Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси


Мактабгача ёшдаги болаларни мусиқа тинглашга куйлашга мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш методлари ва усуллари



Download 114,61 Kb.
bet14/33
Sana23.07.2022
Hajmi114,61 Kb.
#845738
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
Musiqa ruza matni

Мактабгача ёшдаги болаларни мусиқа тинглашга куйлашга мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш методлари ва усуллари


Режа:



  1. Мусиқа тинглашга ўргатиш методи.

  2. Куйлашга ўргатиш методи.

  3. Мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш методлари ва усуллари

Мусиқа санъатига қатнашиш усуллари биринчи навбатда асарларнинг мазмуни ва характери, уларнинг қандай ижро этилишига кўра аниқланади. Хорми ёки солист куйлаяптими, вокал мусиқами ёки чолғу мусиқа жаранглаяптими, граммофон ёзувими ёки жонли ижроми— буларнинг барчаси методикада ўз аксини топади. Масалан, педагог болаларни вокал жанри билан таништирар экан, кичик тингловчиларнинг шеърий ва мусиқали ифодаларнинг бирлигини ҳис қилиш, адабий асос композиторга ифода воситалари: интонацион-ритмик оборотлар, темп, динамика ва шу кабиларни кўрсатганлигини тушунишларига ёрдам берувчи усулларни қидиради. Чолғу мусиқада имкониятлар бошқачадир. Агарда дастурдаги пьесанинг номи ҳаётий ассоциацияларни келтириб чиқарса, болаларнинг эътибори ифодали воситаларга қаратилади. Бу воситалар ёрдамида автор ўйланган дастурни амалга оширади. Рақс пьесалари билан таништиришда оҳиста рақс, гўзал полька, тезкор галоп (сакраб чопиш) ва шу кабиларнинг характери тасвирланади.
Ўрта ва айниқса катта гурух болалари билан тингланган мусиқа ҳақидаги суҳбат анча кенгайтирилган характерда бўлади. Энди уларнинг эътибори яхлит образга ва айрим ифода воситалари мўлжалланган нарсаларга жалб қилинади. Тайёрлов гурухида П. Чайковскийнинг «Комаринский» пьесасини (пьеса рус халқ куйи асосида вариацион шаклда ёзилган) ижро этар экан, педагог мусиқанинг тасвирий характери (рақс енгил, сокин бошланади, раққос аста-секин «ечилади», унинг ҳаракатлари кенг, тез, шўх бўла боради; куй бирдан тўхтайди, рақс тугайди), халқ мусиқа асбоблари (биринчи вариацияда—сурнайча, иккинчида—балалайка, сўнгра гармонь)га иммитация қилувчи мусиқа воситаларининг ифодали аҳамияти ҳақида гапириб беради. Суҳбат айрим вариациялар, мавзулар, фразалар ижроси жўрлигида олиб борилади. Шундай қилиб, пьеса ривожланишида, бирор нарса ҳақида ўзича баён қилинишида идрок этилади.
Оғзаки тушунтирилганда мусиқанинг ҳаётий ҳодисалар билан алоқасини қайд қилиш жуда муҳимдир. Бунга бадиий адабиёт — образли қисқа ҳикоя, эртак, шеър ёрдам беради. Сўздан фойдаланиш дастлаб туюлганидек осон эмас, чунки энг аввало ҳар бир бола ўзича идрок этади. П. Чайковскийнинг «Тўрғайлар қўшиғи» асари ижро этиляпти деб фараз қилайлик. Болалар ҳали асарнинг номини билмай туриб, унинг умумий, ёрқин осойишта характерини ҳис қилиб, гарчи бир хил тайёргарликка эга бўлсаларда, ундан турлича таъсирланадилар. Пьеса баъзиларида табиат, қушлар тасвири ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Бошқалари эса фақат баён характердагина баҳолайдилар: «секин, енгил, ингичка». Учинчилари эса бирорта ҳаётий ҳодисалар билан ассоциацияга киришмайдиган ёқимли ҳолатни ҳис қиладилар. Педагог бу индивидуал таъсирларни назарда тутган ҳолда кечинмаларнинг умумийлигини келтириб чиқаришга интилади. Сўзлар воситасида тушунтиришлардан фойдаланиб, у болалар эътиборини композитор назарда тутган куйлаётган тўрғай образи томон йўллайди. Мусиқа ҳақида гапириш осон эмас. Муҳими, озгина сўзлардан фойдаланиб, образларнинг аниқ ва поэтик характерини топа билишдир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан ишлашда кўрсатмали-кўриш усулларидан фойдаланиш: рангли расмлар, ўйинчоқлар, турли қўлланмаларга мурожаат қилиш катта ёрдам. беради. Ўрта гурух болалари учун мусиқа садолари остида «ҳаракат қилувчи»: юрувчи, гапирувчи, турли вазиятларга тушувчи бадиий ўйинчоқлардан фойдаланиб, ўзига хос театрлаштирилган спектакллар уюштирилади. Каттароқ болалар билан бўладиган ишда китоб иллюстрациялари ва эстамплардан кўпроқ фойдаланилади. Шундай қилиб, болаларнинг табиат, меҳнат, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурлари тасвирий ва мусиқа санъати воситалари билан тўлдирилади.
Шунингдек, бола идрокини фаоллаштирувчи турли методик қўлланмалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бир мисол келтирамиз. Кичик карточкаларда рақсга тушаётган ва сафда марш билан юраётган болалар тасвирланган. Рақс ёки маршни тинглагач, ҳар бир бола шунга мувофиқ келувчи расмни кўрсатади. Бошқа мисол. Чопиб кетаётган бола ва секин юриб келаётган кишининг тасвири тез ёки оҳиста ҳаракатни ифодалайди. Икки ёки уч қисмли темпи ўзгариб турадиган пьесани тинглаб, болалар уни фланелеграфда мувофиқ келувчи тасвир билан қайд қиладилар.
Бир асарнинг ўзи бир неча марта такрор тингланади. Шунинг учун ишнинг шундай методи зарурки, ҳар бир такрор тинглашда бола бирорта янги нарсани англаб шодлансин. Биринчи танишиш вақтида педагог асарнинг яхлит идрок этилишига ҳаракат қилади. Шунинг учун уни ифодали ижро этиш, унга қисқача характеристика бериш жуда муҳимдир.
Такрор тинглашда болаларнинг, айниқса, катта гурухдагиларнинг эътибори композитор умумий фикрининг бадиий мужассамланганлигига эмас, балки айрим деталларга ҳам жалб қилинади. Ҳар бир такрор тинглашда вазифа мураккаблашиб боради. Масалан, Д. Кабалевскийнинг «Марш» пьесасида аввал ундаги кўтаринки руҳнинг умумий характери қайд қилинади. Кейинчалик бутун мусиқали тасвирни кенгайтириб, муқаддима ва хотиманинг ифодалилигини таъкидлаш мумкин. Кейинчалик бу маршни алла ёки рақс билан қиёслаб, ҳар бир жанрнинг характерли хусусиятлари ҳақида тасаввур бериш мумкин. Машғулотлардан бирида жаранглаш динамикаси ҳақида гапириб бериш мумкин. Мусиқа билан ҳар бир учрашув болани янги таассуротлар билан бойитади, қувонтиради.



Download 114,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish