Шарқ мамлакатларида илк психологик
фикрларнинг пайдо бўлиши
Психология термини ХVI-асрда пайдо бўлиб, ХVIII-аср ўрталаридан кенг ишлатила бошланди. ХIХ-асрдан психология мустақил фан сифатида шаклланди. Бироқ инсоният психикасини (рухиятини) ўрганишга жуда қадим даврларданоқ харакат қилинган.
Қадимги Хиндистон, Хитой, Миср каби мамлакатларда руҳий ҳолат ҳақидаги илк фикрлар илгари сурилган, лекин психика ҳақидаги таълимот фалсафа фани доирасида унинг бир қисми сифатида ўрганилган.
Психология тарихида ҳам фалсафада бўлгани каби асосан икки оқим ўртасида кураш кечган. Булар:
1. Идеализм (фр. idealisme) – идеализм: фалсафанинг бош масаласида – онгнинг борлиққа муносабати масаласида материализмга қарама-қарши ўлароқ онг, руҳ, бирламчи, моддий дунё, борлиқ эса иккиламчи, онг, сезги, тасаввур ва тушунчаларнинг маҳсулидир деб даъво қилувчи ғайри илмий фалсафий оқим.
Идеалистлар материалистларга қарама-қарши ўлароқ, психика тана билан яширин йўсинда бирлашган, инсон ўлгач, танани ташлаб «нариги дунёга», ғоялар дунёсига кетиб, у ерда абадий яшайдиган моддий бўлмаган қандайдир илоҳий субстанция ёки моҳиятнинг намоён бўлишидир деб тушунадилар.
Идеалистик оқим намоёндалари психика тана ҳаётига боғлиқ бўлмаган қандайдир руҳий субстанция жондан иборат дейдилар. Бундай қараш фалсафанинг антик тараққиётида Платон идеализмида ёрқин намоён бўлди.
2. Материализм (лот.мaterialis– моддий) материализм фалсафасидаги икки асосий оқимдан бири, яъни идеализмга қарама-қарши ўлароқ, бирдан бир илмий, тарихан прогрессив дунёқарашдир. Фалсафа тафаккурнинг борлиққа муносабати ҳақидаги бош масаласини ҳал қилишда материализм, дунё ўз табиатига кўра моддийдир, материя, табиат, борлиқ, инсон онгидан ташқари унга боғлик бўлмаган ҳолда мавжуддир, материал бирламчи ҳамда сезгиларнинг манбаидир, онг эса иккиламчи, ҳосила нарсадир, дунёни ва унинг қонуниятларини тўлиқ билиш мумкин, деб таълим беради.
Материализм фалсафий оқим сифатида эрамиздан бир қанча асрлар аввал қадимги Хиндистон, Хитой ва Грецияда пайдо бўлган.
Эрамиздан аввалги бир неча минг йиллар илгари Шарқда қадим цивилизациялар – Миср, Хиндистон Хитой цивилизацияси таркиб топган. Улардаги ғоялар асосида замонавий фанлар ривожланади.
Материалистик оқим тарафдорлари психикани табиий материалистик нуқтаи-назардан тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Хусусан қадимги Юнон мутафаккир материалистлари барча мавжуд нарсаларни жумладан психикани ягона моддий асослардан:
- Сув (Фалес)
- Ҳаво (Анаксимен)
- Олов (Гераклит)
- Атомлар йиғиндиси (Демокрит, Эпикур) келиб чиққан деб асослашга уриндилар
Милоддан аввалги бир неча минг йилликнинг ўрталарида Ҳиндистон ва Хитойда II-минг йилликда пайдо бўлган. Ведалар энг қадимги арийлик дунёқарашини ифодаларди. Грек, скандинавия ва славян афсоналарида бўлгани сингари унда ҳам худолар кўпинча табиий кучларга қиёс қилинарди. Бундай дунёқараш Коинот билан Тартибсизлик (Хаос) ўртасидаги азалий кураш билан тавсифланарди. Бу жангда худоларнинг узил-кесил ва абадий ғалаба қилиши кафолатланмайди. Тартибсизликка қарши курашда худолар одамларнинг ёрдамига муҳтож бўлган. Қурбонликлар ва тўғри бажариладиган маросимлар коинотдаги тартибни тутиб туришга катта хисса қўшиб туради. Ведалар билан танишишда муайян афсонавий оламга ғарқ бўламиз. Агар биз ҳинд маънавий ҳаётида афсонадан логосга ўтиш ҳақида гапирсак эди, унда уни матнларнинг янги ва анча тушунарли гуруҳлари (милоддан илгарги 800-300 йиллар) бўлган Упанишадларга тегишли дейиш мумкин бўларди. Упанишадлар веда дунёқарашининг танқидий жиҳатдан идрок этилишидир. Эҳтимол, улар арий маданиятининг айрим жиҳатларига нисбатан норозиликни ифодалар. Энг янги тадқиқотлар уларда ноарий тенденцияларнинг таъсирини топмоқда. Бироқ бу мураккаб масала дин тарихчилари ихтиёрида қолдирилиши керак. Лекин, барибир Упанишадларга далил асослар мувофиқ келади. Бу нарса мазлумларнинг ўз овозини чиқариш усулини топганлигини англатадими? Биз буни билмаймиз ва фақат тахминлар билан чекланишимизга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |