МТМ да мусиқа машғулотлари
Режа:
1. МТМ да мусиқа машғулотларининг иш режаси
2. Ашула айтганда нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари
3. Болалар боғчасида мусиқий таълим-тарбия беришда тарбиячининг ўрни
4. Оилада ва МТМ даги болаларнинг қўшиқ айтиш услубияти
Болаларни хар томонлама ривожлантириш мақсадида МТМ да машғулотлар махсус режа асосида ўтказиладл,
Болалар боғчасида мусиқа машғулотларида эшитишга, катталарнинг ишларини кузатишга, уларнинг сўзлари ва харакатларига тақлид қилишда, берган топшириқларини бажаришга ўргатиб борилади. Болалар боғчасида хафтада 2 маротаба мусиқа машғулоти ва 1 маротаба кўнгил очиш ўйинлар ўтказилади:
-мусиқани тинглай билиш, ривожлантириш, унга нисбатан қизиқишни ўстириш;
-мусиқий товушларнинг қарама-қарши хусусиятларини ажрата олиш;
-қўшиқни хиргойи қилиш ва қўшиқ куйлашга қизиқишни уйғотиш;
-мазмунли ўйинлар ва машқлар ва рақсларда мусиқа билан харакатни бир-бирига мослаб боғлай билишни ривожлантириш;
— содда харакатларни хамкорликда бажаришга ўргатиш.
МТМ да мусиқий тарбия юзасидан махсус машғулотлар ўтказиш режалаштирилади. Мусиқа машғулотлари болаларнинг мусиқий қобилиятлари ривожланишида катта рол ўйнайди.
Ашула айтганда нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари
Маълумки, инсон нафас олиш аъзоси — ўпка орқали нафас олади, овоз хосил қилувчи аъзоларёрдамида овоз чиқаради, артикуляция аппарати орқали гапиради ва куйлайди Демак, қўшиқ ижрочилигининг асосини нафас ташкил қилади. шунинг учун тўғри нафас олиш ва нафас чиқариш усуллари товушларни хосил қиииш техникасининг энг мухим элементларидан хисобланади. У овоз шаклланиши жараёнида асосий вазифани ўтайди. Куйлаётгандаги нафас олиш оддий нафас олишдан фарқ қилади. Куйлаётганда нафас тез олиниб, секин чиқарилади. Нафас олиш уч турга бўлинади:
Юқори кўкрак (кифт) дан нафас кўкракнинг юқори қисмига олиниб, кифтлар кўтарилади. Нафаснинг бу тури зарарлидир. Ашула айтаётганда бу нафас қўлланилмайди.
Кўкрак — қорин (ўрта қовурға, биқин). Аралаш (пастки қовурға-диафрагма). Нафас оғиз ва бурундан бир вақтда олинади. +ўшиқ куйлашда ўқувчиларга нафас олишни ўрганиш вақтида қўлларини биқинига қўйган холда нафас олишни кузатиш учун қўлларни қовурғалар бўйлаб пастга, ён томонга юрута бериш ва бунда қорин бўшлиқларининг олдинроққа чиқишини хамда қовурғаларни ён томонлама кенгайишини кузатиш яхши натижа беради. Уларга нафас олишни дирижёрлик қўл ишораси билан олиб, бир текисда, шошмасдан чиқаришни ўргатиш керак.
Товуш хосил қилиш енгил ва эркин нафас олиб, аппаратни эркин ишлатиш ё’ли билан тиниқ ва жарангдор овоз хосил қилиш демакдир. Бунда боғча ёшидаги болалар овозининг заифлиги ва тез толиқишини хисобга олиш шарт. Уларда хонандалик малакалари хали етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, кўпроқ нутқ постановкасида куйлайдилар. шунинг учун болалар куйчан овозда куйлашни яхши билмайдилар. Охангдор, чўзиб, куйчан овоз билан куйлаш узоқ машқ жараёнида шаклланиб боради. Куйчан овоз билан куйлаш юқори гурух болаларида бир мунча яхши шаклланади.
Нафас олиш. Ашула айтишда тўғри нафас олишнинг ахамияти катта. Нафас қанча енгил олиниб, бир текисда ишлатилса, овоз хам шунча эркин ва тиниқ, жарангдор чиқади. Аммо нафас олиш устида болалар билан махсус шуғулланиш тавсия этилмайди. У билан кўпроқ эрталабки гимнастика пайтида шуғулланиш мумкин. Боғча ёшидаги болаларнинг нафаси енгил, юзаки ва қисқа бўлади. шунинг учун улар овозни куйчан чўзиб куйлашда қийналадилар ва кўпинча сўзни бўлиб, унинг ўртасида нафас оладилар. Боғча болаларининг «ашулачилик» нафаси асосан ашула айтиш
жараёнида мустахкамианади. Бу учун тарбиячи болаларнинг
ашула айтиш пайтидаги нафас олишларини қуйидагича назорат қилиб бориши керак: нафасни ашула айтиш олдидан ва қўшиқ жумлаларининг охирида хамда унинг бўлаклари орасида олишга ундаш; сўзни бўлиб, унинг орасида нафас олмасликни; олинган нафасни жумланинг охиригача бир маромда етказишни; ашула айтганда меъёрдан ортиқ нафас олмасликни; елкани кўтармасдан енгил, шовқинсиз, тиниқ нафас олишни ва хоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |