хослигига мослашувчанлик, таълим
олувчиларнинг изланиш фаоллиги, ўзининг билими даражаси учун шахсий
масъулият, ўзини ўзи баҳолаш ва ўзини ўзи фаоллаштириш, таълимни
индивидуаллаштириш, ўқув ютуқлари натижаларини баҳолашнинг
объективлиги, компьютер воситасида ўқитишни ташкил этишда ҳамкорлик
ва мураббийлик, таълим олиш эркинлигини таъминлаш.
21
Дидактик
тамойиллар: яхлитлик,
илмийлик, ўрганилаѐтган
материал мазмуни, мақсади тузилмасининг иерархиклиги ва материални
ўрганишдаги
иерархиклик,
расмийлаштириш,
кўргазмалилик
ва
тушунарлилик, ўқитиш траекториясининг кўп даражадалиги ва ҳар
хиллиги, ўқитиш методи ва материални ўрганиш ҳажмининг ошиб
бориши, назария билан амалиѐтнинг бирлиги.
Технологик тамойиллар: тизимлилик, ахборот-таълим муҳитида
талабаларнинг ўқув фаолиятини, ўрганиладиган ҳодисалар ва
жараѐнларни моделлаштириш, on ва off-line тартибида ишлаш имконини
таъминлайдиган компьютер ва коммуникация технологиялари воситасида
таълим жараѐнининг асосий субъектлари мулоқоти, интерфаоллик, таълим
олувчилар
ўқув
фаолиятини
бошқариш
алгоритмларининг
кўп
даражадалиги ва хар хиллиги, мослашувчанлиги, нафақат ўқув материали,
балки таълим жараѐни субъектларининг тақсимланганлиги, тизимнинг
бошқа тизимлар ва модулларга ўланишга очиқлиги, вариативлик,
инвариантлик, изчиллик ва интегрираллашганлик, эргономик.
Do'stlaringiz bilan baham: