Лао – Цзи (милоддан аввалги 579-499 йиллар)
Хитойлик файласуф Лао цзи Чу подшоҳлигининг фуқороси бўлиб, асл исми Ли Эр эди. Лао цзи «устоз Лао» деган маънони англатади. Лао эса лақаб бўлиб, «қария» деганидир.
Лао цзи Чжоу саройида архив ходими бўлиб ҳизмат қилган. Конфуций билан учрашган. Лао цзи Чжоу салтанатининг инқирозга юз тутганини кўриб, «истеъфога» чиқади ва тарки дунё қилиб, ғарбга қараб йўл олади.
Чегарага етиб келганда чегара бошлиғи ундан ўз ватанига нимадир қолдириб кетишни сўрайди. Ли Эр чегара бошлиғига 5000 белгидан иборат қўлёзмани топширади. Бу тарихда «Даодэцзин» («Эзгулик йўли ёки куч ва харакат ҳақидаги китоб») номи билан машҳур китоб эди. Бу китобда Дао таълимотининг моҳияти ҳақида сўз боради. Дао иероглифи икки қисм: «Шоу» - бош ва «Цзоу» - бармоқ деган сўздан иборат. Бу «одамлар юрадиган йўл», деган маънони билдиради. Ҳозирга келиб «Дао» қонуният, қонун деган кўчма маънони англатади.
Буюк ишлар, албатта майда ишлардан бошланади.
Билгувчи сўзламайди, сўзлагувчи билмайди.
Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг – улар қилмишларингиз ибтидосидир.
Буюк тўғрилик эгриликка, буюк заковат аҳмоқликка ўхшайди.
Лао - Цзининг ҳақида маълумотлар кўп эмас. Фақат шу нарса маълумки, у Конфуцийнинг катта замондоши бўлган. У ёлғиз яшаган ва машҳурликдан ўзини йироқ тутган, деб ҳисобланади. Лао-Цзининг номи Дао дэ цзин (Йўл ва унинг саховати ҳақидаги китоб ёки Дао ва дэ ҳақидаги китоб) деган асар билан боғлиқдир, лекин бу асарни унинг ёзганлиги аниқ эмас. Эҳтимол, бу асар унинг мухлислари томонидан битилгандир.
Дао дэ цзин даосизм фалсафасига доир классик матндан иборат. Уни тушуниш қийин ва талқин қилишда эса катта муаммолар кўндаланг бўлади. Гераклит сингари Лао- Цзини ҳам кўпинча “сирли” ва “ўқиб бўлмайдиган” деб аташади. Дао де цзин табиат ёки борлиққа оид хитой фалсафасига қўшилган катта ҳисса бўлди. Бу уни амалий йўналишдаги конфуцийчилик анъаналарига ўхшаган айрим марказий фалсафий қоидаларидан ҳам яққол ажралиб туради.
Лао-Цзи учун «дао» тушунчаси фундаментал тушунча ҳисобланади. Дао тўғрисида у «ноаниқ», «чексиз», «ўзгармас», «макон ва замонда чексиз», «тартибсизлик ва шакл» ҳисобланади дейилади. Бунга ўхшаш сўзлар воситасидаги ифодалашлар фақат ўзлари ифодалайдиган нарсаларнинг аломати бўлиши мумкин. Қатъийроқ қилиб айтганда, тил бундай холда адекват бўла олмайди, чунки уни хатто салбий таърифлар орқали ифодалашда ҳам даонинг нима бўлишини дарҳол фараз қилади. Ғарб тафаккурида бунга ўхшаш ёндашув салбий (апофатик) теологияга ўхшайди, унга кўра биз Худо тўғрисида ижобий фикр билдиришга ожизмиз. Биз фақат унинг нима бўла олмаслигини таъкидлашимиз мумкин. Шу билан бирга Лао-Цзининг Дао ҳақидаги фикрлари грек натурфалсафаси қўллаган саволлар ва жавоблар типлари билан кўплаб умумийликка эга фикрларга ўхшаб туюлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |